Талабалар турар жойи тўғрисида


Download 26.67 Kb.
bet1/3
Sana27.05.2022
Hajmi26.67 Kb.
#715360
  1   2   3
Bog'liq
2 5273934408846412953
Farkhad ANCIENT MIZDAKHKAN, 7-Лекция узб, 8-9-Лекция узб, STIR-536956422, Tabiiy fanlar 1-kurs kitob, Tabiiy fanlar 1-kurs kitob, jahon (2), mustaql ish 2. Ish yuritish, Reference-309211105228, 1, 5-amaliy mashg`ulot, 16, 163397453611837647, 14-ameliy, Asosiy qism Qatorlar haqida tushuncha va ularning yaqinlashuvchi

ЎзМУ ректорининг 2019 йил 2 декабрдаги 01-989-сонли буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Талабалар турар жойи тўғрисида”ги Низом талаблари асосида талабаларни университет турар жойларига жойлаштириш бўйича тавсиялар


1. Талабалар турар жойига жойлаштиришда мавжуд ўринлардан эҳтиёж ва талаб юқори бўлган ҳолатларда қуйидаги мезонлар кетма-кетлиги асосида талабалар устунликка эга бўлади:
-Чин етим талабалар;
-“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари бўлган талабалар;
-Ногиронлиги мавжуд талабалар;
-Ижтимоий ҳимояга мухтож (“Темир” дафтар рўйхатига киритилган оила фарзанди ёхуд оиласида икки ёки ундан ортиқ тўлов шартнома асосида ўқийдиган талабалар бўлса яшаш ҳудуди бўйича сектор раҳбари ёки маҳаллий ҳокимиятдан маълумотнома тасдиқловчи ҳужжат асосида); оиласида икки ёки ундан ортиқ тўлов шартнома асосида ўқийдиган талабалар шартнома қоғози ва паспорт нусхасини тақдим этади;
-Узоқ ҳудудлардан келаётган талаба қизлар;
-Доимий яшаш манзилининг узоқлик даражасига қараб талабалар.


2. Талабалар турар жойида яшаш учун ариза билан мурожаат қилган талабанинг мурожаати факультет деканининг тегишли фармойиши асосида тузилган “Талабани университет талабалар турар жойига тақсимлаш бўйича факультет Ишчи гуруҳи” аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва хулоса берилади.


3. Ишчи гуруҳи таркибида:
-Декан (бевосита Ишчи гуруҳи раиси);
-Декан ўринбосарлари;
-Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг факультет БТ етакчиси;
-Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси;
-Факультет касаба уюшмаси қўмитаси вакили;
-Гуруҳ мураббийси;
-Факультетга бириктирилган тегишли ТТЖ бино бошлиғи;
-Талабалар турар жойига бириктирилган тарбиячи-педагог;
-Ёшлар билан ишлаш бўйича тегишли кафедра масъулларидан иборат таркибда тузилади.


4. Талаба тегишли тартибда турар жой олиш учун факультет декани номига ариза ёзади, ТТЖ ички тартиб қоидалари билан танишиб чиқиб, танишганлиги бўйича тилхатни расмийлаштиради ва унга паспорт нусхаси, коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги QR-кодли сертификати (агар талаба тўлиқ эмлаш дўзаларини якунламаган бўлса биринчи ёки иккинчи бор эмланганлик тўғрисида ҳудуд санитария хизмати ва ССВ вакцина қилинган поликлиника ёки эмлаш пунктининг маълумотномасини) илова қилади.
ТТЖда яшаш учун мурожаат қилган талабанинг аризаси ҳамда тегишли ҳужжатлари ўрнатилган тартибда факультет Ишчи гуруҳи томонидан бирма-бир ўрганиб чиқилади, талабалар билан тушунтириш (онлайн) ва суҳбат жараёнлари ўтказилади ҳамда Ишчи гуруҳининг тасдиқланган хулоса қарори асосида ТТЖга тавсия этилади (ёки тавсия этилмайди). Факультет Ишчи гуруҳи томонидан талабанинг турар жойга жойлаштириш бўйича тавсия олган талабалари рўйхати тасдиқланиб (ТТЖда ажратилган ўринлар сонига мутаносиб равишда) университет маъмуриятига бир нусхаси тақдим этилади ҳамда университет, факультет веб-сайти, ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.
Янги ўқув йилининг сентябрь ойи 15 санасига қадар университетга қарашли ТТЖларда яшовчи талабалар турар жой шартномасида белгиланган тўловларни амалга оширишлари зарур. (Турар жой бўйича тўлов шартномаси талаба билан 2 босқичда: биринчи босқич қишки таътил даврига 1-январга қадар, иккинчи босқич ёзги таътил даврига 1-июлга қадар).


5. Талабалар турар жойларида яшаш учун шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширишда университетнинг қуйидаги тоифадаги талабаларига имтиёзлар берилади:
-кўз касалликлари ҳамда умумий касалликлари бўйича бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлари;
-чин етим ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари.


Download 26.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling