Семизлик ер юзида энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Бдсст (воз) маълумотига кура планетамиз ахолисининг 30% ортиқча вазнга эгадир


Download 24.22 Kb.
bet1/5
Sana21.01.2023
Hajmi24.22 Kb.
#1106346
  1   2   3   4   5
Bog'liq
14-dars ortiqcha tana vazni
5-sinf-reja-musiqa, Biologiya-fanidan-5-9-sinf-testlar, 5-sinf-botanika-fanidan-testlar-2, 1679-Article Text-3508-1-10-20210727 (2), 1679-Article Text-3508-1-10-20210727 (2), topshiriq меросхўрлик, xat - Nusxa ko‘chirmoq, xat - Nusxa ko‘chirmoq, ьгы2, mustaqil ish, Collocations in 10 Minutes (2), ISH REJASI, sorovnoma, 1-Amaliy mashgulot, 2-Amaliy mashgulot

АЛИМЕНТАР СЕМИРИШ

Семизлик ер юзида энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. БДССТ (ВОЗ) маълумотига кура планетамиз ахолисининг 30% ортиқча вазнга эгадир

Семизлик организмда моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида тери ости ёғ қатламида ва тўқималарида ёғларнинг тўпланишидир

  • Семизлик мустақил касаллик сифатида (оддий ёки хақиқий – алиментар семизлик, қонституционал наслий семизлик) ёки бошқа касалликларнинг симптоми сифатида бўлиши мумкин.
  • Семизлик билан кечадиган касалликлар кўпинча ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши ёки марказий нерв системаси шикастланиши туфайли келиб чиқади.
  • Семизлик кенг таркалган касаллик бўлиб аёлларда 50% ни, эркакларда 30%, болаларда эса 10% ни ташқил этади. 70 ёшдан сўнг ўртача вазннинг пасайищи кузатилади.

ЭТИОЛОГИЯ.

  • В.Г. Баранов фикрича семизлик ривожланишида гипоталамуснинг иштаха бошқариш марказларидаги нотўлиқликлар сабаб бўлади.
  • Семизликга олиб келувчи омилларга: ортиқча овқат истъемол қилиш, айниқса углеводлар, ёғларга бой бўлган махсулотларни кўп қабул қилиш, алкоголь ичимликларига берилиш, жисмоний пассивлик; 40 ёшдан катталар, наслий мойиллик киради.
  • Симптоматик семизлик келиб чиқишида эндокрин хасталиклар (адипозогенитал дистрофия, Кушинг синдроми, гипотиреоз, гиперинсулинизм, гипогонадизм) ёки МНС даги патологик жараёнлар (бош мия жарохати,энцефолит, III- мия қоринчаси тубининг ўсмалари) сабаб бўлади.

ПАТОГЕНЕЗИ

  • Семизлик ривожланишида асосий патогенетик рольни бош мия пўстлоғи ва гипоталамус, айниқса орқа гипоталамусдаги иштахани бошқариш марказлари: вентромедиал ва вентролатерал ядролари ўйнайди.
  • Вентромедиал ядроларининг - «туйиниш маркази» - шикастланиши вентролатерал ядроларининг – «иштаҳа маркази» - қўзғолишини чақиради.
  • Иштаҳа марказининг қўзғолиши туфайли овқат махсулотларининг (углеводлар, ёғлар) ортиқча қабул қилиниши, жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, ёғ деполарида ёғларнинг тўпланишига олиб келади.

Download 24.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling