Суицидга сабаб бўлувчи психик сабаблар Суицидга сабаб бўлувчи жисмоний сабаблар Суицидга сабаб бўлувчи ташқи сабаблар
Download 22.93 Kb.
|
Суицидал мотивлари
KTE. 6-topshiriq, New Microsoft Word Document (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суицидга сабаб бўлувчи ташқи сабаблар
- Суицидал ҳулқ-атворга эга бўлган кишиларни қуйидаги уч (3) гуруҳга ажратиш мумкин
Суицидал хулқ-атворнинг мотивлари Режа: Суицидга сабаб бўлувчи психик сабаблар Суицидга сабаб бўлувчи жисмоний сабаблар Суицидга сабаб бўлувчи ташқи сабаблар Суицидал хулқ-атвор деганда ўзининг устивор эҳтиёжларини қондириш йўлида тўсиқлар учраганда шахсда юзага келадиган ички инқирозни ечиш воситасига айланадиган ўз жонига қасд қилиш каби кишилар фаоллиги назарда тутилади. Суицидал ҳулқ-атворга эга бўлган кишиларни қуйидаги уч (3) гуруҳга ажратиш мумкин: психик касал; психик жиҳатдан стрессга учраган; соғлом кишилар. Суицидал хулқ-атвор умуминсоний реакцияларнинг бир варианти сифатида суицидал фаолликнинг барча кўринишлари, индивиднинг шахсий ҳаракатлари асосидаги эҳтимолий ўлимнинг барча вариантларига муносабатини қамраб олиб, уларга қуйидагилар тегишлидир: суицидал фикрлар (пассив - тасаввур, ўз ўлими мавзусидаги хаёлот (фантазия), фаол – кўнгилли тарздаги ўлим ҳақида тўғридан-тўғри эътироф); суицидал ният – суицидаллик намоён бўлишининг фаол шакли, яъни ўз жонига қасд қилиш тенденияси, унинг чуқурлашуви уни амалга ошириш режасининг ишлаб чиқилганлик даражасига мувофиқ намоён бўлиб, суицид усули, ҳаракат вақти ва жойи ўйлаб кўрилади; суицидал мақсадлар – иродавий компонентнинг қарорига эргашиш; суицидал уринишлар – ўлим билан якунланмаган ўзини мақсадли равишда ҳаётдан жудо қилишга ҳаракт; суицидлар (кўргазмали, аффектив ва ҳақиқий). Хавф омилларига қуйидаги экстремал шароитлар кириши мумкин: армиядаги хизмат; узоқ муддатли экспедиция; қамоқ, мажбурий ёлғизлик ва ш.к. Ю.Б.Попов, U. Bille-Brahe, Э.Шнейдманларнинг фикрича, ўзини ҳалок этувчи хулқ-атворнинг асосида онг остидаги ўлимга интилиш эмас, балки ҳаётий муаммолардан кетишга интилиш ётиб, бу баъзи ғарблик тадқиқотчилар фикрича суицидал хулқ-атворнинг асоси ҳисобланади. Ҳаётий зўриқиш (стресс)лар, айниқса ёш кишиларда, суицидал хулқ- атвор хавфи таркибига киритилган. Суицидентларнинг 90% суицид олдидан биттадан кўп стрессорларнинг таъсирини ҳис қилишган. Бунда суицид билан нисбатан чамбарчас боғланган стрессорларнинг уч гуруҳи аниқланган: Шахслараро муаммолар (низолар, айрилиқ, хўрланиш). Ўз жонига қасд қилишни содир этиш учун жиддий ва етакчи мотивни психик шикастланиш ташкил этиб, 92%да қарама-қарши жинс вакиллари билан муносабатларда белгиланган, вазиятларнинг 72% суицидентларнинг аҳамиятли муносабатлари тизимининг асосини ташкил этувчи шахсий-интим муносабатлар ва низоли вазиятларга тегишли бўлган. Иқтисодий муаммолар. Ўз жонига қасд қилиш частотаси юқори даромадли кишилардан кўра, кам даромадли кишиларда 1,6 баробар ортиқдир. Соматик касалликлар, инфекциялар ва носпецифик тана шикоятлари (чарчоқлик, уйқунинг бузилганлиги ва зўриқиш ҳисси). Тадқиқотларга кўра, суицидал хулқ-атвор боғлиқ бўлган муҳим омиллардан бири бу ёш кўрсаткичи бўлиб, суицидал хавфли давр сифатида ёшлик ва кексайиш пайти ҳисобланади. Суицидал тенденция айниқса касбий фаолияти одамлар билан интенсив муносабатда бўлиш ва ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ шахслар (шифокор, ўқитувчи ва бошқалар)да жиддий ифодаланган. Суицидлар содир бўлишининг йил даврларига боғлиқлиги корреляцияли алоқадорликка эга эмас. Ўз жонига қасд қилишлар сонининг баҳор ва кузда бир оз ўсиши кузатилади. Шаклланган фикрларга қарамай, суицидлар сони декабрь ва байрамлар пайтида ошмайди ва максимал ўз жонига қасд қилишлар май ҳамда октябрга тўғри келади. Психологик тадқиқотларда турли вақтларда суицидентларни психик соғлом кишилар сифатида тан олиш мумкинми деган масала кўтарилган. Баъзи муаллифлар фикрича, суицидал ҳаракатлар психик бузилишларга эга шахслар томонидан ҳам, соғлом кишилар томонидан ҳам содир этилиши мумкин. Албатта, табиийки суицидал ҳаракатларга мойил беморлар биринчи навбатда шифокорнинг эътиборини талаб қилади. Ижтимоий-психологик дезадаптация белгилари мавжуд бўлган психик соғлом шахсларга келинадиган бўлса, улар суицидал уринишларни содир этган шахсларнинг 25-30% ни ташкил этишади. Россия Қуролли Кучларида суицидент-ўқувчи (талаба)лар контингентининг 92- 95%гача бўлган қисмини амалда соғлом кишилар ташкил этиб, улар тиббий сабаблар билан эмас, балки ижтимоий ва ижтимоий-психологик сабаблар билан белгиланар экан. Суицидологияда суицидал ҳаракатлар - ўз-ўзини ўлдиришнинг тўртта асосий сабаблари ажратилади: меҳр ва эътиборнинг йўқлиги; заифлик (ўз ҳаётингни назорат қилолмаслигинг, ҳамма нарса сенга боғлиқ эмаслиги ҳиссиёти); умидсизлик (қачонки, келажак ҳеч қандай яхши нарсадан дарак бермайди); шахсий аҳамиятсизлик туйғуси (ўз қадр қимматининг ҳақоратланганлик туйғуси, ўз-ўзини паст баҳолаш, ваколатсизлик кечинмаси, ўзидан уялиш). Психоаналитик анъана - суицидал хулқнинг чуқур механизмлари – унинг онгсиз мотивларини тушунишга яқинлашиш имконини беради. Аллақачон таъкидланганки, хулқнинг декларацияланган мотивлари кўпинча, унинг асл сабабларига мос келмайди. Психоаналитик тадқиқотлар суицидалликнинг онгли ва онгсиз детерминантларни чегаралаш имконини беради. Руҳий азобланиш ҳолатига берилувчан одам объектни йўқотишга (маҳрум бўлиш, ихлоси қайтиш, бузилиш) бошида нафрат билан реакция қилади. Бироқ объектнинг ўта аҳамиятлилиги кучида у аффектдан ҳимояланишга мажбур бўлади. Ҳимоя йўқотилган объектни сингдириш ҳақидаги фантазияли хаёлий кечинмалар тажовуз орқали амалга оширилади. Энди объект субъект шахси билан бир хиллик шарофати эвазига қутқарилди. Объект ўз шахсининг қисмига айланди. Йўқотилган объектга дастлаб йўналтирилган нафрат энди ўз шахсига қарши қаратилади. Оғир руҳий азобланиш ҳолати (Фрейд бўйича меланхолия) ривожланади, оқибатда суицидал уриниш содир этилиш мумкин. Модомики, ўлимга майлдан ташқари ҳаётга (жинсий майл ва ўз-ўзини сақлашга йўналтирилган майлдан таркиб топган) майл ҳам бор, демак, суицидал ҳаракат деструктив хулқ билан бир қаторда конструктив мотивлардан иборатдир. Масалан, шундай бўлиши мумкин: ёрдам ҳақида чақирув, хавфдан ҳочиш, пауза ёки ҳаётдан кетиш истаги. Шундай қилиб, ҳар бир суицидал ҳаракатда бир вақтнинг ўзида тажовузкорлик-аутотажовуз, чақирув-қочишнинг қарама-қарши мақсадлари намоён бўлади. Хафагарчилик, кўнгил совуши ва омадсизлик билан чақирилган торайиш ривожланишнинг (аввалги босқичга қисман қайтиш) регрессив тенденциясидир. Натижада ривожланишнинг ички ва ташқи имкониятлари чекланади, шахслараро муносабатлар бузилади, объектив англаш бузиб кўрсатилади. Миллий характердаги тафовут суициднинг мотивациясида фарқлар билан уйғунлашади. Данияликлар учун тобелик ва йўқотиш; шведлар учун – омад фрустрацияси мотивлари, норвеглар учун – тажовузкор (антиижтимоий) ахлоқ туфайли айбдорлик туйғуси билан боғлиқ суицид характерлидир. Руҳий азобланиш ҳолати ва суицидал хулқнинг бошқа белгилари ўз- ўзини баҳолашни бошқаришнинг бузилиши ҳисобланади. Бундай заифликнинг ривожланиши учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин: олти ойлигида онадан эрта айрилиш ва у билан бирга борувчи аналитик руҳий азобланиш ҳолати; 16-24 ойлигида, яъни илк ёшида она томонидан ҳиссий қабул қилиш ва тушунишнинг йўқлиги. Бу, ўз навбатида, амбивалентликка, ота-оналарнинг тажовузкорлигига, руҳий азобланиш аффектига олиб келади. Болада ўз-ўзини баҳолашга қодир ички психологик тузилмалар шаклланмайди. Ўз жонига қасд қилиш сабаблари кўп ҳолларда қуйидаги сабаблар орқали рўй бериши кузатилади: ўз жонига қасд қилиш кўп ҳолларда (айниқса хотин қизларда) оилавий жанжаллар хусусан, эр-хотин, қайнона-қайноталар, эрнинг қавм- қариндошлари ёки ўзининг бошқа бировлар билан жанжаллашиб қолиши туфайли юзага келади; айрим ҳолларда ўз жонига қасд қилиш ишхонадаги ихтилофлар, бошқа бировнинг шахсга тегадиган даражада ҳақорат қилиши ҳам сабаб бўлиши мумкин; ўз жонига қасд қилиш сабаблари орасида руҳий касаллик ҳам учрайди; шахсдаги сурункалик акцентуация яъни, асабий характерли, хулқ- атворида салбийлик аломатлари юқори бўлиш ҳолатлари ҳам суицид сабаби бўлиши мумкин; ўз жонига қасд қилиш баъзан киши (касаллик, қарилик) ўз оғирлигини яқинларига солишни истамаслиги туфайли ҳам содир этилиши мумкин; ёш танглиги (ёш даври кризислари) ҳам сабаб бўлади.Бундай ҳолатда шахс ижтимоий муҳитга, ўзгаришларга, муаммоларни енгиб ўтишга мослаша олмайди.Натижада ўз жонига қасд қилиш йўлини танлайди; оилада эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасида илиқ муносабатларнинг йўқлиги ҳам суицидга сабаб бўлиши мумкин; оилаларда кимнидир (ўсмир, ўғил, қиз, келин ва бошқалар) ўта камситилиши ҳам суицидга сабаб бўлади; иқлим, экология, баҳор ва ёз ойлари суицид учун қулай давр деб топилган; баъзан оиладаги жанжалли вазиятларни ҳоктмият ва маҳаллий ташкилотлар вақтида ҳал қилиб бермаганлиги ҳолати ҳам суицидга сабаб бўлиши мумкин; келинларнинг янги оилага, унинг тартиб-қоидаларига кўникиб кета оламслиги ҳам суицидга сабаб бўлиши мумкин; турмуш тарзи оғир бўлган шароитда инсон учун ҳаётнинг қадр- қиммати йўқолган шароитларда ҳам суицидга қўл ўрилади; моддий-маиший жиҳатдан кам таъминланганлик ҳам баъзан суицидга сабаб бўлиши мумкин. Ташқи ва ички шароит суицидал ахлоқнинг пайдо бўлишини осонлаштиради, бироқ уни олдиндан аниқламайди. Суицидни “чиқариб юборувчи” ҳақиқий сабаблар ички мотив ҳисобланади. Кўпинча суицидал мотивация инқирозли вазиятга ҳиссий садо шаклига эга. Шахс бошига ёғиладиган типик ҳодиса яқин одамни йўқотиш, ажрашиш ёки дард-фироғ ҳисобланади. Иш ёки соғлиқни йўқотиш, жиноий жазо хавфи ёки фош бўлиш ҳам суицидал хулқнинг пайдо бўлишига ёрдамлашади. Баъзида ўхшаш реакциялар йирик муваффаҳиятлар кетидан келади – хизмат бўйича кўтарилиш, масъулиятнинг кескин ошиши, орзу қилинган мақсадга эришиш ва бошқалар. Турли вазиятларда суицидал хулқнинг турли мотивлари таъсир кўрсатиши мумкин: эътироз; ўч; чақирув (эътибор, ёрдам); қочиш (жазо, азобдан); ўз-ўзини жазолаш; рад этиш (мавжудликдан). Масалан, ўсмирларнинг суицидал уринишларида қуйидаги тилакни ажратиш мумкин. Бу “Менга эътибор қилинг, мен сизнинг ёрдамингизга жуда муқтожман” дегувчи дистресс сигнали бўлиши мумкин. Шунингдек, ўсмир бошқаларни манипуляция қилишга уриниши мумкин, масалан, қизлар дўстларини ўзларига қайтариш учун катта дозадаги таблеткани қабул қилишлари мумкин. Бошқа вариант – бошқаларни жазолашга интилиш, эҳтимол, ота-оналарига “Мен ўлсам, афсусланасизлар” дейиш учундир. Юқори кучли уят ёки айбдорлик туйғусига реакция, ўта оғриқли вазият билан тўқнашишдан қочишга интилиш; гиёҳванд моддаларнинг таъсири – буларнинг ҳаммаси мотивацияловчи омилларга мисолдир. Download 22.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling