Талаб ва таклиф эластиклиги маъруза хажми – 2 соат


Download 265.07 Kb.
bet1/5
Sana10.06.2022
Hajmi265.07 Kb.
#746658
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5 (2)
1-guruh 20ta, rol-pryamyh-inostrannyh-investitsiy-v-ekonomicheskom-sotrudnichestve-stran-sng, adiabatik jarayon. adiabata tenglama, Маъмурий тартиб таомиллар, 3. yuridik klinika uchun zarur hujjatlar tuplami , offerta, Ходимлар бўйича иш юритиш Дарслик , 10 mavzu-1, Nurullayev Zohid (1), 6-nazorat ishi, 1chi lab ishi 1, 21. Yuldasheva.Erkayeva, 13-ma’ruza Asinxron mashina turlari, tuzilishi va ishlash prins (1), Milliy davlat boshqaruv hokimiyati tizimining shakllantirilishi

ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ЭЛАСТИКЛИГИ
МАъруза хажми – 2 соат
Режа:

  1. Талаб эластиклиги.

  2. Таклиф эластиклиги

  3. Давлатнинг бахо устидан назорати.

  4. Солик юкининг товар эластиклигига кура тахлили.



1. Талаб эластиклиги
Маълумки, товарга булган талаб, унинг нархига, истеъмолчи даромадига ва бошка товарлар нархига богликдир. Худди шундай, таклиф товар нархига ва товарни ишлаб чикариш харажатига боглик.
Масалан, лимоннинг нархи ошса, унга талаб камаяди. Лекин, биз шу товарга талабни ёки таклифини микдорий жихатдан усиши ёки камайишини билмокчимиз. Агар лимон нархи 15% га ошса, унга булган талаб канчага узгаради? Ёки даромад 10% га ошгандаги талаб канчага узгаради? Бундай саволга жавоб бериш учун, эластиклик тушунчасидан фойдаланамиз.
Эластиклик - бир узгарувчининг бошка бир узгарувчи таъсири остида узгаришини улчайдиган улчов; аникрок килиб айтганда, бирор узгарувчининг бир фоизга узгаришини натижасида бошка бир узгарувчининг маълум фоиз микдорга узгаришини курсатадиган сондир.
Бунга эну мухим мисоллардан бири булиб, нархга боглик булган талаб эластиклигидир. Бу эластиклик товар нархининг бир фоизга узгариши, унга булган талабнинг неча фоизга узгаришини курсатади.
Бу курсаткични туликрок куриб чикамиз. Нархга боглик талаб эластиклигини куйидагича ёзамиз:
(1)
бу ерда - нинг фоиз буйича узгариши; - нинг фоиз узгариши.
Шуни эслатиш лозимки, фоиз узгариш, узгарувчининг абсолют узгаришини, узгарувчининг олдинги даражасига нисбатидир, яъни:
.
Демак,
. (2)
Агар талаб узлуксиз функция сифатида, яъни куринишида берилган булса, унинг эластиклик коэффициенти куйидаги формула буйича аникланади:
.
Нархга боглик талаб эластиклиги манфийдир, яъни . Товар нархи ошганда, унга талаб камаяди, шунинг учун . (2) тенгламадан келиб чикадики, нархга боглик талаб эластиклиги, нархнинг товар микдорига нисбатининг бирлик нархга тугри келадиган товар бирлиги узгаришига купайтиришдан хосил буладиган микдорга тенг. Лекин, талаб эгри чизиги буйича юрганда узгариши ёки узгармаслиги мумкин, нарх ва товар микдори эса хар доим узгариб боради. Демак, нархга боглик талаб эластиклиги талаб чизигининг алохида нуктасида улчанади ва эгри чизик буйича силжиганимизда, у узгариб боради.
Реал статистик маълумотларга кура, нуктавий ва ёйсимон эластиклик коэффициентларини аниклаш мумкин, нуктавий эластиклик
;
Нарх буйича талаб эластиклигиин аниклашда Р1 ва Р2 нархлардан ва талаб килинадиган товар микдорлари Q1 ва Q2 дан кайси бирларини бошлангич киймат сифатида олиш маълум кийинчилик тугдиради.
Бир хил нарх ва талаб микдори ораликларида талабни нархга кура эастиклик коэффициентининг хар хил кийматларини оламиз. Ушбу унгайсизликни йукотиш максадида ёйсимон эластиклик формуласидан фойдаланишга утилган. Юкоридаги мисолда келтирилган маълумотлар буйича талабнинг эластиклик коэффициентини ёйсимон эластиклик формуласи ёрдамида иккала хол учун хам аниклаймиз:

Биринчи хол:



Иккинчи хол:

Ёйсимон эластиклик формуласи иккала хол учун хам бир хил натижани беради. Шунинг учун хам амалда ёйсимон эластиклак формуласидан фойдаланиш максадга мувофикдир.
Таклифни нархга кура эластиклиги деганда товар архини бир фоизга узгариши таклиф микдории неча фоизга узгаришини билдиради. Аникрок килиб айтадиган булсак, товар нархини бир фоизга ортиши (камайиши) товар таклифи микдорини неча фоизга ортиши (камайишини) билдиради ва у куйидагича аникланади:
Таклиф функция куринишида берилган булса, яъни

- таклиф эластиклиги коэффициенти; Р – товар нархи; QS – таклиф микдори.
Таклиф микдори ва товар нархи статистик маълумотлар куринишида булса,

Бу ерда Q1, P1 – таклифни ва нархни бошлангич кийматлари; Q2, P2 – таклифни ва нархни узгарган кийматлари;

Download 265.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling