«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet1/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ

«ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ» КАФЕДРАСИ


«СОЦИОЛОГИЯ» ФАНИДАН
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

ФАРҒОНА – 2013


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
«ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ» КАФЕДРАСИ

СОЦИОЛОГИЯ“ ФАНИДАН




МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
ФарПИ илмий услубий
кенгаши томонидан
кўриб чиқилган ва
тасдиқланган
Баён №___
______ 2013 йил

ФАРҒОНА – 2013


Ушбу маъруза матнлари Фарғона Политехника Институтида таҳсил олаётган бакалавриатнинг барча йўналишлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у 18 соатлик назарий қисмга мўлжалланган. Маъруза матнлари муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган “Социология”. Маърузалар матни Тошкент-2000йил, “Социология”. Ўқув қўлланма. Т.А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2002йил., Г.Ф.Шафранов-Куцев. “Социология”. Маърузалар курси. Тюмень, ТДУ нашриёти 2001йил, материаллари асосида, ҳамда «Социология” фанидан намунавий дастурдаги соатга асосан ишлаб чиқилган.


Социология фанидан маърузалар матни.


Фарғона Политехника Институти

Маърузалар матни «Ўзбекистон тарихи»


кафедраси йиғилишида кўриб чиқилган
ва тасдикланган.
Баён № ____ 2013йил.

Маърузалар матни Қурилиш факультети


услубий кенгаши томонидан кўриб чиқилган
ва чоп этишга тавсия қилинган.
Баён № - ___ июл. 2013йил.

ТУЗУВЧИЛАР: Кат.ўқт. Нуриддинов М.


асс. Қодирова Д

ТАҚРИЗЧИ: т.ф.н.,доц. Камилов А.А.


Кириш



Инсонпарвар ва демократик жамиятнинг ижтимоий –сиёсий ва маданий ҳаётида рўй бераётган муҳим янгиликлардан бири социологиянинг фан сифатида тан олинганлиги ва унинг республикамиздаги барча олий ва ўрта махсус ўқув юртларида зарурий предмет сифатида ўқилаётганлигидир. Мамлакатимизда социологиянинг мустақил фан сифатида ривожланаётганлиги, шубҳасиз, коммунистик мафкуранинг барбод бўлиши, мустабид тузимнинг емирилиши ва жамиятимизнинг демократик тараққиёт йўлидан фуқоролик жамияти сари бораётганлиги билан бевосита боғлиқдир.

Инсон онги қанчалик ривожланса у ўзини шунчалик чуққуроқ англай бошлайди ва бунинг аксича, ўзини чуққуроқ англаган инсон онги кучлироқ ривожланади. Социология фани жамиятнинг ўзини ўзи англашида қудратли воситадир. Қайси жамиятда социология кучлироқ ривожланса, бу мана шу жамиятнинг ўзини тўлароқ англаётгани аломатидир. Ўзбекистоннинг ҳозирги кундаги тараққиётига тадбиқан эса социологиянинг ривожланиши мамлактда кечаётган ислоҳотларнинг йўналиши, сурътлари, босқичлари, муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўлларининг тўла ва атрофлича англанишини билдиради.
Собиқ Шўролар тузуми даврида социология фани аввал инкор этилди, кейинчалик жаҳон социологиясининг ютуқлари таъсирида уни эътироф этишга мажбур бўлганларида эса унга етарли эътибор берилмади. Чунки, бадбашара одам кўзгуга қарашни ёқтирмайди. Социология эса жамиятнинг кўзгусидир. Собиқ иттифоқ бу кўзгуга қарашдан хадиксираганча бор эди. Бу кўзгуга қараш унинг иллатларини, юзидаги хунук доғларини фош қилиб хақиқий башарасини намоён этиб қўяр эди.
Тоталитар тузум даврида Ўзбекистонда социология бўйича бирорта ҳам дарслик ёки ўқув қўлланмаси яратилмади, бу фан бўйича олий малакали мутахассисилар тайёрланмади. Мустақиллик қўлга киритлгандан кейингина қўлланма, маъруза матнлари ва дарсликлар яратиш имкони пайдо бўлди, бу соҳада дастлабки қадамлар қўйилди.
Социология фани инсон хулқ-атворини тушунишнинг аниқ ва фавқулотда ёрқин истиқболини очади. Социологияни ўрганар эканмиз, дунёга ўзимиз бераётган талқиндан ҳаётимиз ҳақида шаклланаётган ижтимоий таасуротлардан назар ташлаш учун қониқиш ҳосил қиламиз. Айни пайтда социология шахсий тажрибанинг ролини рад ҳам этмайди, пасайтирмайди ҳам. Аксинча, биз ўзимизни ва ўзгаларни яхшироқ тушунишни ўрганамиз, шу билан бирга ўзимиздаги ўзимиз жалб этилган ижтимоий фаолият фазосини идрок этиш қобилиятини ривожлантирамиз.
Социология жамиятни социал, социал ходиса ва институтларининг асл моҳиятини табиий-илмий аниқлик билан холисона ўрганишни, жамиятни табиий- тарихий ривожланиш эҳтиёжларини олдиндан кўришни, жамият тараққиётининг бош тамойил ва йўналишларини аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Социология конкрет социологик тадқиқот натажаларига, ижтимоий-сиёсий реалликларга асосланиб, ўз назарий хулосаларини ишлаб чиқади. Бинобарин, социология учун назария ва амалиётнинг яхлит бирилигига хосдир. Умумсоциологик назария ва конкрет социологик тадқиқотни айнийлаштириш ҳам, уларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш ҳам ярамайди. Социологик назария ва амалиёт бир-бирисиз ривожлана олмайди, уларнинг бири иккинчисини озиқлантиради.
Социология фанини ўрганишга киришган ҳар бир киши бу фаннинг ўзига хос сўзлари, атамалари, ривожланиш йўналишлари, бугунги аҳволи ва истиқболи хусусида тасаввурга эга бўлиши керак. Мазкур фанни ўрганувчи киши бу фан нима учун кеарк деган саволга жавоб бера олиши керак, чунки ҳар қандай фаннинг ҳаётчанлиги, унинг инсонга нечоғли зарурлиги, ижтимоий фойдалилиги билан ўлчанади. Социология фанини мукаммал ўрганган киши ижтимоий жараёнлар ва ижтимоий жамоалар моҳиятини, уларда юз бераётган зоҳирий ва ботиний ўзгаришларни, шунингдек, ижтимоий тараққиёт қонунлари моҳиятини чуқурроқ тушунади, илмий амалиётга назарий-методологик жиҳатдан қуроланган ҳолда кириша олади, кенг жамоатчилик фикрини шакллантириш ва уни мустақилликни мустаҳкамлаш ва истиқлол йўлига тўла сафарбар этиш амалиёти сирларидан воқиф бўлади. Социологик тадқиқотларни ташкил этиш ва амалиёти мазмунини ўрганиш жиддий илмий ишга тайёргарлик ҳам демакдир.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling