Таъкидлаш жоизки, янги трансформаторни алмаштириш жараёнида жамият ички ресурсларидан фойдаланилди


Download 8.97 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi8.97 Kb.
#588298
Bog'liq
Обод махалла ижобий
grafik 2, grafik 2, alohida muhofaza etiladigan hududlar, alohida muhofaza etiladigan hududlar, eng3 material, jxk-JnaUM72zruibJ4EMHyx-3We4LzxW, 7-sinf-OZBEKISTON-TARIXI, C13 T4, 3. Vagonlarning tasniflahishi va ularning vazifalari, Academic-Data-342201103407

Таъкидлаш жоизки, янги трансформаторни алмаштириш жараёнида жамият ички ресурсларидан фойдаланилди.

Аҳолининг электр энергиясига талаби ошиб бораётган айни карантин кунларида энергетика соҳаси ходимлари имкон қадар истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида барча имкониятларни сафарбар қилмоқда.

“Хоразм ҲЭТК” АЖ томонидан Урганч туманида юқори юкламада ишлаб турган 110/10 кВли “Дўстлик” нимстанциясидаги қуввати 6 300 кВА трансформатори 10 000 кВА бўлган куч трансформаторига алмаштирилиши бунга яққол мисолдир, деб маълум қилди жамият матбуот хизмати.

Катта қувватли трансформаторнинг ўрнатилиши натижасида ҳудуддаги 8 маҳаллада истиқомат қилаётган 5 015 аҳоли ҳамда 186 тадбиркорлик субъектининг электр энергияси таъминоти бўлган ишончини янада оширди. Шунингдек, туманда янгидан ташкил қилиниши режалаштирилган ишлаб чиқариш корхоналари учун электр энергия қувват захираси яратилди.

Таъкидлаш жоизки, янги трансформаторни алмаштириш жараёнида жамият ички ресурсларидан фойдаланилди. Олдинлари бундай ишлар шартнома асосида бажарилган бўлса, корхона мутасаддиларининг ташаббуси билан ходимлар касб малакаси оширилди. Эндиликда бундай ишлар тўлалигича хўжалик усулида жамият ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Натижада корхонанинг 55 миллион сўмлик харажати тежалишига эришилмоқда.
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Нелоба” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли узоқ йиллардан бери янги трансформаторга эҳтиёжи борлиги тўғрисида турли жойларга қайта-қайта мурожаат қилиб келарди. Аммо, ҳозирга қадар ечим топмаганди.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Нелоба” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли узоқ йиллардан бери янги трансформаторга эҳтиёжи борлиги тўғрисида турли жойларга қайта-қайта мурожаат қилиб келарди. Аммо, ҳозирга қадар ечим топмаганди.



Маҳалла аҳлининг ушбу муаммосини Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси А. Сангинов ўрганиш мақсадида 12 та хўжаликда истиқомат қилувчи аҳоли билан суҳбатлашди. Шунда маҳалла аҳолисига 7 дона бетон устун ҳамда 160 КВтлик трансформаторни кучланиши каттароқ бўлганига эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди.

Сенатор маҳалла аҳлига 250 КВт кучланишли янги трансформатор ўрнатиб берди. Шунингдек, аҳолини узлуксиз электр токи билан таъминлаш учун Дўстлик ва Теракзор маҳаллаларига ҳам 250 КВт кучланишли янги трансформатор ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.
Download 8.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling