Шнекли тозалагич ишининг тахлили


Download 302.24 Kb.
bet1/5
Sana29.10.2020
Hajmi302.24 Kb.
  1   2   3   4   5

ШНЕКЛИ ТОЗАЛАГИЧ ИШИНИНГ ТАХЛИЛИ

1. Шнекли тозалагичда пахта ҳом – ашёсини тозалашнинг

ишчи гипотезаси

Майда ифлосликлар билан ифлосланган пахта ҳом-ашёсини оддий ҳолда тозалашда, тола момиғи (летучка)дан ифлосликнинг боғланишини узишдан иборат бўлиб, пахта ҳом-ашёсининг умумий массасидан ифлосликни тешиклар орқали ажратиб олинади.

Бошқа тозалагичлар каби, шнекли тозалагич ҳам, майда ифлосликларни тозалашга мўлжалланган. Унда пахта ҳом-ашёсидаги тола летучкасидан майда ифлосликларнинг боғланишини узиш жараёни бўлакларни титиш, чўзиш ва бўшатиш орқали амалга оширилади. Ажратиб олинган майда ифлосликларни тегувчи юзалар (тўр, панжара ёки колосник ) орқали чиқариб юборилади.

Паха бўлакларини титиш, чўзиш ва бўшатиш учун таъсир этувчи асосий жараёнлардан бири, пахта ҳом-ашёсига қозиқлар ёрдамида зарбий таъсир этиш ҳисобланади.

Қиймати бўйича иккинчи жараён, бўлак ва летучкаларни тегувчи юзалари орқали ишқаланиши ҳисобланади. Бу ҳолда, пахта ҳом-ашёси ифлослик билан ҳаракатланганда, тегувчи юзага сиқилиши натижасида ишқаланиш содир бўлади. Бу ҳаракатни тўхтатишга интилади, натижада катта бўлаклар майда бўлакчаларга, улар ўз навбатида летучкаларга ажрайди.

Иккала жараён ҳам тола билан ифлослик орасидаги боғланишни бузишга асосланган. Пахта ҳаракатланганда ифлослик тегувчи юзага сиқилади ва ячейка орқали тушиб кетади.

Қозиқ зарби интенсивлигига қандай шартлар таъсир қилишини аниқлашдан олдин, тозалаш интенсивлигига таъсир қилувчи бўлакларни титиш, бўлакчаларни чўзиш ва летучкаларни бўшатиш кабиларни ҳисобга олиб, шнекли тозалагичнинг иш услубига ва ишчи камерада пахта ҳом-ашёси ҳаракати тавсифига мосланади.

Баъзи бир пахта заводларида винтли конвейрни (шнекли транспортерни) кўриш мумкин, уларнинг баъзи бир қисмида туби тешилган листлардан тайёрланади (20-расм). Конвейр винти унча катта бўлмаган тезликда (100-120 айл/мин) айланади, шунинг учун уларда қозиқлар бўлмайди. Бунда пахта ҳом-ашёси итқилмайди, аксинча, илгариланма ҳаракатланади, натижада у титилмайди ва аралашмайди ҳам. Бундай тозалагичларда, пахтани ташқи сиртидаги тегувчи юзаларда ишқаланган ифлосликлар ажралиб чиқади ҳолос.

Винт ёрдамида пахта ҳом-ашёсини ҳаракатлантириш, олдинга ҳаракатланаётган зарбий-титиш таъсирига учрамаган бир бутун массани ўзида акс эттиради. Демак, бундай винтли конвейрнинг тозалаш самародорлиги паст бўлади. Унинг иш унумдорлигини винтли конвейр (26) каби (2) тенглама бўйича аниқлаш мумкин



г/соат,............(2)

бунда, -конвейр винтининг диаметри (м);

-конвейр винтининг қадами, (м);

- конвейр винтининг айланишлар сони минутда;

-конвейрни тўлиши коэффициенти;

-материалнинг ҳажмий оғирлиги, (г/м3);



(пахта учун 0,055-0,075 г/м3).

20-расм. Пахта ҳом-ашёсини винтли конвейрда


Download 302.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling