Семинар машғулотларининг технологик лойиҳалари ҳамда асосий педагогик тушунчалар луғати


Шахс ривожланишининг ёш ва индивидуал хусусиятлари


Download 300 Kb.
bet14/19
Sana17.04.2022
Hajmi300 Kb.
#641258
TuriСеминар
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Шахс ривожланишининг ёш ва индивидуал хусусиятлари. Болаларнинг тарбиясига тўғри ёндашиш, уни муваффақиятли ўқитиш учун бола ривожланишидаги турли ёшдаги даврларига хос хусусиятларни билиш ва уни ҳисобга олиш муҳимдир. Зеро, бола организмининг ўсиши, ривожланиши ҳамда психик тараққий этиши турли ёш даврларида турлича кечади. Абу Али Ибн Сино, Ян Амос Коменский, Константин Ушинский ва Абдулла Авлонийлар ҳам болани тарбиялаш зарурлигини уқтириб ўтганлар.
Боланинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиш жуда қийин. Чунки бир хил ёшдаги болалар ҳам психик жиҳатдан турлича бўлиши мумкин. Масалан, кўриш ва эшитиш қобилияти, фаоллиги, англаш тезлиги, суст фикр юритиши, ҳовлиқма ёки вазминлиги, сергап ёки камгаплиги, серғайрат ёки ғайратсизлиги, ялқов ёки тиришқоқлиги, тартибсиз ишлаши, йиғинчоқлиги ёки ишга тез киришиб кетиши, қобилияти кабилар нерв фаолияти тизимининг таъсири бўлиб, ўқитувчи ёки тарбиячи уларни билиши зарур.

Таълим-тарбия ёш хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бу бола ривожланишига кучли таъсир кўрсатади. Шахс, шунингдек, индивидуал, шахсий, ўзига хос хусусиятларга ҳам эга бўлади.

Шахснинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш учун инсонга хос темпераментнинг умумий типлари ҳамда боланинг ўзига хос хусусиятини ўрганиш методикаларидан хабардор бўлиш лозим. Темперамент (лотинчадан “temperamentum” қисмларнинг бир-бирига муносабати) шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуидир. Турли ёш даврларининг ўзига хос ривожланиш қонуниятлари мавжуд. Масалан, V синф ўқувчиcи билан IX синф ўқувчисини тенглаштириб бўлмайди.

Шу сабабли педагогик-психологик нуқтаи назардан таълим олувчиларнинг ёши уларнинг ақлий, ахлоқий, жисмоний ва руҳий камолотига кўра қуйидаги даврларга бўлинади:


Гўдаклик даврида бола бир қадар фаол бўлади. Бу фаоллик қўл-оёқларнинг шартли рефлекс асосида ҳаракатланиб туриши билан ифодаланади. Ҳаракатчанлик ва фаоллик боланинг дастлабки чинқириқларида ҳам кузатилади. Бола томонидан шартли рефлекслар асосида ташкил этилаётган ҳаракатлар у беш-олти ҳафталик бўлганда яққол кўзга ташланади. Бу даврга келиб у ўз онасини танийди, унинг овозини эшитганда тинчланади, бошқаларнинг овозларини эшитганда хушёр тортади. Гўдаклик даврида идрок ва тасаввурлари таркиб топа бошлайди. У кўзга ташланадиган барча нарсани ушлай кўришга, озғига солишга, мазасини тотишга интилади. Беш-олти ойлик бола ўтирадиган бўлади, сўнгра эмаклаб, тик юришга ҳам ҳаракат қилади. Баъзан бир ёшга, гоҳида икки ёшга тўлганда мустақил юра бошлайди.



Download 300 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling