Шестерняли рул механизмининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши. Червякли рул механизмининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши


Download 16.2 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi16.2 Kb.
#1010949
Bog'liq
Шестерняли рул механизмининг вазифаси


  1. Шестерняли рул механизмининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.

  2. Червякли рул механизмининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.

  3. Винтли рул механизмнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.

  4. Кривошипли рул механизмининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.

  5. Рул кучайтиргичининг вазифаси ва қисмлари.

  6. Рул кучайтиргичининг ишлашиши схемада тушунтиринг.

  7. Рул кучайтиргичининг компоновка схемалари.

  8. Рул кучайтиргичидаги “кузатув механизми”нинг вазифаси ва ишлаши.

  9. Тормоз тизимлари ва уларнинг вазифаси.

  10. Ишчи тормоз тизимининг асосий қисмлари ва ишлашини схемада тушунтиринг.

  11. Тормоз механизмининг вазифаси ва турлари.

  12. Ўзи ўрнатилувчи дискли тормоз механизмининг тузилиши ва ишлаши.

  13. Барабанли тормоз механизмининг тузилиши ва ишлаши. Уларнинг статик тавсифи.

  14. Тормоз юритмасининг вазифаси ва турлари.

  15. Турли тормоз юритмалариниг афзаллик ва камчиликлари.

  16. Тормоз кучайтиргичнинг қисмлари ва ишлашини схемада тушунтиринг.

  17. Тормоз кучайтиргичидаги “кузатув механизми”нинг вазифаси ва ишлаши.

  18. Тормоз кучлари ростлагичининг вазифаси ва турлари.

  19. АБС хақида маълумот.

  20. Автопоездлар. Тиркамалар ва яримтиркамалар.

  21. Ўтоғон атомобилларнинг конструктив хусусиятлари.

  22. Ўзи ағдарувчи автомобил ва автопоездларнинг конструктив хусусиятлари.

  23. Автомобил ва автопоезд цистерналарнинг конструктив хусусиятлари.

  24. Автомобил ва автопоезд фургонларнинг конструктив хусусиятлари.

  25. Узун ва оғир юкларни ташувчи автопоездларнинг конструктив хусусиятлари.

JAVOBLAR 151-175


159. Тормоз бошқармаси автомобилнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим хисобланади.
Тормоз бошқармаси автомобиль ҳаракат тезлигини секинлатиш, автомобилни тўхтатиш ва йўл қияликларида узоқ вақт давомида беихтиёр жойидан қўзғалиб кетмаслигини таъминлаш учун хизмат қилади. Автомобиль ғилдираклари билан йўл орасида тормозловчи кучни содир қилиш ва бошқариш тормоз бошқармаси билан амалга оширилади.
Тормоз бошқармаси қуйидаги асосий тормоз тизимларидан иборат бўлади:

  1. Ишчи тормоз тизими – асосий тизим хисобланади. Автомобиль ҳаракатини секинлатиш, автомобилни тўхтатиш учун хизмат қилади.

  2. Эҳтиёт тормоз тизими тормоз бошқармасининг ишончлилигини ошириш учун, ишчи тормоз тизимига заҳира тормоз сифатида хизмат қилади.

  3. Тўхтатиб туриш тормоз тизими тўла юкланган автомобилни 25% йўл қиялигида чегараланмаган вақт давомида қўзғалиб кетмаслигини таъминлаш учун хизмат қилади.

  4. Ёрдамчи тормоз тизими узун қияликларда пастликка харакатланаётган автомобиль тезлигини тезлашмасдан сақланиши учун хизмат қилади.

Тормоз педали 8 босилганда тормоз юритмаси контурларида 3, 12 ва ғилдирак тормоз механизми цилидирларида 11, 22 суюқлик босими ошади. Босим тормоз цилиндрларидаги поршенларни харакатга келтиради. Тормоз колодкалари 10, 22 тормоз дискини 1 ва орқа тормоз барабанини сиқади. Ғилдираклар айланиши секинлашади. Шиналар билан ер орасида тормозловчи куч юзага келади.
Тўхтатиб туриш тормоз тизимида тормозловчи куч механик усулда яратилади. Унинг юритмаси одатда ричагли, тросли бўлади.
Бу тизимининг тормоз механизми енгил автомобилларда ғилдиракка, юк автомобилларида трансмиссияга жойлаштирилади. Тўхтатиб туриш тормоз тизими одатда қўл билан ричаг орқали ишга туширилади.

Download 16.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling