Таълимда бошқарув” кафедраси Профессионал таълим тизими кадрларининг малакасини ошириш курси


Айни ўринда таълимнинг инновацион характерга эга ушбу шакллари


Download 0.57 Mb.
bet10/19
Sana10.09.2022
Hajmi0.57 Mb.
#803959
TuriДиплом
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
Бми Музаффар ака
Презентация1 D Abduqodirov Introduction Enterepreneurship, 5 topshiriq Komil case, дарс тахлил
Айни ўринда таълимнинг инновацион характерга эга ушбу шакллари тўғрисида сўз юритилади.
I. Тренинг - (инглиз тилидан training-train –ўқитмоқ, тарбияламоқ) интерфаол машғулотларни амалга оширишнинг асосий шакли бўлиб, у ўрганилиши лозим бўлган назарий ғоя ва фикрларни амалий иш, машқлар давомида ўзлаштириш, мулоқот алмашиш имконини берувчи ташкилий тадбир ҳисобланади. Тренинг бу нафақат таълим олувчиларда шахслараро ўзаро ҳамкорликнинг самарали кўникмасини шакллантиришга балки, мутахассис касбий компетентлигининг умумий даражасини оширишга йўналтирилади. Тренинг мобайнида ўқитувчилар назарий маълумотларни ўзлаштириш билан бирга, уларда билиш, эмоционал ва хулқ-атвор кўникмалари ривожланиб боради.


Тренинг
Таҳсил олувчи фаолиятига мўлжалланган таълим шакли бўлиб, назарий маълумотларни амалий машқлар орқали ўзлаштирилишини таъминлайди. У таълим берувчи томонидан ўқитишни эмас, балки таҳсил олувчи томонидан мустақил ва фаол ўрганишни кўзда тутади
Тренинглар ўрганилиши лозим бўлган назарий ғоя ва фикрларни амалий иш ҳамда машқлар давомида ўзлаштириш имкониятини беради ва қатнашчилардаги ўзаро ҳамкорликни, самарали мулоқот кўникмасини шакллантиришга йўналтирилади.
Ҳар қандай тренинг қуйидаги босқичлардан ташкил топади:
1. Изюминка (жозиба - қатнашчилар билан ишлашнинг ўзига ҳос ажойиб томони) қатнашчиларнинг тренингга қизиқишини уйғотиш учун қисқа баҳс бошлаш, саволлар бериш, қатнашчилар фикрини чалғитувчи (провакацион) таъкидларни илгари суриш ёки қандайдир фаолият турини фараз қилиш. Ўқув машғулоти қатнашчиларининг дастлабки билимлари ва уларнинг ҳаётий тажрибаларини боғлашга ҳаракат қилиш. Тренинг аҳамияти нимадан иборат эканлиги сабабларини тушунтириш.
Одатда тренинг қатнашчилари биринчи машғулотда ўзини ноқулай сезиши, Сизга нисбатан ишончсизлик ҳолатлари кузатилади. Унутманг, Сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз ва эътиборингиз қатнашчилар ишончини қозонишигизга асос бўлади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling