Қўшимчали ҳаракат номининг бўлишсизлик маъносини ифодалаш учун эски ўзбек тилида, асосан, қайси шакл қўлланган?


Download 14.42 Kb.
Sana06.04.2022
Hajmi14.42 Kb.
#625691
Bog'liq
7-8- МАЪРУЗА УЧУН САВОЛЛАР
hoshimov, 3-ma'ruza (1), 4-ma'ruza (1), Osmotik bosim (2), 1, 6-amaliy mashg’ulot., Kamolova M practical english, rabotax, Task 1, ТARMOQ TENALOGIYALARI ОН ЯН, Abduqodir tojiboyevdan, Óz-betinshe, 192-guruh talabasi Ro’zmetova Nafisa Muhammad Rahimxon II, 4-mus-7

Феъл
1. -мақ\-мак қўшимчали ҳаракат номининг бўлишсизлик маъносини ифодалаш учун эски ўзбек тилида, асосан, қайси шакл қўлланган?
2. Бармамақ туридаги шакл қайси манбаларда учрайди?
3. Ҳаракат номининг қайси шакли эски ўзбек тилида кам қўлланган бўлиб, айрим ёдгорликларда учрайди?
4. Бу шаклнинг мақ\-мак қўшимчали ҳаракат номидан фарқи?
5. Ҳаракат номининг қайси шакли истеъмол доираси XIX–XX аср бошларидан фаоллаша борган бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳаракат номининг асосий кўрсаткичи сифатида кенг қўлланади?
6. Сифатдош шаклларининг ҳаракат номи шаклларидан фарқловчи асосий белгиси қайси?
7. Эски ўзбек тилида қўлланган сифатдош шаклларини замон нуқтаи назаридан нечага ажратиш мумкин?
8. -туқ\-тук қўшимчали сифатдош қайси асарларда кенг қўлланган?
9. Ўзбек ва бошқа кўпчилик туркий тилларда XV асрдан бошлаб деярли қўлланмаган сифатдош қўшимчаси?
10. Сифатдошнинг қайси шакли туркий тилларда қадимдан қўлланиб келган?
11. -миш² қўшимчали сифатдош шакли қадимги туркий ёдгорликлар тилида қайси грамматик маъноларда қўлланган?
12. Қачондан бошлаб ўзбек тилида -миш² қўшимчали сифатдошнинг истеъмол доираси чегараланган бўлиб, асосан, ўтган замон феъли сифатида қўлланган?
13. Қайси сифатдош шакли Ўрхун-Энасой ёдномаларида учрамайди, қадимги туркий тил ёдгорликларида эса бу қўшимча эр- феълигагина қўшилган?
14. -ған\-ган \\ -қан\-кан қўшимчали сифатдошнинг ёзма манбаларда акс этиши нечанчи асрдан бошлаб кузатилади?
15. Сифатдошнинг қайси шакли ўтган замон сифатдоши сифатида шаклланган?
16. XV асрдан бошлаб ўтган замон сифатдошининг қайси шакли деярли қўлланмаган?
17. -ан² қўшимчали сифатдош қайси қўшимчанинг фонетик ўзгарган кўриниши?
18. Туркий тилларда қадимдан қўлланиб келаётган ҳозирги-келаси замон сифатдоши қўшимчаси?
19. XV асрдан олдинги даврларга оид ёдгорликларда унли билан тугаган феълларга бу қўшимча қайси шаклда ҳам қўшилган?
20. Ундош билан тугаган айрим феълларга қайси шаклда қўлланган?
21. -р қўшимчали сифатдошнинг бўлишсизлик шакли?
22. Туркий тиллар тараққиётининг олдинги даврларида -маз², -мас² қўшимчасининг қайси шакли қўлланган?
23. Қачон -маз², -мас² шакллари ёнма-ён қўлланган?
24 XIV асрдан кейин -маз² қўшимчасининг қўлланиши, асосан, қайси шевада давом этган?
25. -маз², -мас² шакллари қайси мустақил қўшимчаларнинг бирикувидан ташкил топган?
26. -ғу\-гу, -қу\-ку шакли тарихан қайси гуруҳдаги туркий тилларга хос бўлган ва бу фикрни ким тасдиқлайди?
27. Қачондан бошлаб -ғу\-гу, -қу\-ку шакли, асосан, келаси замон феъли сифатида қўлланган?
28. -ғу+луқ, –ғу+сиз шакллари қандай ҳосил бўлган?
29. -ғу+луқ, –ғу+сиз шакллари маъно ва вазифасига кўра қайси сўз туркумига яқин туради?
30. -ғучи\-гучи, -қучи\-кучи қўшимчаси қандай ҳосил бўлган?
31. -ғучи\-гучи, -қучи\-кучи қўшимчасининг ҳозирда фонетик ўзгарган шакли қайси?
32. -дачи², -тачи², -ғил, -гил қўшимчали сифатдошлар қўлланилиши қачонгачагача давом этган?
394. -дачи², -тачи² қўшимчали сифатдош қайси давр ёдгорликларида анча фаол қўлланган?
33. Ўрхун-Энасой ёдномаларида учрамайдиган сифатдош қўшимчаси?
34. -адурған² (-йидурған²) қўшимчали сифатдош қўшимчасининг таркиби қандай шаклланган?
35. -аси² қўшимчали сифатдош қайси асрларга оид ёдгорликларда учрайди?
36. Сифатдошнинг қайси қўшимчасида феъллик белгилари кучсизланиб, сифатга яқинлашган?
37. Равишдош шаклини олган феъл қайси сўз туркумига боғланган ва қайси маънони билдирган?
38. Равишдош шаклини ясовчи қўшимчалар эски ўзбек тилида тузилишига кўра неча гуруҳга бўлинади
Download 14.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling