Судья ва талаба ёшлар


Download 26.5 Kb.
Sana29.12.2022
Hajmi26.5 Kb.
#1071355
Bog'liq
Пресс Релиз Самақанд Давлат Чет тиллар институти Пайариқ хорижий


Судья ва талаба ёшлар” учрашуви

Мамлакатимизда судлар адолатни таъминлаш билан бирга доимий равишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тадбирлар ташкил этиб келмоқда.


Жумладан, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Жураев иштирокида, Самарқанд Давлат Чет тиллар институти Пайариқ хорижий тиллар факультети биносида талаба ёшлар билан “Судья ва талаба ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Давра суҳбати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022—2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони, Гендер тенгликни таъминлашни муҳим аҳамияти, Аҳоли ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтиришда Коррупцияга қарши курашда ҳалоллик вакцинасининг ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилди.
Учаршув сўнгида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони, Гендер тенглик ва Коррупцияга қарши курашиш мавзулари бўйича институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларига қониқарли жавоблар олдилар.
Учрашув, талабаларнинг билим салоҳияти ва кўникмаларини ошириш мақсадида, савол-жавоб ҳамда музокарали тарзида ўтказилганлигидан талаба ёшлар ҳурсанд бўлишди.
Тадбир якунида, Самарқанд Давлат Чет тиллар институти Пайариқ хорижий тиллар факультети декани Бозоров Сайфиддин Ахмедович томонидан суд раисига чуқур миннатдорчилик билдирилиб, бундай тадбирларни ҳар чоракда ташкиллаштириб турилиши тарафдори эканлигини маълум қилди.
Download 26.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling