Шартнома “ ” 20 йил


Download 117.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana17.09.2022
Hajmi117.13 Kb.
#810497
  1   2
Bog'liq
Ўзаро келишув ШАРТНОМА
Binoning ko karkasli binolar, 6, reyting-daftar-301211200146, FALSAFA, 21.12.1995 (1), arxitektura силлабус A.Karimova — копия, Халқ давлат органларига эмас, 1kurs SILLABUS 2022-2023 (4), O\'quv uslubiy majmua muqovasi KL 2021 2022 2 (6), Matyoqub Norboyev, abrazes, 123 006, Qayta topshirish, ilova


Таълим олувчининг ота-онаси ҳамда таълим берувчи тарафлар томонидан ўзаро келишув
ШАРТНОМА 
 
“___”___________20____ йил
 
_______сон 
 
 
 
_________________т. 
____________________туман халқ таълими бўлими ______сонли умумтаълим мактаби (бундан буён матнда 
таълим берувчи деб юритилади) номидан устав асосида фаолият юритувчи рахбари ___________________________ бир 
тарафдан 
ва 
_____________________________________________________ 
___________________________________________________ нинг (бундан буён матнда ота-она деб юритилади) 
_______________________________________________________________________________________________ 
(ўқувчининг отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О) 
(бундан буён матнда ота-она деб юритилади) иккинчи тарафдан биргаликда тарафлар деб юритилади, мазкур 
шартномани куйидагилар хақида туздилар. 
I. 
ШАРТНОМА МАҚСАДИ 
1. Таълим берувчи мазкур шартнома шартларига асосан ўқувчининг барча хуқуқларини таъминлаган холда унга 
сифатли таълим – тарбия бериш, соғлиқни мухофаза қилиш ва мустахкамлаш, интеллектуал, ахлоқий, эстетик 
ва жисмоний ривожланиши учун шарт – шароит яратиб бериш мажбуриятини, ота – оналар эса ўқувчини 
таълим муассасасига етиб келиши ва кетишини, ўз вақтида дарс машғулотларига қатнашиши ва мактабнинг 
ички тартиб - қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олади. 
II. 
ТАРАФЛАРНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ: 
1. Таълим берувчининг хуқуқ ва мажбуриятлари: 
а) Ташкилот ходимларининг қонуний хуқуқ ва манфаатларини, қадр – қиммати ва қизиқишларини химоя қилиш; 
б) Таълим муассасаларимиздаги устоз-педагогларни дарсларни ўз вақтида, сифатли ва ўқувчи учун қизиқарли 
бўлган янги педагогик тажрибалар остида ўтишини таъминлаш
в) Таълим муассасаларидаги барча жараёнларида коррупцион ҳолатларга умуман йўл қўймаслик ва ноқонуний 
пул йиғимларини йиғилишини олдини олиш; 
г) Ўқувчилар дунёқарашини янада кенгайтириш мақсадида мактаб кутубхоналарини мунтазам доимий 
очиқлигини ва уларга ўқувчилар қатновини таъминлаш; 
д) Истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида дарсдан ташқари вақтларда 
Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус доирасидаги маънавий-маърифий 
тадбирларни ўтказиш; 
е) Таълим муассасалари педагог ходимларини Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартиб бўйича 
кийим ва кўринишда бўлишлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишлари, ўқувчиларга ҳар томонлама ўрнак 
бўла оладиган кўринишда бўлишларини таъминлаш; 
ж) Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаларини доимий таҳлил этиб бориш ва паст 
ўзлаштирувчи ўқувчилар сонини камайтириб бориш; 
з) Ўқувчилар давомати ва уларни ўз вақтида дарсларни ўзлаштириш даражаларини баҳолаб бориш; 
и) Қайсидир ўқувчининг руҳий ҳолатида ўзгаришлар сезилган тақдирда унинг ота-онаси ва мактаб психологини 
хабардор этиш; 
к) Ўқувчиларнинг жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт 
майдони ва спорт залларида спорт мусобақаларини ташкил этиш; 
л) Вилоят, республика ва халқаро фан олимпиадалари ҳамда тадқиқотларида ўқувчиларнинг муносиб иштирок 
этишини таъминлаш;
м) Ўқувчини оилада тарбиялаш бўйича тавсия бериш; 
н) Ташкилотда зарур моддий – техник база ҳамда малакали педагог ходимлар мавжуд бўлган тақдирда, асосий 
таълим – тарбия жараёнига халақит бермаган ҳолда пуллик таълим – тарбия хизматларини кўрсатиш; 
о) Тиббиёт хамшираси томонидан ўқувчиларни эрталабки фильтрациядан ўтказиш жараёнида боланинг касаллиги 
аниқланган холларда ташкилотга қабул қилмаслик; 
2. Ота – оналарнинг хуқуқ ва мажбуриятлари: 
а) Ҳар бир фарзанд энг аввало ўз ота-онасидан ўрнак олишини инобатга олиб “шахсий намуна” кўрсатиш; 
б) Ўқувчининг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахслар томонидан фарзандини мактабдаги дарс 
жараёнларига мунтазам иштирокини таъминлаш; 
в) Фарзандини таълим муассасасига белгиланган тартиб ҳамда таълим муассасаси томонидан тасдиқланган 
ички тартиб-қоидага, мактаб формасига мувофиқ кийинган ҳолда келишларини таъминлаш ва дарс пайтида турли уяли 
алоқа воситаларидан фойдаланмасликларини назорат қилиш; 
г) Фарзандига мактабда берилган уй вазифаларини бажариши учун қулай шарт-шароит яратиб бериш ва 
ўқувчини турли мақсадларда бошқа жойлардаги мажбурий меҳнатга жалб этмаслик;


д) Фарзандига берилган уйга вазифаларни биргаликда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш
е) Фарзандини мактабдан ташқари вақтларида турли ёд ғоялар таъсирига тушиб қолиши, жиноятчилик, 
хуқуқбузарлик ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларга аралашиб қолмасликларини таъминлаш; (Тунги вақтларда 
ўқувчини нима иш машғул бўлаётганлигини алоҳида назорат этиш) 
ж) Фарзандининг мактабдаги дарс машғулотларига ноўрин аралашмаслик ва агарда норози бўлган тақдирда 
даставвал мактаб маъмуриятини хабардор этиш, сўнгра ўз мурожаатини расмий тарзда таълим муассасаси 
бўйсинувчи юқори органларга оғзаки ёки ёзма равишда йўллаш; 
з) Фарзандини ўз истеъдодини намоён этиш мақсадида қизиқишидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим 
мактаблари, мактабдан ташқари таълим муассасаларида ташкил этиладиган тўгарак машғулотларига жалб 
этиш; 
и) Фарзандининг руҳий ҳолатида ўзгаришлар сезган тақдирда синф раҳбари ва мактаб психологини хабардор 
этган ҳолда ҳамкорликда иш олиб бориш;
к) Ўқув йили бошида белгиланган тартибда мактаб дарсликлари ижара пулларини ўз вақтида тўлаш; 
л) Фарзандининг ижодий фикрлаш ва дунёқарашларини янага кенгайтириш мақсадида уй шароитида ҳам 
қизиқишига доир китоб мутолааси учун шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. 

Download 117.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling