Талаба-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва терроризмга қарши кураш


Download 117.03 Kb.
Sana09.11.2019
Hajmi117.03 Kb.


Биология кафедраси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан Талаба-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва терроризмга қарши кураш” мавзусида ўтказилган тадбир
БАЁНИ
08.10.2019 й. 320-хона

Қатнашдилар: Фарғона вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими майори Г.Қўзиева, ФарДУ хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ш.Юлдашева, факультет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ҳ.Джўрабоева, факультет аёл профессор-ўқитувчилари - О.Ўринова, Д.Комилова, М.Қўчқорова, Д.Хатамова, биология йўналишлари 1-курс 75 нафар талаба-қизлар
Кун тартиби

  1. “” видеофильми намойиши

  2. “Талаба-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва терроризмга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати

Тадбирни Фарғона давлат университети ХҚҚ бошланғич ташкилоти раиси Ш.Юлдашева очди ва қуйидагиларни айтиб ўтди: “Жорий ўқув йили учун тасдиқланган талаба-қизлар ўртасида олиб бориладиган маънавий-аҳлоқий, тарбиявий ишлар режасида ёшлар ўртасида диний экстремизм, гиёҳвандлик, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасидаги ишлар соҳанинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган. Вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган бугунги тадбиримиз ҳам юқоридаги ишларнинг бевосита давомидир”. Шундан сўнг Ш.Юлдашева тадбир қатнашчиларини тадбир мавзуси ва ташриф буюрган меҳмонлар билан таништирди, сўнгра сўз навбатини вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими майори Г.Қўзиевага берди.



Вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими майори Г.Қўзиева талабаларга терроризм ва диний экстремизмнинг мазмуни ва асл моҳияти ҳақида тушунча бериб, жумладан қуйидагиларни айтиб ўтди: “Бугунги тадбирда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган муаммолардан бири-диний экстремизм, терроризм, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳақида суҳбатлашамиз. Терроризм лотинча сўз бўлиб, terror - қўрқинч, даҳшат сиёсий рақибларни, мухолифларни йўқотиш ёки қўрқитиш, аҳоли ўртасида ваҳима ва тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадидаги зўравонлик ҳаракатларидир. Экстремизм эса лотинча – «ақл бовар қилмас даражада», «ҳаддан ошиш» деган маънони англатиб, жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган, кескин радикал қарашлар ва ҳаракатларни ўз ичига олади. Бундай ҳаракатларга диний тус бериш диний экстремизмга олиб келади. Диний экстремистлар манфур ниятларини ниқоблаш учун ўз жамоаларига Қуръон оятлари ва ҳадисларга таяниб ном танлайди.

Диний-экстремистик оқимларнинг бажарадиган функцияларига кўра 3 гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга кирувчи ташкилотларнинг асосий «вазифа»си одамларни гўёки «исломлаштириш», «тақвога чақириш»дан иборат. Иккинчи гуруҳ ташкилотлар эса «исломийлаштирилган» аҳолига энди мутаассиблик ғояларини сингдириш билан шуғулланади. Учинчи гуруҳ ҳаракатлар эса юқордаги ташкилотлар томонидан тайёрланган кишиларни «жиҳод»ни амалга оширишга тайёрлаш билан шуғулланади. Оила аъзолари, яқин қариндошлар ва дўстларни аъзоликка жалб қилиш диний экстремистлар учун устувор вазифа ҳисобланади. Ҳозирги кунда динни ниқоб қилиб олган манфур кимсалар томонидан кўплаб хотин-қизларимизнинг турли алдов йўллар билан хориждаги террористик ташкилотларга жалб этилаётганлиги муҳим муаммолардан биридир”. Шундан сўнг тадбир қатнашчиларига “Ойдинда Ой қидирган ожизалар” видеофильми намойиш этилди.



Тадбир қизғин бахс-мунозаларлар, савол-жавобларга тўла бўлди ҳамда иштирокчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгини янада оширишида ўз таъсирини кўрсатди. Тадбир сўнгида Д.Комилова сўзга чиқиб, таклиф қилинган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди, ёшларимиз миллий ўзлигини, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишишларида бугунги тадбирнинг амалий аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.

Биология кафедраси маънавий- маърифий

ишлар бўйича маъсул: Д.Комилова




Download 117.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling