Семинар машғулотларининг технологик лойиҳалари ҳамда асосий педагогик тушунчалар луғати


Download 300 Kb.
bet1/19
Sana17.04.2022
Hajmi300 Kb.
#641258
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19

Умумий педагогика” фанини

Ушбу ўқув-услубий мажмуа “Умумий педагогика” фанини ўқитиш учун яратилган бўлиб, унда маъруза, семинар машғулотларининг технологик лойиҳалари ҳамда асосий педагогик тушунчалар луғати жамланган.
Мазкур ўқув-услубий мажмуа университетнинг 3-курс бакалавр талабаларига мўлжалланган. Шунингдек, ўқув-услубий мажмуадан ўқитувчилар, илмий ходимлар, аспирантлар, тадқиқотчилар ҳамда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш масалалари билан қизиқувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Тузувчи: катта ўқитувчи Ш.Садикова
Тақризчилар: профессор в.б.Х.Худайқулов, доц.в.б.Э.Рузиматов
Ўқув-услубий мажмуа Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Кенгашнинг 2019 йил 28 августдаги 1-сонли қарорига мувофиқ нашрга тавсия этилган


Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат.
Бугунги шиддатли замон олдимизга қандай мураккаб вазифаларни қўяётганини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Уларни ҳал этиш ва эзгу мақсадларимизга етиш, дунё миқёсида рақобатбардош бўлиш учун халқимизни, авваламбор, ёшларимизни илм-фан, маърифат ва маънавият, тараққиёт ютуқлари билан қуроллантиришимиз керак.
Жамиятимизда боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-ижодий зиёлиларни бугун биз интилаётган Учинчи Ренессанснинг тўрт таянч устуни деб эътироф этмоқдамиз. Чунки сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойлик – ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос – яхши тарбиядир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев






Download 300 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling