Шофиркон туман хтб карашли 5- умумий урта таълим мактабида 2018 йил 24-ноябрь куни 7-8-9-10 -11- синф укувчилари билан «Гиёхвандлик умр заволи» мавзусида ўтказилган давра сухбати баёни


Download 0.87 Mb.
Sana13.10.2022
Hajmi0.87 Mb.
#846190
Bog'liq
Гиёхвандлик баёни 7- 10 синфлар
59-Potassium cyanide revised, 48- сон баённома, chapter-13-conflict-power-and-politics, ПЕРЕВОДДДД, ПЕРЕВОДДДД, КТПстом2020, Критерии оценки ДГМУ, Лекция по биологии. Жизненный цикл клетки сад, Аник улчаш, LInza, Mavzu KTP, kvota-kunduzgi, kredit talim, Doc1, kasbiy pedogogik faoliyatiga kirish fanidan elektron oquv uslubiy majmua yaratish. (1)

Шофиркон туман ХТБ карашли 5- умумий урта таълим мактабида 2018 йил 24-ноябрь куни 7-8-9-10 -11- синф укувчилари билан «Гиёхвандлик умр заволи» мавзусида ўтказилган давра сухбати баёни.
Қатнашдилар: ММИБДУ Ф. Мухиддинов, ЎТИБДУ О.Жамолов мактабнинг ёшлар етакчиси М. Хайруллаева, миллий истиклол гояси ва маънавият асослари фани ўқитувчилари Б. Жомуродов, М.Хусенова ҳамда фан ўқитувчилари, юқори синф ўқувчилари.
Кун тартиби:

  1. «Гиёхвандлик умр заволи» мавзусида укувчилар билан давра сухбати утказиш. Маърузачилар миллий истиклол гояси ва маънавият асослари фани укитувчилари Б. Жомуродов, М. Хусенова.

Эшитилди:
Давра сухбатини миллий истиклол гояси ва маънавият асослари фани укитувчиси Б. Жомуродов биринчи президентимизнинг куйидаги сузлари билан бошлади. «Одамзотнинг соғлиги кўп жиҳатдан авваломбор унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликлардан азобланишини олдини олиш учун соғлом турмуш тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал килиб яшаши лозим.»
И.А.Каримов
Шундан сунг кун тартибидаги масала юзасидан йигилганларга куйидаги маълумотларни айтиб утди. Жумладан: Қонунсиз равишда наркотик моддаларни тайёрлаш,сотиб олиш, сақлаш , сотиш мақсадида ва шундай мақсадсиз бир жойдан иккинчи жойга олиб бориш ҳамда наркотик моддаларни қонунга хилоф равишда териш, наша, кўкнор сингари таркибида наркотик моддалар бўлган экинларни экиш қонунга мувофиқ тақиқланади. Огоҳ бўлинглар! Наркотик “дори”лар билан савдо қилувчи кишилар ёшлар орасига тобора кўпроқ кириб келмоқдалар.Улар келгусида ўз бойликларини кўпайтириш мақсадида бугун бизнинг болаларимизни йўл-дан оздириб,уларнинг қўлига наша тутқазмоқдалар.”Текинга” бу ўтнинг таъмини тортиб кўришга ўргатмоқдалар. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг – ахир, гиёҳванд кишига героин, наша, кўкнор сингари кайф берувчи «препаратлар» сотиб олиш учун кунига қанча пул керак бўлади.Гиёхвандлик- бу шундай бир муаммоки, унинг ҳал қилиниши фақат қонунни ҳимоя килувчи тизимлар ва тиббиёт ходимларигагина боғлиқ эмас. Бу балони ҳамма баравар курашга отланган тақдирдагина ҳал қилиш мумкин. Афсуски,гиёҳванд киши фақат ўз саломатлигини йўқотибгина қолмайди.Одатда ундан туғилган болалар ақлий заиф бўладилар.Йўлдан озган киши(гиёҳванд)ни нормал ҳаётга қайтариш учун ундан катта ирода кучи ,яқин кишиларидан сабр-тоқат ва унинг аҳволини тушуниш, шифокорлардан эса юксак маҳорат талаб қилинади.Бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча шахарларида ва йирик аҳоли пунктларида НАРКОЛОГИК диспансерлар, бўлимлар, шунингдек, махфий хизмат кўрсатувчи наркологик кабинетлар ташкил этилган ва ишлаб турибди. Қадимги доно кишилар: “Соғайишни исташнинг ўзи – ярим соғайишдир” - деган эди. Бу ҳикмат ҳозирги кунда ҳам эскиргани йўқ .Фақат ҳозир ошиб кетган – бу ишда ҳар қандай кечикиш ҳалокат билан тугаши мумкин. Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, соғлом турмуш тарзи –бу фақат ишдаги муваффақият, оиланинг фаровонлиги бўлибгина қолмай , бахтли узоқ умр кўриш –умр боқийликни ҳам таъмин этади.
Гиёҳвандлик - бу ХХI аср вабоси бўлиб, айниқса вояга етмаган болалар ва ўсмирларни ўз домига тортади. 1999 йил 19 август «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кабул килинган. Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг «2007-2010 йилларга мўлжалланган наркотик моддаларни қабул килиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш комплекс чоралари» тўғрисидаги Дастур кабул килинган.
Гиёҳванд моддалар ҳақида
Гиёҳванд модда –– бош мияга ва марказий
асаб тизимига таъсир қилувчи моддадир.

  • НАРКОМАНИЯ - юнонча сўз бўлиб, карахтлик;

мания -хоҳиш , интилиш маъносини англатади.

  • 1- босқич- наркотик моддаларга руҳий мойиллик

  • 2- босқич- абстиненция , хумор синдроми

  • 3-босқич- наркотик моддаларга чидамлиликнинг пасайиши.

1-боскич. Эйфория ҳолатининг юзага келиши, яъни
қоникиш ва ҳузурланиш ҳолатини ҳис қилиш
Наркотик моддаларга нисбатан ҳимоя реакциясини
пасайиши - руҳий қарамлик.
2-боскич.Хумор синдроми. Асабийлашиш,жаҳлдорлик, бош оғриги, титраш, оёқ-
қўллардаги оғриқ.
3-боскич. Наркотик моддаларсиз яшай олмаслик,
хусусияти пайдо бўлади, моддага бўлган чидамлилик пасаяди, наркотик моддалар дозаси фақат тетиклаштириш даражасига етади, қониктирмайди.
Гиёҳвандликни олдини олиш
Гиёҳванд моддалар ҳақида аҳоли орасида тарғибот ишларини кенг олиб бориш
Мактаб ўқув дастурларида гиёҳванд моддалар ҳақида чуқуррок маълумот бериш
ОАВ орқали муаммоли вазиятларни ёритиш
Ҳаракат – бизнинг баданимизни шакллантиради жисмоний тарбия интизом, ирода, уюшкоқлик, меҳнатсеварлик, юксак ақлий эътиқод ва бошка ижтимоий аҳамиятга молик қимматли фазилатларни шакллантиради. Организмнинг биологик имкониятларини оширади.
Давра сухбати давомида укувчиларга мавзу слайдлар ёрдамида хам тушунтирилди.


ММИБДЎ: Ф. Мухиддинов


Фан укитувчичи: Б. Жомуродов






Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling