Сиз азизларга, Сизлар орқали бутун Муборак аҳлига ўзимнинг чуқур эҳтиром ва эзгу тилакларимни изҳор этаман


Download 18.92 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi18.92 Kb.
#1525095
Bog'liq
Ҳоким табриги 9-май. 08.05.2023й


Ассалому алайкум ҳурматли фахрийлар, азиз Муборакликлар! Авваломбор, барчангизни 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Сиз азизларга, Сизлар орқали бутун Муборак аҳлига ўзимнинг чуқур эҳтиром ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Маълумки, юртимизда 9 - май Хотира ва Қадрлаш куни сифатида кенг нишонлаши анъанага айланиб қолди. Мана шу улуғ айём кунида ҳаммамиз энг аввало, уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳ покларига ҳурмат бажо келтирамиз.
Жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизга таъзим қиламиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.
Ҳеч шубҳасиз, бу даҳшатли уруш, бутун инсоният қатори, бизнинг халқимизга ҳам мислсиз кулфат ва йўқотишлар олиб келди.
Азиз дўстлар! Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам халқимизнинг мардлиги, бағрикенглиги таъкидланган. Яъни қарорда “Бутун дунёда миллионлаб инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талофат ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли қирғин бўлганини ҳеч ким унутмайди. Ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган, “Сен етим эмассан” деб ўз бағрига олгани халқимизнинг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоён этди”, дейилган.
Дарҳақиқат, уруш халқимиз иродасини синовдан ўтказди. Ўша йиллари шароит оғир бўлишига қарамай асрлар оша аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини йўқотмай, одамийлик намунасини кўрсатди. Уйда қолган хотин-қизлар, кекса ва болалар қишлоқ хўжалигида, завод ва фабрикаларда кечаю кундуз меҳнат қилиб, ўзлари емай, киймай барчасини фронтга жўнатган. Бу ҳам қаҳрамонлик ва жасоратдир.
Муҳтарам Муборакликлар, азиз дўстлар! Барчангизни яна бир бор 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни билан қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга қут-барака тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! 
Эътиборингиз учун раҳмат.
Download 18.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling