Талабаларнинг мустақил иши
Download 103.55 Kb.
|
4. Мустақил таълим машғулотлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мажбурий мустақил иш
- Назоратли мустақил иш (НМИ)
Талабаларнинг мустақил иши – бу талаба томонидан профессор – ўқитувчиларнинг бевосита иштирокисиз ўзи учун янги билим ва малакаларнинг фаол, ҳамда мақсадли ўзлаштириш усулидир. Мустақил ишни бажариш жараёнида таълимнинг асосий функцияси – билимларни мустаҳкамлаш, янги билимлар олиш ҳамда уларни турғун малака ва кўникмаларга айлантириш амалга оширилиши лозим. Мазкур услубий кўрсатманинг мақсади талабаларда мустақил ишни бажариш жараёнини ташкил қилиш ҳақида умумий тушунчаларни ҳосил қилишдан иборат. Талабанинг мустақил ишини сифатли ташкил қилишни таъминловчи услубий тадбирлар қуйидаги тамойилларга таянади: мустақил иш, маълум компетенцияларни шакллантириш заруратидан келиб чиқувчи, аниқ талабларга асосланади; мустақил иш самарали, узлуксиз назорат остида бўлиши ва унинг натижалари реал баҳоланиши лозим. Талабаларнинг мустақил ишлари сифатини баҳолаш ишни мажбурий ва назорат қилинадиган турларга бўлиш механизми воситасида таъминланади. Мажбурий мустақил иш талабанинг аудитория дарсларига тайёргарлик кўришни ўз ичига олади. Мустақил ишларнинг ушбу блокини амалга ошириш даражаси талабанинг дарслардаги фаоллиги, оралиқ ва якуний назорат ишларининг сифати, семинар дарсларидаги муҳокамаларда иштирок этиши кабиларда намоён бўлади. Талабанинг аудитория дарсларига тайёрлигининг натижалари ўқитувчи томонидан баҳоланади. Назоратли мустақил иш (НМИ) талабанинг билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, кўчмас мулк иқтисодиётининг масалалари бўйича аналитик малакаларини ривожлантиришга йўналтирилган. НМИ индивидуал ишларни бажариш ва тақдимотини ўтказиш, мустақил ишни расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш кабиларни ўз ичига олади. Мустақил ишнинг бундай тури ўқитувчи томонидан алоҳида баҳоланади. Профессионал билимларни шакллантириш тизимида талабанинг мустақил иши унинг ўзи томонидан баҳоланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу эса бевосита тўпланган билим ва малакаларнинг бетараф ва танқидли равишда анализ қилиш орқали амалга оширилиши мумкин. Download 103.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling