Сувон мели дейдики ёхуд олий ақЛ Ҳосиласи


Download 204.5 Kb.
bet1/2
Sana29.05.2022
Hajmi204.5 Kb.
#722880
  1   2
Bog'liq
Сувон Мели дейдики...
Amaliy mashgulotni bajarish uchun yoriqnoma, rim imperiyasining varvarlar tomonidan istilo ilinishi ilgarigi rim imperiyasi territoriyasida vujudga kelgan varvar korolliklari, Измерительные трансформаторы, Pedagogika va psixologiya (1), Kadrlar tayyorlash milliy dasturi umumiy qoidalar, Kadrlar tayyorlash milliy dasturi umumiy qoidalar, Кузибоева Севара, Loyiha matni - 215034-(228353), Nodira maqola

СУВОН МЕЛИ ДЕЙДИКИ ЁХУД ОЛИЙ АҚЛ ҲОСИЛАСИ
Тўпловчилар: ЖДПИ доценти, ф. ф. н. Ю. Каримова,
ёш тадқиқотчи М. Тошпўлатов
Санъат, жумладан, сўз санъати, яъни адабиёт бани одам кўнглида кечадиган туйғулар, рўй берган воқеа-ҳодисалардан туғиладиган таассурот ва тасаввурларни концентрациялашган ҳолда сўзга, каломга муҳрлаб, ҳозирги ва келажак авлодларга мерос қилиб қолдиришга жаҳддир.
*****
Сўз сеҳри, сўз алкимёси адабиёт фалсафасининг майдони бўлса ажабмас.
*****
Адабиёт ҳисли кўнгил маҳсули ва фақат шундай кўнгил ёрдамидагина ўз қалбини тадқиқотчига очади.
*****
Бадиий адабиётнинг шоҳона намуналарига кўзга айланган Кўнгил билан боқиб ва шундай кўз билан таҳлил қилсак, қила олсак адабиёт фалсафасига ёвуқ борсак ажабмас.
*****
Адабиёт фалсафаси Сўз, унинг олд-орт ва қаъридаги кичик ва катта оламлар фалсафасидир.
*****
Чинакам бадиий асарни идрок этиш ҳеч қачон нуқта қўйилмайдиган абадий жараён, яна Шеллинг таъбири билан айтганда, “Санъат асарининг асосий хусусияти – ғайришуурий чексизлик”дир, лекин ундаги чексизлик, тубсиз теранликни англаш ва қайд этишга уриниш ҳам худди шу каби абадий жараёндир.
*****
Демак, адабиёт фалсафаси ҳисли кўнгил кўз билан кўрилган буюк бадиий кашфиётлар, улар ҳақидаги илм, янги даврдаги илми бадеъадир.
*****
Адабиёт фалсафаси – бадиий образ фалсафасидир.
*****
Ўлим ва ҳаёт бири бирида акс этувчи кўзгуга ўхшайди. Ўлим ҳақида ёзиш ҳаёт ҳақида ёзиш демакдир. Ҳаёт эса бетиним сўнгги нуқтага, яъни ўлимга интилади.
*****
Хотира, айниқса, болалик хотираси ширин туйғу. Болаликка хаёлан қайтиш мумкин, лекин жисман қайтиб бўлмайди. Тирикликда бундай йўл йўқ. Мунгнинг мангулиги шунда.
*****
Фақат иродани синаб умр кечириш тиришиб яшаш демак. Тиришиш нотабиий. Анормал ҳолат, у инсоний – табиий умрга ёт. Фақат ирода синаб кечган умр – аслида умр ҳам эмас.
*****
Чин бадиий асар руҳий-маънавий ва моддий миқёсдан яралади ва ўзи ҳам янги миқёс яратади. Миқёс – бадиий асарнинг ҳаракат майдони, жаҳон аҳлига таратгувчи туйғу ва маънолар мажмуи. Бадиий асар реал воқеликка таяниб яратиладиган руҳоний ҳодиса. Яъни – сўздаги руҳоният.
*****
Инсон табиат ҳодисалари билан ёнма-ён, табиат қонунларига бўйсуниб яшайди. Табиат ҳодисалари бадиий асарда тасвирланар экан, муайян мақсадга бўйсундирилади ва албатта, поэтик вазифа бажаради. Асар бадиий жиҳатдан қанча юксак, ижодкор кўзлаган ғоя қанча теран бўлса, табиий ҳодисалар тасвири шу қадар ёрқин ва таъсирдор бўлади. Унинг миқёс кўлами шу қадар улканлашади.
*****
Илоҳий қонуниятларга биноан ташқи олам ва табиатда кечадиган ҳодисалар билан инсон руҳиятида содир бўлган кечинмалар ўртасида ажиб уйғунлик бор. Бундай уйғунлик улуғ ижодкорлар томонидан теран илғаниб, асарда ўринли-кўримли қўлланса, доимий завқ ва бадиий лаззат манбаига айланиши турган гап.
*****
...Рамзлар қаъридаги яширин маънони сўз билан тушунтириш билан эмас, кўнгил кўзи билан кўриб, қалбан ҳис этиш... Бу ҳам кам бойлик эмас. Балки чинакам бойлик – шу. Бадиий таҳлил шундай бойликка суянсагина, чинакам қадр топади.
*****
Рамзга аниқ бир маъно юклаб қўйсак,унинг оҳорини тўккан, ўзимиз ва бизга ишонган одамлар наздида рамзни ўлдириб қўйган бўламиз.
*****
Деярли ҳар қандай шоҳ бадиий асар трансцендентал онг маҳсули. Ақл билан англаб бўлмайдиган, ҳар қандай тажриба доирасидан ташқари бўлган қандайдир Куч (буни Оллоҳ десак, катта кетган ва ёзувчини пайғамбарга тенглаштириб қўйган бўламиз) ижодкорни бошқаради, ўз кўйига солади.
*****
Инсон табиат яралмаларининг гултожи саналади ҳамда у ўзининг миллион жиҳати билан бошқа табиат жисм ва ҳодисалари билан узвий боғланган. Зеро, одам вужуди табиатнинг буткул асосини ташкил этувчи чор унсур – сув, ҳаво, олов ва тупроқдан иборат бўлиб, улар доимий оқим ва ҳаракатда. Одам ушбу оқим ва ҳаракатнинг бир қисми, фаол қисмидир.
*****
Ҳатто математикадай аниқ фанда ҳам алгебрик атамалар билан ифода этиб бўлмайдиган сонлар мавжуд, маълумки улар трансцендент сонлар деб юритилади. Адабиёт-ку, сир-асрорга тўлиқ руҳоният олами. Нега унда трансценданталлик бўлмасин.
*****
Буюк бадиий асарларда юз кўрсатадиган самовий миқёс бутун коинотда ҳукмда бўлган ялпи қонуният – буюк мутаносибликнинг бадииятдаги ҳосиласидир.
*****
Бадиий образни турлича талқин қилиш имконияти катта, аммо чексиз эмас. Чунки талқин тўғри бўлса, ҳақиқатни топишга чин дилдан интилса, албатта, маълум қонуниятга бўйсунади.
*****
Коинот гултожи, Яратганнинг ердаги халифаси бўлмиш инсон доим ҳам ўзининг Кимлиги, асл вазифаси ва асл маконини билмайди. Сон-саноқсиз одам Олий ақлдан ақл-фаросат ва қалб берилгани ҳолда жониворий яшаб, бу фоний дунёдан ўтиб кетадилар. Турмушнинг майда-чуйдалари, таннинг заминий истаклари самовий интилишлардан маҳрум этилиб, руҳнинг бепоён ва сирли олами кўзи беркилган булоқ каби яширин қолади, бундай бандалар йўқликка маҳкум бетайин зот каби равона бўлишади.
*****
Таҳлил мусиқаси таҳлил этилаётган шеър мусиқасидан туғилади. Таҳлил шеърга янги, аниқроғи, шеър қаърида яширин, маълум вазиятда юзага қалқиб чиқадиган маънолар, нолалар, қочиримлар қўшсагина, яъни уларни кашф этсагина, ўз вазифасини уддалаган бўлади. Акс ҳолда, юқоридагига ўхшаш гаплар чиқаверади.
*****
Келиб чиқиши адабий бўлган
Download 204.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling