Семинар саволлари: Инновацион таълим. Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти. Интерфаол методлардан намуналар
Download 241.86 Kb.
|
топшириқ(1-u)(6)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар: 1. Таълим тизимини модернизациялаш нима Модернизация
- УТТ модернизациялашда қандай вазифалар ҳал қилинади
- “Навация” ва “инновация” тушунчалари қандай маънони англатади
- Таълим инновациялари деганда нимани тушунасиз
- 7. Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш неча босқичда кечади
- Кейс саволлари
15-мавзу: Инновацион таълим методлари. Семинар саволлари: 1.Инновацион таълим. 2. Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти. 3. Интерфаол методлардан намуналар. Инновацион таълим (ингл. “innovation” – янгилик киритиш, ихтиро) – таълим олувчида янги ғоя, меъёр, қоидаларни яратиш, ўзга шахслар томонидан яратилган илғор ғоялар, меъёр, қоидаларни табиий қабул қилишга оид сифатлар, малакаларни шакллантириш имкониятини яратадиган таълим. Инновацион таълим жараёнида қўлланиладиган технологиялар инновацион таълим технологиялари ёки таълим инновациялари деб номланади. Таълим инновациялари – таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар. Таълим инновациялари “инновацион таълим” деб ҳам номланади. “Инновацион таълим” тушунчаси биринчи бор 1979 йилда “Рим клуби”да қўлланилган. Таълим инновациялари бир неча турга ажратилади. Улар: Таълим инновациялари бир неча турга ажратилади. Таълим инновацияларининг асосий турлари каби инновациялар турли кўринишга эга. Қуйидагилар инновацияларнинг асосий кўринишлари саналади: янги ғоялар; - тизим ёки фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар; - ноанъанавий ёндашувлар; - одатий бўлмаган ташаббуслар; - илғор иш услублари Таълим тизимида ёки ўқув фаолиятида инновацияларни қўллашда сарфланган маблағ ва кучдан имкон қадар энг юқори натижани олиш мақсади кўзланади. Инновацияларнинг ҳар қандай янгиликдан фарқи шундаки, у бошқариш ва назорат қилишга имкон берадиган ўзгарувчан механизмга эга бўлиши зарур. Барча соҳаларда бўлгани каби таълимда ҳам “новация”, “инновация” ҳамда уларнинг моҳиятини ифодаловчи фаолият тўғрисида сўз юритилади. Агар фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлиб, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилса у новация (янгиланиш) деб юритилади. Борди-ю, фаолият маълум концептуал ёндашув асосида амалга оширилиб, унинг натижаси муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қилса, у инновация (янгилик киритиш) деб аталади. Илмий адабиётларда “новация” (янгиланиш, янгилик) ҳамда “инновация” (янгилик киритиш) тушунчаларининг бирбиридан фарқланишига алоҳида эътибор қаратилади. Мисол учун, В.И. Загвязинскийнинг эътироф этишича, “янги”, “янгилик” тушунчаси нафақат муайян ғояни, балки ҳали амалиётда фойдаланилмаган ёндашув, метод ҳамда технологияларни ифодалайди. Аммо бунда жараён элементлари яхлит ёки алоҳида олинган элементларан иборат бўлиб, ўзгариб турувчи шароит ва вазиятда таълим ва тарбия вазифаларини самарали ҳал этиш ғояларини ўзида акс эттиради. Дарҳақиқат, янгилик – восита саналиб, у аксарият ҳолатларда янги метод, методика, технология ва б. кўринишида намоён бўлади. Моҳиятига кўра новация ва инновация ўртасида муайян фарқлар мавжуд. Назорат учун саволлар: 1. Таълим тизимини модернизациялаш нима? Модернизация (ингл. “modern” – замонавий, илғор, янгиланган) – объектнинг янги талаблар ва меъёрлар, техник кўрсатмалар, сифат кўрсаткичларига мос равишда янгиланиши саналади. Таълим тизимининг модернизацияси – жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий эҳтиёжларини, унинг малакали кадрларга, шахснинг эса сифатли таълим олиш бўлган талабини қондириш, таълим тизимини барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мавжуд механизмнинг қайта ишлаб чиқилиши ёки такомиллаштирилиши 2. УТТ модернизациялашда қандай вазифалар ҳал қилинади? .аълим тизимининг модернизациялашда қуйидаги устувор вазифалар ҳал қилинади: - ҳар бир шахснинг тўлақонли таълим олишида бошқалар билан тенг ҳуқуқлилиги ва таълим олишнинг очиқлигини таъминлаш; - узлуксиз таълим тизимида янги сифат кўрсаткичларига эришиш; - янги таълим ресурсларини жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш асосида узлуксиз таълим тизимида самарали меъёрийҳуқуқий ва ташкилий- иқтисодий механизмларни шакллантириш; - давлат ва жамиятнинг қўллаб-қувватлаши негизида таълим тизими ходимларининг ижтимоий мақоми ва касбий компетентлигини ривожлантириш; - таълим тизимининг давлат ва жамоатчилик бошқарувига асосланганлик тамойилига мувофиқ таълим жараёни иштирокчилари – талабалар, педагоглар, ота-оналар ва таълим муассасаларининг ролини ошириш. 3. “Навация” ва “инновация” тушунчалари қандай маънони англатади? Агар фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлиб, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилса у новация (янгиланиш) деб юритилади. Борди-ю, фаолият маълум концептуал ёндашув асосида амалга оширилиб, унинг натижаси муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қилса, у инновация (янгилик киритиш) деб аталади Луғавий жиҳатдан “интерфаол” (инг. “interact”; р. “интерактив”; “inter” – ўзаро, биргаликда, “act” – ҳаракат қилмоқ, иш кўрмоқ) тушунчаси “ўзаро, биргаликда ҳаракат қилмоқ” маъносини англатади 4. Таълим инновациялари деганда нимани тушунасиз? Фанга янгилик киритилиши
4 турга
Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият 7. Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш неча босқичда кечади? 4 боскичда Педагогик кейслардан намуналар: Кейс баёни. Собир ўрта мактабнинг 9-синфини тамомлади. Шаҳодатномасида “уч” баҳолар кўп бўлганлиги, салбий хулққа эгалиги сабабли, Собир ҳеч бир касб-ҳунар коллежига қабул қилинмади. Ҳар бир коллежнинг раҳбари Собирни бошқа академик лицей ва касб-ҳунар коллежига киришини тавсия этди. Бироқ, Собирнинг ота-онаси ҳар гал ўғилларини ўзлари яшайдиган тумандаги касб-ҳунар коллежида таълим олишини, шундагина уни назорат қилиб туришлари мумкинлиги айтишарди. Кейс саволлари: 1. Айтинг-чи, касб-ҳунар коллежларининг раҳбарлари Собирни ўқишга қабул қилмасликка ҳақлимилар? Касб-ҳунар коллежларининг бунга ҳаққи йўқ чунки коллеж мажбурий таълимга киради.Fikrimcha kasb-hunar kollejlarining bunga haqqi yoq chunki kollej majburiy ta’limga kiradi. 2. Айни вазиятда Собирнинг қандай ҳуқуқлари бузиляпти? Конститутциянинг 41-моддасига биноан ҳар ким билим олишга ҳақли ва бу давлат томонидан кафолатланади. Кейс баёни. Узоқ йиллик иш тажрибасига ҳамда талабалар ўртасида алоҳида ҳурматга эга тарих фани ўқитувчи аудиторияга кириб, доскада ўзининг карикатура жанрида ишланган расмини кўради. Карикатура ёрқин ишланган, ҳар бир штрих аниқ ишланган, қолаверса, расм жуда кулгили чиққан. Бутун гуруҳ ўқитувчининг карикатурагая, унинг ижодкорига нисбатан муносабатини кутяпти. Бироқ, ўқитувчи шошилмасдан, катта қизиқиш билан карикатурани томоша қилади ва шундай деди: “Карикатура шунчалик яхши чиқибдики, уни ҳатто ўчиргим келмаяпти. Расм ижодкори – ёш рассом уни қоғозга кўчириб олиши керак. Мен карикатурист (рассом)ни муносиб баҳолайман!” Кейс саволлари: 1. Ўқитувчининг мавжуд вазиятдаги ҳолатини шахсан Сиз қандай баҳолайсиз? Бу вазиятдан шундай хулосага келиш мумкинки барчанинг ўз қобиляти бор. Бу иқтидоридан фойдаланилса тўғри йўлга йўналтирилса, яхши мутаҳассис бўлиши мумкин. 2. Бу вазиятда ўқитувчи қандай тарбия методини қўллади? Бунда уларга доимий равишда тўғри маслаҳат бериб, эришаётган ютуқларига мос рағбатлантириши керак. Download 241.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling