Тақриз мавзунинг долзарблиги


Download 34.96 Kb.
Sana12.05.2022
Hajmi34.96 Kb.
#667398
Bog'liq
Абдуллаев А
blok, kitob 3.1, Interfaol ta’lim metodlari, 01.03.2020 blok test, Махмудов шохрухмирзо, Махмудов шохрухмирзо, 3 мавзу иброхимов Отабек ди38, 4-amaliy mashg'ulot mal tiklash, '5-Mavzu Ped Nazariya1, yuk avtomobillarining valsimon detallarini qayta tiklashda va yeyilishga chidamliligini oshirishda plazma yoyi yordamida payvandlash texnologiyasini takomillashtirish, Педиатрияда хамширалик иши, Иномов, 2016, Педиатрияда хамширалик иши, Иномов, 2016, Misol, Misol, 2 5249008579028978107

Фарғона Давлат Университети Жисмоний маданият факультети
5112000-Жисмоний маданият йўналиши 13.21-гуруҳ битирувчиси АБДУЛЛАЕВ АЛИШЕР АКРАМЖОН ЎҒЛИнинг
Талабаларни машғулотларда спорт маҳоратини ошириш” мавзусидаги битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистони Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ташабуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг бевосита раҳбарлиги остида, ғамхўрлиги туфайли талаба ёшлар ва талабалари учун катта амалий ишлар қилинмоқда. Республикамизнинг ҳамма вилоятларида мактаб, касб-хунар коллежлари, Олийгоҳлари ва бошқа муассасалар учун янги жаҳон андозаларига мос замонавий ўқув биноларининг мажмуалари қурилиб файдаланишга топширмоқда. Уларнинг таркибида стадионлар, ёпиқ ва очиқ сув хавзалари, заллар, спорт турлари бўйича спорт ёзги майдонларининг қурилиши қувончли воқеадир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Қадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Давлат таълим стандартлари” асосида таълим сохасида туб ўзгаришлар яратилди. Буларнинг натижасида Республикамизда таълимнинг узлуксиз тизими яратилди. “Соғлом авлод давлат дастури”, “Давлат таълим стандартлари” асосида академик-лицейлар, мактаблар, касб-хунар коллежлари, институтлардаги Жисмоний маданият дарслари, спорт тадбирлари ёшларни жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳақида ҳар тамонлама баркамол шахс сифатида улғайтиришга ситқидилдан ҳизмат қилмоқда. Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирги кунда “Алпомиш ва Барчиной” махсус тест меъёрий синов талабларидан фойдаланиш амалга оширилмоқда. Ўсиб келаётган талаба ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини тобора ошириш, иқтидорли ёшларни спорт турларига жалб этиш ва уларнинг махоратларини ошириш йўли билан етук мутахассислар тайёрлаш яхши йўлга қўйилмоқда.
Бу соҳада Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний маданиятва спорт тўғрисидаги”, “Туризм тўғрисидаги” қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистонда Жисмоний маданиятва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”,
“Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги”, Оммавий спорт тарғиботини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарорлари муҳим аҳамиятга эгадир.
Битирувчи Абдуллаев Алишер томонидан тайёрланган “Талабаларни машғулотларда спорт маҳоратини ошириш” мавзусидаги битирув малакавий ишида Талабаларни машғулотларда спорт маҳоратини ошириш ва шакллантиришга оид билимлар тўпланган, шунингдек, барча талабларга жавоб беради ва иш ҳимояга тавсия этилади.
Тақризчи: Ёзёвон туманидаги 7-Умумий
ўрта таълим мактаби жисмоний
тарбия ўқитувчиси З.Сафахонов
Фарғона Давлат Университети Жисмоний маданият факультети
5112000-Жисмоний маданият йўналиши 13.21-гуруҳ битирувчиси АБДУЛЛАЕВ АЛИШЕР АКРАМЖОН ЎҒЛИнинг
Талабаларни машғулотларда спорт маҳоратини ошириш” мавзусидаги битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
Мавзунинг долзарблиги. “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги”, Оммавий спорт тарғиботини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарорлари мухим ахамиятга эгадир. Этиборли томони шундаки, хукумат қарорларида касб-хунар коллежлари талабалар спортини ривожлантириш Республика ва вилоятларнинг спорт ташкилотлари, халқ таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг “Умид нихоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” яъни уч босқичли спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Мусобақаларни замирида асосан талаба ёшларни жисмоний баркамоллигини ошириш, меҳнат ва мудофа ишларига лаёқатли қилиб тарбиялаш, энг муҳим соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда Жисмоний маданиятва спортдан мақсадли фойдаланиш мужассамлаштирилган.
Битирувчи Абдуллаев Алишер томонидан тайёрланган “Талабаларни машғулотларда спорт маҳоратини ошириш” мавзусидаги битирув малакавий ишида Талабаларни машғулотларда спорт маҳоратини ошириш ва шакллантиришга оид билимлар тўпланган, шунингдек, барча талабларга жавоб беради ва иш ҳимояга тавсия этилади.
Тақризчи: Жисмоний маданият назарияси
ва услубиётикафедраси
ўқитувчиси С.Ураимов
Download 34.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling