Тавсифнома Термиз туманидаги 13-сонли умумтаълим мактаб директори Жуманазарова Орзихон Ганибаевнага


Download 32 Kb.
Sana14.04.2023
Hajmi32 Kb.
#1356676
Bog'liq
ТАВСИФНОМА


Тавсифнома
Термиз туманидаги 13-сонли умумтаълим мактаб директори Жуманазарова Орзихон Ганибаевнага
Жуманазарова Орзихон Ганибаевна 2010 йил 1-февралдан Термиз туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабида директор вазифасида ишлаб келмоқда.У фаолияти давомида асосий эътиборни мактабни олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлашга ва ўқувчиларни билим самарадорлигини оширишга қаратиб ,мактабнинг моддий техника базасини бойитиб,дарсларни янги педагогик технологиялар асосида ва АКТдан фойдаланган ҳолда ўтилишини яхши йўлга қўйган.Мактаб ўқувчилари туман ва вилоят миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаси ,кўрик танловлар ва спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.Жумладан 9-синф ўқувчиси Шерхонов Хуршид физика фанидан фан олимпиадасининг туман босқичида фахрли 1-ўринни,9-синф ўқувчиси Солихўжаев Акобир тарих фанидан 3-ўринни,11-синф ўқувчиси Тошмуродова Сарвиноз тарих фанидан 1-ўринни,11-синф ўқувчиси Чориева Дилафрўз рус тили фанидан 2-ўринни ,11-синф ўқувчиси Ибрагимова Маржона она тили фанидан 3-ўринни эгаллашган.Жуманазарова мактаб жамоасини ёшларга сифатли таълим-тарбия бериш,маънавий етук,баркамол инсонлар қилиб вояга етказишдек бир мақсад йўлида бирлаштирган.Жуманазарова Орзихон маҳалла, ота-оналар ўртасида ўз обрў-эътиборига эга,”Оила-маҳалла-таълим муассасаси”ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича ҳам натижали ишлар олиб бормоқда.1-4 синфларда “Бола тарбияси келажак меваси” ,5-7 синфларда “Илм ол-ҳунар ўрган”,8-11 синфларда “Етук мутахассис келажак меваси”мавзуларида мактабда ота-оналар мажлисларини ўтказиб келмоқда.“Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича“ бешта муҳим ташаббус юзасидан мактабда тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Жуманазарова Орзихон мактаб ва ўқувчилар учун хайрли ишларни ҳам амалга ошириб келмоқда.Жумладан жорий йилнинг феврал ойида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 550000 сўмлик бадиий адабиётларни ўқувчиларга совға қилди.Ўз ҳисобидан таъмирлаш ишларига 2100000 сўм сарфлаб,мактабни 2020-2021 ўқув йилига тайёрлаб қўйди.
Жуманазарова Opзихон самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, 2014 йилда Халқ таълим вазирлигининг “Халқ таълим аълочиси ” ва 2017 йилда ” Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига 25 йил” кўкрак нишони билан,2018 йил вилоят халқ таълим бошқармасининг “Фахрий ёрлиғи”билан тақдирланган.
Жуманазарова Орзихон Ганибаевна Давлат сиёсатини тўғри тушунади,ўзининг билими ,меҳнати билан Мустақил Ўзбекистонимизнинг равнақига муносиб ҳиссасини қўшади деб ишонч билдирамиз.
Download 32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling