8-синф Касб танлашга йўллаш Умумий 4 соат Касблар таснифи - Касблар классификацияси:
- Одам-табиат;
- Одам-техника;
- Одам-одам;
- Одам-белгили тизим;
- Одам-бадиий образ.
«Одам — табиат» (П). Бу ерда меҳнатнинг асосий, етакчи предмети жонли табиатдир. Бу типга, масалан, қуйидаги касблар киради: уруғшунос, мева-сабзавотшунос, давлат уруғчилик инспекциясининг лаборанти, мастер-чорвадор, химик-бактериологик анализ лаборанти, зоотехник, агроном. «Одам-табиат» типидаги касблардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: ўсимликлар организми меҳнат предмети бўлган касблар; ҳайвонлар организми меҳнат предмети бўлган касблар; микроорганизмлар меҳнат предмети бўлган касблар - «Одам — табиат» (П). Бу ерда меҳнатнинг асосий, етакчи предмети жонли табиатдир. Бу типга, масалан, қуйидаги касблар киради: уруғшунос, мева-сабзавотшунос, давлат уруғчилик инспекциясининг лаборанти, мастер-чорвадор, химик-бактериологик анализ лаборанти, зоотехник, агроном. «Одам-табиат» типидаги касблардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: ўсимликлар организми меҳнат предмети бўлган касблар; ҳайвонлар организми меҳнат предмети бўлган касблар; микроорганизмлар меҳнат предмети бўлган касблар
Юқорида кўрсатиб ўтилган бўлиниш «одам-табиат» типидаги касбга мансуб бўлган кишилар меҳнати фақат эслатиб ўтилган предметларгагина қаратилган бўлади, деган маънони англатмайди, албатта. Ўсимликшунослар, масалан, коллектив орасида ишлайдилар, хилма-хил техникадан фойдаланадилар, уларнинг ўз меҳнатларини ҳисобга олиш, унга иқтисодий баҳо бериш масалалари билан ҳам шуғулланишларига тўғри келади, лекин бари бир ўсимликшуносларнинг диқкат-эътиборини жалб этадиган ва улар ғамхўрлик қиладиган асосий предмет — бу ўсимликлар ва улар ўсадиган муҳит ҳисобланади. - Юқорида кўрсатиб ўтилган бўлиниш «одам-табиат» типидаги касбга мансуб бўлган кишилар меҳнати фақат эслатиб ўтилган предметларгагина қаратилган бўлади, деган маънони англатмайди, албатта. Ўсимликшунослар, масалан, коллектив орасида ишлайдилар, хилма-хил техникадан фойдаланадилар, уларнинг ўз меҳнатларини ҳисобга олиш, унга иқтисодий баҳо бериш масалалари билан ҳам шуғулланишларига тўғри келади, лекин бари бир ўсимликшуносларнинг диқкат-эътиборини жалб этадиган ва улар ғамхўрлик қиладиган асосий предмет — бу ўсимликлар ва улар ўсадиган муҳит ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |