Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58


ШАРК
ДОНИШМАНДЛАРИ
ХИКМАТЛАРИ
«ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА 
АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ 
БОШ ТАҲРИРИЯТИ 
ТОШКЕНТ - 2006


Ш 27
Т у з у в ч и:
АҲМАД МУХАММАД ТУРСУН
з-гого
t o
Шарқ донишмандлари ҳикматлари / Тузувчи Аҳмад 
Турсун. — Т.: «Шарқ» нашрист-матбаа акциядорлик ком- 
панияси, 2006. — 208 б.
ББК 84(5)
« Ш арк» наш риёт-матбаа акци ядорлик компанияси 
Бош тахриририяти, 2006 й.


МУҚАДДИМА
Бисмшмаҳир роҳманир роҳийм!
Бутун оламларнинг Яратгувчиси ва Роббим Аллох 
таолога беҳисоб ҳамдлар ва шукроналар бўлсин!
Сарвари олам Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва- 
саллам, у зотнинг асҳоблари ва ахли байтларига салово- 
ту дурудлар бўлсин!
Бу кўҳна заминда ҳар куни миллионлаб чақалоқ дунё- 
га келади на яна шунча одам бу фоний дунё ила хайрла- 
шиб, охират манзилгохига йўл олади. Аллоҳнинг ҳар 
бир бандаси дунё хаётини ўз билганича ва бошқалар- 
нинг тажрибасига суяниб яшаб ўтади. Ким қанча умр 
кўрмасин, қай тарзда хаёт кечирмасин, қанчалик ақлу 
заковат соҳиби бўлмасин, ҳаёт ва ўлим сирининг тагига 
етиши мушкул, яшаш моҳиятини англаши қийин. Аввали 
ва охири йиртилиб йўқолган қадимий нодир қўлёзма 
каби инсоиият дунё ҳаётининг қаерда бошланиб, қачон 
тугашига ақ,
1
и етмайди. Барча ҳақикат Аллох таолонинг 
каломида аЙтилган: «Мен бир яширин хазина эдим. Мени 
билсинлар, танисинлар, дея махлуқотни яратдим».
Биз энг аввало, Холиқимиз ва Мавломиз Аллоҳ тао- 
лони танимоқ учун, Парвардигоримизнинг зикрини ва 
шукрини килиш учун, Унинг амр-фармонларини бажа- 
риш билан олий мукофоти — жаннатга эришмоқ учун 
дунёга юборилганмиз. Биз дунёга роҳат-фароғат учун, 
яхши еб, яхши кийиш учун, айш-ишрат учун келмадик. 
Биз дунёга чиройли ахлоқли, яхши фазилатли бўлиш 
учун, Аллоҳнинг махлукотларига муҳаббат ва шафқат 
кўрсатиш учун келдик. Бу ҳаётни Аллох таоло бизга 
имтихон қилиб берган, уни бизга омонат сифатида юкла- 
ган. У қанчалик нашъали, жозибали бўлмасин, бизнинг 
асл борар жойимиз, абадий масканимиз бор. Гап фақат 
ана шу фоний синов дунёсидан боқий охиратга қай ҳолда 
кўчишда қолди...
Икки дунё саодатига эришмоқ учун яхши хулқли 
бўлмоқ лозим. Абу Хурайрадан (р.а.) ривоят қилиниши-


ча, Сарвари коинот (с.а.в.): «Жаннатга тушишга сабаб 
бўладиган нарса нима?» деб сўрадилар ва ўзлари бунга: 
«Аллоҳ таолодан қўрқиш ва яхши хулқли бўлишдир», 
деб жавоб кайтардилар. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи 
васаллам: «Мен яхши хулқларни камолотга етказиш учун 
пайғамбар бўлиб келдим», деганлар.
Яхши хулкка кандай эришилади? У кимдан ўргани- 
лади? Бу борада энг аввало, динимизнинг асосий дасту- 
ри — Қуръони каримга ва Пайғамбар алайҳиссалом сун- 
натларига мурожаат қилинади. Аллоҳ таоло Қуръони 
каримда мархамат этади: «У Ўзи истаган кишиларга ҳик- 
мат (фойдали билим) бсради. Кимга ҳикмат берилган 
бўлса, бас, мухаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. 
Ваъз, эслатмаларни фақат ахли донишларгина олади- 
лар» (Бақара сураси, 269-оят мазмуни).
Мухаммад алайхиссаломнинг чиройли ахлоқларидан, 
ваъз-насихатларидан ибратланиб камолотга эришган со- 
диқ сахобаларнинг, тобеъинларнинг, солиҳ салафларнинг, 
колавсрса инсониятнинг илм-ҳикмат, такво ва заковат 
хазинасига улкан улуш қўшган авлиёлар, донишманд- 
лар, мутафаккирлар, адиблар, олиму фузалоларнинг пан­
ду насиҳатлари, ваъз-хитоблари хам инсонни охират са- 
фарига тайёрлашда қўл келади. Ер юзи Ислом неъмати 
ила шарафланган кундан бошлаб, уни истиқомат тутган 
барча мўмин-мусулмонлар ҳаёт тарзларини ана шу ахло- 
қий маънавият асосига қуриб келяптилар.
Мовароуннаҳрлик комусий олим Абу Райҳон Бсру- 
ний шундай дебдилар: «Донишмандлар ва олимларнинг 
хулқларидан ўрнак олиш яхши хулқни тирилтиради ва 
ёмонини йўк қилади». Яна бир алломамиз Хусайн Воиз 
Кошифийнинг мана бу сўзларига эътибор беринг: «Бой- 
лик, шамшир ва лашкардан таянч излама. Доно киши- 
ларнинг панд-насихатларига кулок сол. Шамшир ва ўқни 
йўқ қиладиган насиҳатларга амал қил!»
Аммо, минг таассуфки, яқин-яқингача ҳам улкан 
маънавий меросга эга бўлган, минг йиллик ахлоқий-ру- 
ҳий заминда хаёт кечирган халқимизни моддият асоси­
га курилган, зарарли мафкурага хизмат қиладиган, бизга 
ёт бўлган Ғарб маданияти ва ахлоқи руҳида тарбия- 
лашга зўр беришди. Шўро замонида нашр этилиб, 
якин-яқингача ҳам бу соҳада бирдан-бир қўлланма


бўлган В.Воронцовнинг «Тафаккур гулшани» тўплами- 
да Навоий, Саъдий, Абай каби атиги уч-тўрт Шарк 
донишмандига жой ажратилганининг ўзиёқ ҳамма гаи- 
ни айтиб турибди.
Маънавиятимиздаги ана шу бўшлиқни бир оз тўлди- 
риш мақсадида тасниф этилган ушбу китобга саҳобий- 
лар, тобеъинлар ва салафи солиҳлар, Шарқнинг атоқли 
донишмандлари ва дин арбоблари, мутафаккирлари ва 
тариқат шайхлари, алломалари ва адиб-шоирларидан икки 
юз элликка яқин кишининг икки мингдан зиёд қаймоқ 
фикрлари, панду насиҳатлари жам қилинди. Улар илм, 
иймон, такво, адолат, яхши хулқларнинг фазилати ва 
ёмонликлар мазаммати каби ўнлаб мавзуларга бўлинган. 
Аммо китоб мусаннифининг мақсади битта — кишилар- 
ни яхши ахлоққа тарғиб қилиш, уларнинг руҳий олами- 
ни бойитишга ҳисса қўшиш, Ҳақ ва Ҳақиқатни Ғарбдан 
анча олдинроқ таниган Шарқ донишмандлиги ҳикматла- 
ри ила сийлаб, дуоларини олиш. Зотан, Шарқнинг улуғ 
алломаси >1Салолиддин Румий айтганидай:
Шарц Ҳаҳни топди, дунёдан кечиб,
Ғарб дунё топди, Аллоҳбан кечиб.
Аллоҳ таоло бизларни хикматига мушарраф этиб, қалб- 
ларимизни иймон нури ила сийласин, рухий оламимизни 
бойитиб, гўзал ахлоқли бандаларидан айласин! Валҳам- 
дулиллахи Роббил-аламийн!
Мусанниф



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling