Тасдиқлайман тдси стоматология факультети


Даволовчи тагликлар. Таркиби, турлари қўйиш техникаси


Download 1.75 Mb.
bet23/60
Sana05.01.2022
Hajmi1.75 Mb.
#203616
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60
Bog'liq
P.R.S javobi

Даволовчи тагликлар. Таркиби, турлари қўйиш техникаси.

Javob: Таглик- бу нисбатан юпқа қалинликдаги ашё бўлиб,дентинни реставрацияловчи ашёларни кимёвий таъсиридан ва/ёки тиш ва реставрация орасидан кириши мумкин бўлган оғиз бўшлиғи суюқлигидан ҳимоя қилувчи барьер воситасини бажариди. Тагликлар шу билан барча электрик изоляция, иссиқликдан ҳимоя ва баъзан эса пульпага даволовчи таъсир кўрсатади. Металл пломба ашёлари чуқур кариоз кавакларни пломбалашда тагликларга мухтожлик кўпаяди. Чунки металл пломба ашёлари тиш қаттиқ тўқимаси мустаҳкам боғланмайди. Бонд-агентларини тутувчи пломба ашёлари изоляцияловчи хусусияти ва герметизацияси яхшилиги туфайли анъанавий таглик ва асосларга муҳтожлик кузатилмайди, фақатгина кариоз каваклар жуда чуқур пульпага яқин жойлашганда ва пульпани фармакологик жиҳатдн сақлаш керак бўлганда қўлланилади. Тагликлар 1дан 50 мкм. (эриталар(лаклар) -2-5 мкм, суспензия-20-25мкм) қалинликда бўлади. Қалинроқ тагликлар (200-1000 мкм-0,2-1 мм) асосан даволовчи тагликлар сифатида қўлланилади. Даволовчи тагликларнинг асосий вазифаси пульпа яллиғланишини камайтириб, унинг физиологик ҳимоясини ошириш мақсадида дентин кўприкчаларини ҳосил қилиши лозим. Бу мақсадда энг кўп қўлланиладиган ашёлар (эвгинол ва кальций гидроксид) бир бирини ўрнини боса олмайди ва битта препарат таркибида биргаликда бўлмайди.

Davolovchi taglik turlari


1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling