Тарих факультети тарих кафедраси


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana27.06.2022
Hajmi0.93 Mb.
#778235
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши Савдо муносабатлари
Alishev A. M.I, 1. Jismnoiy tarbiya o`qitish prinsiplari, 2 - mavzu jis tar, 1-mustaqil ish Sh.Abdullayev, 2 5204236199257969855, 951-21 (2), Iqtisodiy muvozanatlilikning mohiyati va unga erishish yo‘llari , ZULHUMOR, sherali, 3 nazorat savollari, 951-21 (3), Qadimgi dunyo iqtisodiy g’oyalari-fayllar.org (1), Mustaqil ta'lim 2, Mustaqil ta'lim 2, Ҳандамова Дилафруз сертификат


 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ 
ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ ТАРИХ КАФЕДРАСИ
 
 
 

КУРС ИШИ 
 
 
МАВЗУ:  ЎРТА ОСИЁ ҲУДУДИДА ИЛК САВДО 
МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ 
 
 
 
 
Тайёрлади: Тоғаев Ж.Э.
Қабул қилди:  т.ф.д. проф. Кобзева О.П. 
 
 
Тошкент – 2014 


 
Мундарижа: 
 
К И Р И Ш 
1-Боб. Ўрта Осиё ҳудудида савдо муносабатларининг шаклланиши 
шарт шароитлари 
1.1. Ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклларининг ўсиши 
1.2. Шаҳар маданияти тараққиёти ва савдо муносабатлари ривожи 
2-Боб. Маданий алоқалар ва савдо йўллари 
2.1. Ўрта Осиёда энг қадимги алоқа ва савдо йўллари шаклланиши ва 
ривожланиши 
2.2. Ташқи савдо йўлларининг тармоқлари ва аҳамияти 
Х У Л О С А
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 


 
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги кунда Ўрта Осиё жумладан 
Ўзбекистоннинг умужаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини бутун 
дунё тан олмокда. Зеро, Ўрта Осиё кишилик тараққиёти тарихидаги энг 
муҳим ва қадимги ҳудудлардан бири саналади. «Ҳар қандай цивилизация 
кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва ўзаро самарали 
таъсирининг маҳсулидир...»
1

Дунёда ҳеч бир халқ йўқки, ўз ривожланиш ва тараққиёти жараёнида 
бошқа халқлар ва маданиятларнинг таъсири бўлмаса. Халқларнинг ўзаро 
маданий ва савдо алоқалари, айниқса халқларнинг буюк кўчишлари 
натижасида янги маданиятларнинг шаклланишига замин яратилган.
Бу жараён Ўрта Осиё халқлари тарихига ҳам тааллуқли. Ўрта Осиё 
жойлашган географик ўрнига кўра қадимги халқлар ва маданиятларнинг, илк 
цивилизацияларнинг кесишган, уларни ўзаро боғловчи вазифасини бажарган 
ҳудудлардан биридир. Буюк Ипак Йўлининг шу ҳудуддан ўтиши, шарқ ва 
ғарб халқларини боғловчи йўллар айнан Ўрта Осиёдан ўтганлиги маҳаллий 
халқлар маданиятининг шаклланиши ва ривожланишига ҳам катта таъсир 
этган, албатта. Бу жараён моддий маданият тарихи мисолида жуда яхши 
кузатилади. Ўрта Осиё ва Хитойда пайдо бўлган ипакнинг, Кичик Осиё - 
Хетт халқлари кашф этган темирнинг бутун Осиё ва Европа бўйлаб 
тарқалиши каби кўплаб мисоллар халқларнинг ўзаро маданий ва савдо 
алоқалари таъсири натижасидир.
Шундай экан, Ўрта Осиё ҳудудида илк савдо муносабатларининг 
шаклланиш жараёнини ўрганиш ва таҳлил қилиш бугунги кундаги долзарб 
мавзулардан бири ҳисобланади. Мавжуд археологик ва ёзма манбалар 
таҳлили Ўрта Осиё ҳудудида илк савдо муносабатлари шаклланиш анча эрта 
бошланганидан дарак беради. 
1
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз... 146-бет. 



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling