ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТИББИЁТ МАВЗУСИДАГИ ДИКТАНТЛАР ТЎПЛАМИ
(умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларига ёрдам)
Cоғлом фарзандларни тарбиялаш, уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишишини таъминлаш мамлакат сиёсатининг устувор вазифаси экан, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш халқ таълими ҳамда тиббиёт ходимлари олдига улкан вазифаларни юклайди.
Саломатлик – нафақат касаллик ёки жисмоний нуқсонларнинг йўқлиги, балки тўлиқ жисмоний, руҳий ижтимоий хотиржамлик ҳолатидир.
Бутун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра саломатлигимизнинг 55 фоизи кечираётган турмуш тарзимизга, 18 фоизи ирсий касалликларга, 17 фоизи экологик вазиятга, 10 фоизи эса тиббиёт ходимларининг ёрдам кўрсатишларига боғлиқдир. Бундан кўриниб турибдики, инсоннинг соғлиғи кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликни олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаши лозим. Соғлом бўлиш учун киши соғлиқ хақидаги билимлардан хабардор бўлиши ва унга риоя қилиши керак. Айниқса, бунга инсон ёшликдан ўрганса ва одатланса мақсадга мувофиқдир.
Агар болаларда гигиеник кўникмалар ва саломатлик масалалари бўйича маълум билимлар ва кўникмалар бўлмаса, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига амал қилмаса, уларнинг жисмонан заиф бўлиб қолишга, кўпгина касалликлар, жумладан бир ўқувчидан иккинчисига осонликча ўтадиган юқумли касалликларнинг ривожланшига олиб келади. Бу ўз навбатида дарсларни ўзлаштиришнинг пасайиб кетишига, ақлий ва жисмоний иш қобилиятининг сусайшига сабаб бўлади. Мактаб ёшидаги болаларни тарбиялаш, уларда гигиеник кўникмаларни шакллантириш ота- оналар, педагоглар, тиббиёт ходимларининг энг масъулиятли вазифаларидан биридир.
Мазкур тўплам ўқувчиларга ўз саломатликлари хақида билим бериш, уни мустахкамлаш бўйича кўникмалар ҳосил қилиш, уларда санитария гигиена қоидаларга ижобий муносабатни шакллантириш ва уларни кундалик ҳаётида қўллай билишни ўргатишга мўлжалланган.
Тавсия қилинаётган тўплам 3 бўлимдан иборат:
2-3 синф ўқувчилари учун диктант матнлари,
4-5 синф ўқувчилари учун диктант матнлари,
6-7 синф ўқувчилари учун диктант матнлари,
Диктантлар тўплами синфлар бўйича болалар ёшига оддийдан мураккабга ўтиш бўйича тақсимланган.
Ўйлаймизки, мактаб ёшидаги болаларнинг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган ушбу тўплам ўқувчиларни гигиеник тарбиялашда, уларнинг тиббиёт соҳасидаги билимларини оширишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |