Солиқлар ва солиққа тортиш


Download 56.26 Kb.
bet1/3
Sana04.02.2023
Hajmi56.26 Kb.
#1161098
  1   2   3
Bog'liq
ярим йиллик хисобот


ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТ!! “СОЛИҚЛАР ВА СУҒУРТА ИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ
“Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси

2022-2023 укув йилининг “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедрасининг ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар режаси бажарилишининг биринчи ярим йиллиги


ХИСОБОТИ
2022-2023 уқув йилининг “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедрасининг ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар режаси бажарилишининг биринчи ярим йиллиги буйича режалаштирилган ишлар буйича куйидагилар бажарилди:
“Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедрасининг кафедра хафталиги доирасида куйидаги тадбирлар ташкил этилди:
Институтда:
2022 йил 29 сентябрь куни Институт фаоллар залида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида давра сухбати;
2022 йил 23 ноябрь куни “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси кошидаги спорт мажмуасида мусобака.
Талабалар турар жойида:
2022 йил 27 сентябрь куни 3-сонли Талабалар турар жойида “Билимлар жамият кузгуси, келажаги ва эртанги ривожидир” мавзусида утказилган давра сухбати;
2022 йил 24 ноябрь куни 1- сонли Талабалар турар жойида “Бунёдкорлик йулида” мавзусида давра сухбати.
Кафедра хафталигидан ташкари куйидаги тадбирлар ташкил этилди: 2022 йил 14 октябрь куни “Ёшларнинг мусика, рассомлик, адабиёт, театр
ва санъатнинг бошка турларига кизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чикариш” маънавият буйича биринчи ташаббусни амалга ошириш доирасида “Глобал узгаришлар шароитида жахон иқтисодиётининг кайта трансформация булиш масалалари” мавзусида давра сухбат
2022 йил 18 октябрь 2022 йили «Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси доцентлари У.Зайнутдинова ва Н.Хасанхонова ХБА-20, 21 гурух талабалари билан бирга PEPSI ишлаб чикариш корхонасига сайёр дарс ташкил этилди.
2022 йил 29 ноябрь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси доц. У.Зайнутдинова ва PhD Н.Хасанхоновалар ташаббуси билан “Ахоли ва ёшлар уртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш” маънавият буйича учинчи ташаббусни амалга ошириш доирасида “Глобал узгаришлар шароитида ёшлар ва молиявий технологиялар” мавзусида сайёр дарс ташкил этилди.
Ундан ташкари доимий равишда кафедра профессор-укитувчилари томонидан дарс давомида ёшларнинг маънавий киёфаси устида иш олиб борилди.



2022 йил 29 сентябрь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси томонидан кафедра хафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган “2022-2026 йилларга мулжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегияси” ва “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” доирасида давра сухбати булиб утди. Давра сухбатини “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири проф.Х.Асатуллаев очиб берди. Уз сузида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "2022-2026 йилларга мулжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегияси тугрисида"ги Фармонни хамда 2022 йил - "Инсон кадрини улуглаш ва фаол махалла йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурини имзолади.
Мухтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган янги Ўзбекистоннинг Тараккиёт стратегиясида асосий эътибор факат инсон кадрини улуглашга каратилганлиги билан ахамиятлидир. Ушбу тараккиёт стратегияси келгуси беш йилда нима ишларни амалга оширишимиз кераклиги, кандай максадларга эришишимиз мумкинлиги белгилаб берилган дастурий амалдир. Тараккиёт стратегиясининг яна бир мухим жихати бу маълум тоифа одамлар томонидан ишлаб чикилмаган, бу кенг жамоатчилик мухокамасига куйилиб, жамоатчилик билан маслахатлашган холда тайёрланганлиги билан эътиборлидир деди. Тадбир мехмони Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Мехнат муносабатлари вазирлиги Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг килиш бошкармаси бошлиги Х.Ш.Эгамовга берилди.
Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг килиш бошкармаси бошлиги Х.Ш.Эгамов авваломбор институтнинг профессор- укитувчиларини касб байрами билан табриклади, эзгу тилаклар билдирди. Шундан сунг сухбатни давом эттирди. ушбу тараккиёт стратегиясининг оддий фукароларимизга кандай ёрдами, кандай нафи тегади, деган савол булиши табиий. Ушбу саволга жавобимиз шундай. Тараккиёт стратегияси - фукароларимизнинг хаётдан розилиги, яхши яшаши ва давлатдан рози булишини таъминлашга каратилган чора-тадбирлар мажмуасидир. Шуни алохида таъкидлаш лозимки, Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегияси ахоли хаётига албатта, туб узгаришлар олиб келади. Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегиясида белгиланган йуналиш ва максадлардан келиб чикиб, туманимизда келгуси беш йилликда амалга ошириладиган ишлар хамда эришиладиган натижаларга тухталиб утамиз. Туманда келгуси беш йилда макроиқтисодий курсаткичлар кескин ошиши таъминланади. Хусусан, ахоли жон бошига саноат махсулотлари хажми 3,9 млн. сумдан 6,4 млн. сумга, яъни 1,6 баробарга, хизматлар хажми эса 3,9 млн. сумдан 10,8 млн сумга, яъни 2,8 баробарга етказилади. Бунинг учун, келгуси беш йилликда киймати 470 млн. А^Ш долларлик 270 дан ортик инвестиция лойихалари амалга оширилади. Буларнинг натижасида туманимизда 9 мингдан ортик иш уринлари яратилиб, ишсизлик даражаси кискаради деди.
Кейинги суз навбати Ижтимоий тахлил, статистика ва халкаро рейтинглар бошкармаси етакчи мутахассиси Сафаров Сухроб Абдумаликовичга берилди. У уз сузида Ахоли бандлигини таъминлаш ва
2
камбагалликни кискартиришда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган "хоким ёрдамчилари" бизга катта ёрдам беради. Бунинг учун уларнинг молиявий инструментларини белгилаб, тегишли маблаглар билан таъминлаб берилган. Биргина, 2022 йилда бандликни таъминлаш, камбагалликни кискартириш хамда ахоли даромадини ошириш максадида бевосита хоким ёрдамчиларининг тавсия ва хулосалари асосида 69,7 млрд. сум маблаглар йуналтирилади. Ҳоким ёрдамчилари ахоли томоркаларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш хамда махалла инфратузилмасидаги муаммоларни хал этишда якиндан кумаклашади. Тараккиёт стратегиясида аёллар ва ёшлар билан ишлаш, уларни куллаб-кувватлашга доир ислохотларни изчил давом эттириш хам мухим вазифа этиб белгиланган. Шунга кура, махалладаги хоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-кизлар буйича маслахатчилар билан биргаликда огир ижтимоий ахволга тушиб колган аёллар ва ёшлар турмуш тарзини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва касб-хунарга укитиш, хукук ва эркинликларини руёбга чикариш чора-тадбирлари амалга оширилади. Жумладан, 2022 йилда "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамгармаларининг хар бирига камида 2,5 млрд. сумдан маблаг йуналтирилади. Эндиликда, аёллар ва ёшлар билан ишлашда биз сектор рахбарлари иш услубимизни тубдан узгартириб, махаллабай тизим асосида хар бир фукаро билан индивидуал ишлашни ташкил этамиз деди.
Давра сухбатида шунингдек “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси профессори А.Маматов ва кафедра укитувчиси К.Насурова хам уз фикр-мулохазаларини билдиришди. Жумладан, “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси профессори А.Маматов инсон кадрини улуглаш тамойили замирида, энг аввало ахолимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, кулай шароит ва инфратузилмани яратиб бериш ётади. Туманда мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, ахоли учун муносиб шарт-шароит яратиш буйича хам мухим ишлар амалга оширилади деб айтди.
Кафедра укитувчиси К.Насурова сунгги йилларда мамлакатимиздаги кенг камровли ва изчил ислохотларнинг аник манзилли ва окилона ёндашув асосида узок муддатга мулжаллангани халкаро хамжамиятнинг юксак эътирофига сазовор булди. Назаримда, бу мамлакатимизда самарали давлат бошкарув тизими шаклланганидир. Бу борада глобаллашув жараёнлари ва халкаро ташкилотларнинг ривожланган булишига карамай, иқтисодий ва сиёсий муаммоларни хал этишда асосий вазифани давлат бажариши кераклиги англаб етилди. Мамлакатимизда конун устуворлигини кучайтириш, давлат хокимияти органларида замонавий бошкарув тизимларини жорий этиш, давлат хизматига юкори малакали кадрларни жалб этиш буйича олиб борилган ислохотлар инкироз даврида, сунгги йилларда инновацион билимга таянган инсон омилини камраб олувчи кучли фукаролик жамияти барпо этиш буйича жадал сиёсат инкирознинг салбий окибатларини бартараф этишда мухим гаров вазифасини утамокда деди.

3
2022 йил 23 ноябрь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси томонидан кафедра хафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ёшларни жисмоний чиниктириш, уларнинг спорт сохасида кобилиятини намоён килишлари учун зарур шароитлар яратиш” маънавият буйича иккинчи ташаббусни амалга ошириш буйича “ Спорт соглик гарови” мавзусида мусобака ташкил этилди. Мусобака «Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси ташаббуси билан “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси доценти Ф.Каримов ёрдамида амалга оширилди.


Мусобака спортнинг Валейбол тури буйича “Солиқлар ва солиққа тортиш” факультетининг И-70, ИБИ-70 ва ИХ-70 гурухлар уртасида ташкил этилди.
Мусобака Тошкент молия институтининг “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси доценти Ф.Каримов ёрдамида амалга оширилди. Ф.Каримов И-70, ИБИ-70 ва ИХ-70 гурухларга хар бир гурухга валейбол уйнашга 6 та талабани ажратиб олишга ва уйин коидаларини тушинтиришга утди. Жумладан, валейбол бу жуда машхур спорт тури. Ушбу спорт билан шугулланиш куплаб жисмоний ривожланишига ёрдам беради: куллар ва элкама-камарнинг мустахкамлиги, сакраш кобилияти, реакция тезлиги, вактдаги харакатларни мувофиклаштириш кабилар. Шу сабабли уйин талабаларга соглигини чиниктиришга ёрдам бериши айтилди.
Доц.в.б.Н.Хасанхонова хам сузга чикиб, ушбу уйин болалар ва катталар учун мавжуд. Уни спорт залида хам, очик хавода хам уйнаш мумкин. Уйин куч кобилиятларини, сакраш кобилиятини, эпчилликни, харакатларни мувофиклаштиришни ривожлантиради. Волейбол уйнаш нафакат саломатликни мустахкамлайди, балки мардлик, матонат, максадга интилувчанлик, жамоавийлик, узаро ёрдам, дустлик туйгуси каби фазилатларни тарбиялайди деган гапларни гапириб, хаммага омад тилади.
Валейбол уйини бошланди. Ҳар гурух команда булиб уйнай бошлашди. Уйин уч уйиндан иборат булиб, хар бири жамоалардан бири 25 очко туплагунча (икки очко фарки билан) давом этди. Ҳал килувчи, учинчи (бешинчи) уйин 15 баллгача давом этди.
Уйинда фахрли 1-уринни И-70 гурух талаба-ёшлари, фахрли 2-уринни ИБИ-70 гурух талаба-ёшлари хамда фахрли 3-о'ринни ИХ-70 гурух талаба- ёшлари кулга киритди.
Уйин тугагандан сунг, “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси доценти Ж.Нуриллаев сузга чикиб, барча талабаларни табриклади. Диплом хамда совга бериш жараёнига утилди.
2022 йил 27 сентябрь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси томонидан кафедра хафталиги доирасида 3-талабалар турар жойида “Билимлар жамият кузгуси, келажаги ва эртанги ривожидир” мавзусида тадбир булиб утди.
Тадбир доирасида Ж.Нуруллаев биринчи курсга кирган талабаларни табриклаб, илм олиш йулида булган кизикишларини янада орттириш лозимлигини, илм-фан жамиятни яхшилик сари ундовчи куч эканлигини айтиб утди. Жумладан, тадбир давомида доцент Ж.Нуриллаев билим, илм ва таълим уйгунлигини ёритиб утди. Сунгги йилларда барча сохалар катори илм,
4
фан ва таълим тизими хам юксалишнинг янги боскичига кирганлиги, сохаларини ривожлантиришнинг инновацион фаолиятни рагбатлантириш, олий укув юртлари ва илмий-тадкикот институтлари хузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юкори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этишга жиддий эътибор берилмокда эканлигини гапириб утди.
Кафедра доцент вазифасини бажарувчиси, PhD Н.Хасанхонова сузга чикиб, ислохотларнинг янги даврида таълим тизимининг кейинги боскичи - олий таълим сохасида хам хозирги давр талаблариига мос янгиланишлар килинмокда. Масалан, 2017-2019 йилларда юртимизда халкаро талабларга жавоб берадиган олий таълим тизимини яратиш буйича кенг камровли ишлар амалга оширилди. Тахлиллар ва урганишлар шуни курсатдики, республикамизда бугунги кунда укишга ва ишга жойлаша олмасдан, уюшмаган ёшлар каторига тушиб колган ахоли катлами вакиллари, олий маълумотлилар сонига нисбатан купчиликни ташкил этмокда. Бизнингча, ушбу муаммонинг бош сабаби, авваломбор ёшларни таълим олишнинг турли боскичлари ва шаклларига, айникса олий таълимга камраб олиш даражасининг пастлиги эди. Агар республикамизда олий таълим муассасаларига талабаларни камраб олиш даражасини Марказий Осиё республикалари билан солиштирсак, шу пайтга кадар ушбу давлатлардагига нисбатан бизнинг курсаткичларимиз анчагина паст эканига гувох буламиз. Масалан,
^озогистонда 17 миллиондан ортик ахоли яшашини инобатга олсак, 122 та олий укув юрти мавжуд ва уларда 496 мингдан ортик талаба укийди.
^иргизистонда 7 миллиондан ортик ахоли истикомат килиб, мамлакатдаги 56 та олий укув юртида 230 мингдан ортик талаба тахсил олган. Ўзбекистонда эса 2018 йил 1 сентябр холатига кура, 32 миллиондан ортик ахоли учун 81 та олий таълим муассасаси, 15 та худудий филиал, хорижий университетларнинг 7 та филиалида 260 минг 905 та талаба тахсил олар эди.
Бу борада 2020 йил 24 январда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йуллаган Мурожаатномасида кайд килинганидек, юртимизда олий таълимни ривожлантириш учун утган 2019 йилда 19 та янги олий укув юрти, жумладан 9 та нуфузли хорижий университетнинг филиаллари очилди. Етакчи хорижий унверситетлар билан хамкорликда 141 кушма таълим дастури буйича кадрлар тайёрлаш йулга куйилди. Олий таълим муассасаларига жами 146 минг
500 нафар ёки 2016 йилга нисбатан 2 баробар куп талаба укишга кабул килинди. Талабаларни талаба булганлиги билан яна бир бор табриклади.
Кафедра катта укитувчиси О.Намозов сузга чикиб, таълим ва тарбияни ягона тизим остида уйгунлаштириш йули билан баркамол авлодни шакллантиришга оид долзарб масалага багишланган. Маълумки, шахсларнинг инсоний булиб шаклланишида таълим ва тарбиянинг ролини хеч бир нарса билан киёслаб хам, улчаб хам булмайди. Ушбу мукаддас омиллар зохиран бир булиб куринсада, аслида улар алохида-алохида узига хос мантикий вазифаларни адо этади. Бунда куп холларда уларга айро куз билан каралади. Сир эмас, бунда купрок таълимга эътибор каратилгани баробарида, тарбия
5
унинг соясида колиб кетади. Вахоланки, утган аксарият донишманд алломаларимиз биринчи навбатда тарбияни улуглаб, таълимга тарбия оркали боришни таргиб килишган. Замонавий таълим-тарбия ишида буни кандай амалга ошириш, бунга кандай механизм оркали эришиш мумкинлиги муаммолигича колмокда. Таълим борасида улкан ютукларга эришилгани баробарида, тарбияда оксоклик кузатилади. Бу эса жамиятимизда, кишилар уртасида учраб турадиган иллатлар хамда кусурларнинг сабаблари ва уларнинг ечимини топиш масаласи барчамизни уйлантирмай куймайди.
2022 йил 24 ноябрь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси томонидан кафедра хафталиги доирасида 1-талабалар турар жойида “Бунёдкорлик йулида” мавзусида тадбир булиб утди.
Тадбирни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири проф.Х.Асатуллаев очиб берди. У миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юкори усиш суръатларини таъминлашда 2022 — 2026 йилларга мулжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегиясида миллий иқтисодиёт баркарорлигини таъминлаш ва ялпи ички махсулотда саноат улушини оширишга каратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат махсулотларини ишлаб чикариш хажмини 1,4 бараварга ошириш сари амалга оширилаётган бунёдкорлик йулларини гапириб утди. Мазкур максад Саноатнинг етакчи тармоклари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш хамда трансформация жараёнларини якунлаш.Энергия ресурслари ва табиий газ бозорларини ижтимоий химоя кафолатларини белгилаган холда эркинлаштириб, сохага хусусий инвестицияларни кенг жалб килиш хамда эхтиёжманд ахолини химоя килиш учун ижтимоий истеъмол нормаларини киритиш, иқтисодиёт тармоклари ва ахолига нефть-газ махсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш, мис саноати кластерини ташкил этиш оркали мис ва бошка махсулотлар ишлаб чикариш хажмини 2 баравар купайтириш хамда 8 миллиард долларлик махсулот ишлаб чикариш учун асос яратиш, кимё ва газ-кимёси сохаларини ривожлантириш ва табиий газни кайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга етказиш оркали кимё саноатида 2 миллиард АКЩ долларига тенг махсулот ишлаб чикариш, автомобиль саноатида кооперацияни янада ривожлантириш оркали ишлаб чикариш хажмини 1,4 бараварга, экспорт хажмини 2 бараварга купайтириш ва махаллийлаштириш даражасини ошириш. Чирчик шахрида кишлок хужалиги машинасозлиги ишлаб чикаришини ягона саноат кластери усулида ташкил этиш кабилардан иборат эканлигини айтиб утди.
Сузга шунингдек кафедра доценти З.Аллаберганов чикиб, хакикатдан хам
мамалакатимизда бунёдкорлик йулида амалга оширилаётган ислохотлар уз самарасини бераётганини гапириб утди. Жумладан, турли тармокларда бунёдкорлик амалга ошаётгани, масалан, курилиш материаллари ишлаб чикариш хажмини 2 бараварга купайтириш, тукимачилик саноати махсулотлари ишлаб чикариш хажмини 2 бараварга купайтириш, чарм- пойабзал сохасини ривожлантириш оркали ишлаб чикариш хажмини 3 бараварга купайтириш, фармацевтика саноати махсулотлари ишлаб чикариш
6
хажмини 3 баравар купайтириш ва махаллий бозорни таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш амалдаги вазифалар сифатида белгиланганлигини айтиб утди.
Сухбатда шунингдек кафедра профессор-укитувчилари Б.Турсунов ва Ш.Файзиевлар хам кушилиб, уз сузлари билан ислохотларимиз бунёдкорлигимизнинг ёркин намунаси эканлигини таъкидлашди. Буюк ипак йулининг марказида жойлашган мамлакатимиз худудида кадим цивилизациялар мужассамлашган. Имом Бухорий, Абу Мансур Мотуридий, Исо Термизий, Хдким Термизий, Махмуд Замахшарий, Бурхониддин Маргиноний, Мухаммад Каффол Шоший, Абдулхолик Гиждувоний, Бахоуддин Накшбанд, Хожа Ахрор Валий, Мухаммад Хоразмий, Ахмад Фаргоний, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улугбек, Алишер Навоий каби боболаримиз жахон илм-фани, ислом дини ривожига улкан хисса кушган. Уларни бунёдкорлик йулида амалга оширилган ишлари тахсинга лойик, бизлар хам уларга мос авлод булайлик деб айтилди.
2022 йил 14 октябрь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси томонидан “Ёшларнинг мусика, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошка турларига кизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чикариш” маънавият буйича биринчи ташаббусни амалга ошириш доирасида “Глобал узгаришлар шароитида жауон ицтисодиётининг цайта трансформация булиш масалалари'”мавзусида тадбир булиб утди.
Тадбирни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири проф.Х.Асатуллаев сузни очиб, “Ёшларнинг мусика, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошка турларига кизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чикариш” маънавият буйича биринчи ташаббусни амалга ошириш доирасида глобал саньат даражасини кутариш мухим эканлигини курсатди. Глобал саньат - хис- туйгуларни образда ифодалаш маъносининг ёндашуви ва натижасидир. Бу, шунингдек, барча фаолият мухитларида юкори кувватли махоратдир. Санъат
- томошабин ва тингловчига маълум бир хабарни учта усулдан (тасвирий санъат), кушик, ракс, материал куринишида ифода этилишидир. Бу материалларнинг комбинацияси - театр, балет, опера, кинематографиядан факат биттасида етказиш кобилиятидир. Адабиёт - бу санъат тури, маълумотни ёзиш оркали этказиш кобилияти ёзув ихтироси даврининг бошланишига олиб келади. Санъат инсон мехнатининг бадиий шакли сифатида - бу бошлангичдан тилгача булган алока материалларини ташкил килиш ва эстетик санъатнинг якинлашиш давригача булган давр ва унинг соф тили вазифасида утган даврдир деб таърифлади.
Суз навбати Исайев Кобилжон Абдукодирович, Халкаро Нордик университети Илмий-инновацион тадкикотлар департаменти бошлиги, ТДИУ Жахон иқтисодиёти кафедраси катта укитувчисига берилди.
К.А.Исайев “Глобаллашув” тушунчаси илк бора америкалик олимлар томонидан киритилган. Т.Левит “Бозорларнинг глобаллашуви” номли маколасида глобаллашувни илгарилари тассаввур килиб булмайдиган даражада куп курсаткичларга эга булган истеъмол товарлари стандартлашиши
7
учун глобал бозорлар пайдо булиши билан боглик янги тижорат вокелиги деб атаган. Умуман олганда жахон иқтисодиётининг глобаллашуви деганда жахон иқтисодиётининг узаро боглик турли соха ва жараёнларининг кучайиб бориши, жахон хужалигида товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи ва билимлар бозорининг аста-секинлик билан ягона бозорга айланишини билдиради. Макроиқтисодий даражадаги глобаллашув давлатлар ва интеграция уюшмаларининг иқтисодий фаолликка интилиб, савдо ва инвестиция тусикларини олиб ташлаш, эркин савдо худудларини ташкил килиш асосида пайдо булади. Ундан ташкари глобаллашув жараёни давлатлараро хужалик юритиш учун иқтисодий, хукукий, ахборот ва сиёсий микёсдаги узаро келишувларни хам камраб олади.
Глобаллашув жараёнининг ижобий томонлари куйидагича: - глобаллашув натижасида халкаро мехнат таксимоти ва ихтисослашув чукурлашиб боради. Маълум бир давлат маълум бир сохага ихтисослашиб боради. Бунда маблаг ва ресурслар самарали сарфланади; - глобаллашув жараёнининг асосий устунликларидан бири, харажатларнинг кискариши, нархларнинг пасайиши ва баркарор иқтисодий усишга олиб келувчи ишлаб чикариш микёсидаги тежам хисобланади; -глобаллашувнинг ижобий жихатларидан яна бири эркин савдодан келадиган ютук барча мамлакатларни каноатлантиради; -глобаллашувда ракобатнинг кучайиши янги технологиялар яратилиши ва мамлакатлар уртасида кенг таркалишини таъминлайди. Ушбу шароитда хорижий тугри инвестициялар суръатининг ошиши жахон савдосининг усишига олиб келади. Глобаллашувнинг яна бир афзаллиги хорижий давлатларнинг илгор илмий-техникавий, технологик ва малакали даражадаги киска муддатда ва нисбатан кам харажат талаб киладиган янгиликларни амалиётга татбик этиш натижасида иқтисодий кулайликка эришишидир; - глобаллашув жараёнида халкаро ракобат кучайиб, миллий бозордаги ички ракобатчиларга ташки бозордаги кучли ракиблар хам кушилади. Жахон иқтисодиётининг глобаллашув жараёнида энг аввало истеъмолчиларга кулай, бунда ракобат уларга нархларни пасайтириш ва танлашимкониятини беради; - глобаллашув илгор технологияларнинг таркалиши ва глобал микёсдаги ишлаб чикаришнинг рационаллашуви натижасида мехнат унумдорлиги ошишига олиб келиши, шунингдек жахон микёсидаги инновацияларни амалиётга узлуксиз татбик этиши мумкин; - глобаллашув давлатларга молиявий ресурсларнинг асосий кисми айланишини таъминлашга кенг имконият беради; - глобаллашув жахон хамжамияти бирлашишининг турли сохалардаги харакатларни фаоллаштиришни талаб килувчи инсоният учун умумий булган муаммолар, энг аввало экологик муаммоларни хал килиш учун жиддий асос яратади деб айтди.
Талабалар томонидан куплаб саволлар булди, К.А.Исайев барча
саволларга жавоб беришга харакат килди.
2022 йил 18 октябрь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси доцентлари У.Зайнутдинова ва Н.Хасанхонова “Бухгалтерия ва аудит” факультети ХБА- 20, 21 талабалари билан PEPSI ишлаб чикариш корхонасига ташриф
8
буюришди. Мазкур ташриф “Иқтисодиёт назарияси” фани доирасидаги “Ишлаб чикариш жараёни, унинг натижалари ва самарадорлиги” мавзусида сайёр дарс булди.
Ташрифдан асосий максад PEPSI корхонасининг ишлаб чикариш жараёни билан танишиш булди.
PEPSI ишлаб чикариш корхонаси Ўзбекистонда энг йирик ичимликлар ишлаб чикарувчиси хисобланади. Компаниянинг марказий ва худудий булинмаларида хамда куплаб ишлаб чикариш объектларида 20 мингга якин ходим мехнат килади.
PEPSI ишлаб чикариш корхонасида талабаларга сув тозалаш техникаси, ичимлик солинадиган пластик идиш ишлаб чикариш техникаси, ичимликлар учун тайёр хом ашё омбори ва ичимликни солиш техникаси билан жихозланган комплекслари билан таништирилди.
Жумладан, PEPSI ишлаб чикариш корхонасида талабаларга сув тозалаш техникаси комплексида сув тозалашда 6 погонали тозалаш иши амалга оширилиши, кум, сульфатуголь ва фиолетовий чироклар билан амалга оширилиши куриб утилди.
PEPSI ишлаб чикариш корхонасида ичимлик солинадиган пластик идиш ишлаб чикариш техникаси тайёр пластик зарралардан пуфлаб чикариш йули билан ичимлик учун тайёр идиш чикиши амалда курилди.
PEPSI ишлаб чикариш корхонасида ичимликлар учун тайёр хом ашё омборида Ирландия ва Америкадан келаётган ярим тайёр махсулот, шакар ва ичимлик идиши учун пластик зарралар контейнерлари талабаларга амалий курсатилди.
Ичимликни солиш техникасида бир катор ичимликларни техник куринишда солиш, кадоклаш ва тайёр махсулотни ураш техникалари куриб утилди. Экскурсия талабаларда катта кизикиш колдирди.
2022 йил 29 ноябрь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси доц. У.Зайнутдинова ва PhD Н.Хасанхоновалар ташаббуси билан Бухгалтерия хисоби ва аудит факультети ХБА-20 ва ХБА-21 талабалари учун Молия вазирлиги укув марказида сайёр амалий машгулот утказилди. Мазкур сайёр дарс “Ахоли ва ёшлар уртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш” маънавият буйича учинчи ташаббусни амалга ошириш доирасида “Глобал узгаришлар шароитида ёшлар ва молиявий технологиялар” мавзусида тадбир булиб утди.
Мазкур сайёр дарсда Молия вазирлиги укув маркази ходимлари томонидан Бухгалтерия хисоби ва аудит факултети ХБА-20 ва ХБА-21 талабалари учун амалий равишда молиявий технологиялар буйича сайёр дарс утиб берилди.
Жумладан, укув маркази ходимлари иқтисодиёт тармокларида молиявий технологияларнинг урни, ахамиятини урганувчи бакалавриат таълим йуналиши иқтисод сохасидаги таълим йуналиши булиб, у акциядорлик жамиятлари молияси, молия-саноат гурухлари ва трансмиллий корпорациялар фаолият механизми, холдинг компаниялари молияси, масъулияти чекланган
9

жамиятлар молияси, кушма корхоналар молияси, кимматли когозлар бозорида фаолиятни ташкил этиш, молиявий назорат, молия бозоридаги операцияларни юритищ, узаР° хисобкитобларни ташкил этиш, корпоратив тузилмалар молиявий ресурсларини боцщариш билан боглик комплекс масалаггар мажмуасини камраб олишини тушинтириб утишди.
Талабаларнинг ушбу фанни чукур урганиши молиявий технологияларнинг назарияси, крипотобиржаларда криптовалюталар савдосини ташкил этиш ва амалга ошириш, ракамли банк хизматларини йулга куйиш ва хизмат курсатиш, онлайн сугурта хизматларини ташкил этиш ва амалга ошириш, электрон тулов ва пул утк ази ш тизимлари хизматларни ташкил этиш, фонд биржаси ва биржадан ташкари бозорларда кимматли когозлар электрон савдоларни ташкил этиш, электрон савдоларни амалга ошириш, депозитарийларда кастодиан хизматлари курсатиш ва бошкапарни яхши урганишга хизмат килишини гапириб утишди.
Шундан сунг талабалар уртасида викториналар булиб утди. Талабалар фаол к^тнашиб муносиб урин олишди.
Умуман олганда 2022-2023 укув йилининг “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедрасининг ёшлар оилан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар режаси бажарилишининг биринчи ярим йиллиги буйича режалаштирилган ишлар барчаси бажарилди.

Download 56.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling