Тадқиқотниг вазифалари


Download 17.46 Kb.
Sana26.03.2022
Hajmi17.46 Kb.
#615192
Bog'liq
вазифа-хулоса-ААУ вар7-01-2021-17-04
Hakimov BMI, article 13, ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУР, toksikologiya asoslari fani materiallarini multimedia shaklini yaratish, МБИ олди амалиёти -методичка 2014, АБН курс иши бланкаси, 1-Аmaliy mashg'ulot, 5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (1), 1. Рабочая программа, 1-Amaliy mashg'ulot, Низом 2015 йил Маг Деканат, Oct prot, 1, B.Quchkarov, Oct prot

Тадқиқотниг вазифалари:
-тажриба ўтказиладиган майдонларнинг тупроқ шароитлари: тури, механик таркиби, сув-физик хоссаларини ўрганиш;
-кичик нишабли, механик таркиби бўйича енгил, ўрта ва оғир қумоқ тупроқлар шароитида эгат кўндаланг кесимининг барқарор профилини ва лойиҳавий нишаблигини таъминловчи янги техник воситани яратиш;
-Хоразм воҳасининг суғориладиган ерларининг кичик нишабли механик таркиби бўйича енгил, ўрта ва оғир қумоқ тупроқлари шароитида янги техник восита қўллаш асосида сувтежамкор суғориш технологиясини ишлаб чиқиш;
-янги техник восита асосидаги сувтежамкор суғориш технологиясининг мақбул суғориш техникаси элементларини аниқлаш;
-Хоразм воҳасининг кичик нишабли, механик таркибга кўра енгил, ўрта ва оғир қумоқ тупроқли суғориладиган ерларида янги техник восита асосидаги сувтежамкор суғориш технологиясини ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш;
-янги техник восита асосидаги сувтежамкор суғориш технологиясининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.
ХУЛОСАЛАР
1. Тажриба ўтказиладиган майдонларнинг тупроқ шароитлари, яъни турлари, механик таркиблари, сув-физик хоссаларини ўрганилди.
2.Кичик нишабли турли механик таркибли тупроқли ерларда эгат кўндаланг кесимининг барқарор профилини ва лойиҳавий нишаблигини таъминловчи янги техник восита яратилди.
3. Хоразм воҳасининг суғориладиган ерларининг кичик нишабли механик таркиби бўйича енгил, ўрта ва оғир қумоқ тупроқлари шароитида янги техник восита қўллаш асосида ўзгарувчан зичлик эга бўлган эгат олишни механизациялашнинг сувтежамкор суғориш технологиясини ишлаб чиқилди. Асосий мохияти эгат бошини максимал даражада зичлаш хамда эгат охирини табиий зичликини сақлашдан иборат.
4.Янги техник восита асосидаги сувтежамкор суғориш технологиясини қўллаш орқали турли механик таркибли тупроқли ерларда суғориш техникаси элементларини ишлаб чиқилди:
-енгил қумоқ тупроқларда, эгатлар орасидаги масофа - 0,9 м., эгат узунлиги 80 - 100 м., эгатга бериладиган сув сарфи - 0,60 л/с;
- ўрта қумоқ тупроқларда, эгатлар орасидаги масофа - 0,9 м., эгат узунлиги 100 - 120 м., эгатга бериладиган сув сарфи - 0,40 л/с;
-оғир қумоқ тупроқларда, эгатлар орасидаги масофа - 0,6 м., эгат узунлиги 120 - 150 м., эгатга бериладиган сув сарфи - 0,19 л/с.
5.Сувтежамкор суғориш технологиясини қўллаш ва техник воситадан фойдаланиш орқали турли механик таркибли тупроқли ерларда суғориш меъёрини эгат узунлиги бўйича тақсимлашда, тупроқни текис намланиш коэффициенти 0,80-0,87 га бўлди.
6.Техник воситани ва сув тежамкор суғориш технологиясини қўллаш натижасида 2018-2020 йилларда ўтказилган илмий-тадқиқот ишларининг ўртача натижалари бўйича ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва юқори ҳосил тўплаши 1 сентябр холатида қуйидагича бўлди:
- енгил механик таркибли тупроқларда ғўзани асосий поясининг баландлиги 86,8 см, кўсаклар сони 10,6 дона, шундан очилганлари 3,5 донани, битта кўсакдаги пахтани оғирлиги 5,4 г. бўлиб, ҳосилдорлик 36,5 ц/га ни;
-ўрта механик таркибли тупроқларда ғўзани асосий поясининг баландлиги 88,5 см, кўсаклар сони 11,1 дона, шундан очилганлари 3,1 донани, битта кўсакдаги пахтани оғирлиги 6,1 г бўлиб, ҳосилдорлик 36,0 ц/га ни;
-оғир механик таркибли тупроқларда ғўзани асосий поясининг баландлиги 92,4 см, кўсаклар сони 10,8 дона, шундан очилганлари 4,6 донани, битта кўсакдаги пахтани оғирлиги 5,6 г бўлиб, ҳосилдорлик 38,3 ц/га ни ташкил этди ва ғўза ҳосилдорлиги ишлаб чиқариш назоратига нисбатан мос равишда 9,7 ц/га, 9,2 ц/га ва 8,7 ц/га га юқори бўлди.
7. Сувтежамкор суғориш технологиясини қўллаш орқали ижобий иқтисодий кўрсатгичларга эришилди:
- енгил механик таркибли тупроқларда 1 га майдонда етиштирилган пахтани сотишдан тушган маблағ 5444,6 минг сўмни ташкил қилди ҳамда 1 га майдонга қилинган жами ишлаб чиқариш харажатлари 3854,4 минг сўмдан иборат бўлиб, шартли соф фойда 1580,2 минг сўм/га ни ва рентабеллик 41,0 % ни;
- ўрта механик таркибли тупроқларда 1 га майдонда етиштирилган пахтани сотишдан тушган маблағ 5518,4 минг сўмни ташкил қилди ҳамда 1 га майдонга қилинган жами ишлаб чиқариш харажатлари 3338,6 минг сўмдан иборат бўлиб, шартли соф фойда 2179,8 минг сўм/га ни ва рентабеллик 39,5 % ни;
- оғир механик таркибли тупроқларда 1 га майдонда етиштирилган пахтани сотишдан тушган маблағ 5394,4 минг сўмни ташкил қилди ҳамда 1 га майдонга қилинган жами ишлаб чиқариш харажатлари 3918,5 минг сўмдан иборат бўлиб, шартли соф фойда 1475,9 минг сўм/га ни ва рентабеллик 37,7 % ни ташкил этди.
Таклиф этилаётган қурилмани ишлатишдан йиллик иқтисодий самарадорлиги 8674036 сумни ҳамда қурилмани ишлатишдан йиллик сермеҳнатлилигидан самарадорлиги 88,55 киши-соатни ташкил этди. Эгатнинг узунлиги ва чуқурлиги бўйлаб фаол қатламдаги намланишнинг текис тақсимланиши ҳисобига тўғридан-тўғри эксплуатацион харажатларини 20-25 фоизга камайтириш имконини берди.


ТАВСИЯЛАР
1. Эгат олишда такомиллаштирилган (эгат тубини ўзгарувчан зичликда шакллантириш усули) технологиядан фойдаланиш.
2. Эгат тубини ўзгарувчан зичликда шакллантирувчи қурилма (суғориш эгатларининг тубини зичлаш қурилмаси)ни ишлатиш.
3. Хоразм воҳасининг кичик нишабли, механик таркиби бўйича суғориш техникаси элементлари:
-енгил қумоқ тупроқларда эгат узунлиги 80-100 м;
-ўрта қумоқ тупроқларда эгат узунлиги 100-120 м;
-оғир қумоқ тупроқларда эгат узунлиги 120-150 м бўлганда қўллаш тавсия қилинади.
4.Мазкур технология ва техник воситани қўллаш орқали ғўзадан олинган ҳосилдорлик 36,3-38,5 ц/га ҳосил олишга эришилади, бу назоратга нисбатан 3,2-6,3 ц/га юқори бўлган; ғўзани мақбул суғориш технологиясини қўллаб суғориш мавсумида ишлаб чиқаришга нисбатан 20 фоизгача дарё суви тежалади.
Download 17.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling