Тасаввуф режа: Суфийлик. Яссавия. Кубравиядир. Нақшбандия


Download 27.38 Kb.
bet1/4
Sana26.03.2023
Hajmi27.38 Kb.
#1297560
  1   2   3   4
Bog'liq
ТАСАВВУФ Шокиров Ш


ТАСАВВУФ
Режа:

  1. Суфийлик.

  2. Яссавия.

  3. Кубравиядир.

  4. Нақшбандия.


Тасаввуф ва унга ўзакдош бўлган суфий, мутасаввиф атамаларининг келиб чиқиши ҳақида хилма–хил қарашлар мавжуд. Ҳозирги пайтга келиб кўпроқ тасдиқланган ва кўпчилик (Шарқ ва Ғарб олимлари) томонидан қабул қилинган фикр шуки, ушбу атама «жун, юнг» маъносини билдирувчи суф (ўзак ҳарфлари – свф) сўзидан олинган. Бундан ташқари мазкур атаманинг келиб чиқиши илк ислом даврида зоҳидлик гуруҳлари кўринишида шаклланган «аҳл ас–суффа» (Пайғамбарнинг
Мадинадаги уйи яқинидаги суффага йиғилувчи зоҳид кишилар)га тегишли деган фикрлар ҳам мавжуд. Ғарбий Европа тадқиқотчилари эса то ХХ асрга қадар уни юнонча – «sophia» (ҳикмат) сўзидан келиб чиққан деган фикрга мойил бўлганлар.
Суфийлик амалиётининг асосини зикр ташкил этади. Тариқат ҳаётини ташкил этишда тасаввуфда устоз–шогирд сифатида қабул қилинган муршид–мурид алоқалари муҳим роль ўйнайди. Айнан шу алоқа жамият ичида ўзаро манфаатларни биргалашиб ҳимоя қилувчи ташкилот тузилиши учун асос бўлиб хизмат этди. Мовароуннаҳр ҳаётида муҳим роль ўйнаган мутасаввифлардан Сайф ад–дин Боҳарзий, Термиз саййидлари, Саййид Барака, Хожа Аҳрор, Махдум–и Аъзам, Мир–и Араб, Лутфуллоҳ Чустий, Жуйбор хўжаларини айтиб ўтиш мумкин. Сиёсий тарқоқлик йилларида ўз ташкилотлари мададига суянган бу шайхларнинг мамлакат сиёсий ҳаётига таъсири юқори бўлган. Тасаввуф таълимотига кўра, танланган инсонлар (ал–хосса) Аллоҳ билан ҳиссий боғланиши мумкин. Натижада улар Аллоҳни танишга эришадилар. Қатор суфий муаллифларга кўра, тасаввуфда инсон чуқур мушоҳада ва махсус руҳий–маънавий машғулотлар натижасида Аллоҳнинг бирлиги ичида маънан «йўқолиб кетиши» (фано) ёки у билан «абадийликка эришиши» (бақо) мумкин. Тасаввуф адабиётининг ёзма манбаларига кўра, саҳобалардан тўрт рошид халифа, Абу–д–Дардо, Абу Зарр, Ҳузайфа кабилар биринчи суфийлар эди. Кўпгина суфий тариқатлари ўзларининг силсилаларини Пайғамбар саҳобаларидан бирига ва илк тўрт халифага, кўпинча Абу Бакр (р.а.)га қадар етказадилар. Тасаввуфнинг мафкуравий–диний асоси, шубҳасиз, Қуръони карим маънолари устида чуқур мулоҳаза юритиш, Буюк китобнинг ботиний маъноларини қидириш анъанасини юзага келтирди. Ҳиссий йўл билан Ҳақиқатни излаш суфийларни инсон руҳининг энг нозик ҳаракатлари, ички изтироблар, диний ҳақиқатларни англаш ва чуқур таҳлил қилишга ундаган. Бу маънода тасаввуфнинг илк асосчилари ва намоёндаларидан бўлган «Қалблар ва фикрлар» илми (илм ал–қулуб ва–л– хавотир)га асос солган Ҳасан ал–Басрий (642–728) ни эсга олиш ўринли. Кейинчалик, Ҳасан ал–Басрийнинг издошларидан бўлган ва Басрада яшаган (VIII–IX асрлар) Рабоҳ ибн Амр, биринчи суфий аёл Роби‘а ал–Адавия, Молик ибн Динор ва бошқалар даъватларида аста–секин Аллоҳга бўлган соф ҳақиқий муҳаббат, унга руҳан яқинлашишга интилиш ҳақида фикр ва ғоялар пайдо бўла бошлади. Мовароуннаҳрда тасаввуф йўналишининг вужудга келиши ва ривожи шайх Абу Яъқуб Юсуф ал–Ҳамадоний (ваф. 1140–41 й.) шахси билан боғлиқ. Ҳамадоний 1048 йилда Эроннинг Ҳамадон шаҳри яқинидаги Бузанжирд қишлоғида таваллуд топган. У 17 ёшлигида илм истаб Бағдодга келади ва у ердаги машҳур “Низомия” мадрасасида ўқийди. Ҳамадоний ҳадислар тўплаш мақсадида Исфаҳон, Балҳ, Ҳирот, Марв, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига бир неча бор сафар қилади. Ҳамадоний Бағдодда яшаган кезларида ас–Самъоний, Аҳмад ал–Ғаззолий (Абу Ҳомид ал–Ғаззолийнинг акаси)лардан ҳам тасаввуфга оид илмларни ўрганган.
Юсуф Ҳамадоний умрининг иккинчи ярмини кўпроқ Ҳирот, Марв, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказади. Марв ва Бухорода хонақо ҳамда мадраса қурдиради ва кўпдан кўп шогирдларни тарбиялайди. Улар орасида кўплаб туркий ва форсий миллатга мансуб шахслар бор эди, жумладан, Ҳасан Андоқий, Абдулло Бараққий, Аҳмад Яссавий ва Абдуҳолиқ Ғиждувонийлар алоҳида ажралиб турар эдилар. XII асрда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавийдир.

Download 27.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling