Темурийлар даврида маданият, таълим-тарбия йуналишлари ва педагогик карашлар


Download 63 Kb.
Sana23.10.2023
Hajmi63 Kb.
#1717430
Bog'liq
темурийлар даврида маданият, таълим-тарбия йуналишлари ва педагогик карашлар


темурийлар даврида маданият, таълим-тарбия йуналишлари ва педагогик карашлар

Р Е Ж А:




  1. Мовароуннахрда ижтимоий, иктисодий ва маданий тараккиётнинг тарихий ривожланиши. Амир Темур шахси ва унинг ижтимоий тараккиётдаги роли.

  2. Шарк уйгониш даврининг II боскичи даврида таълим-тарбия мазмуни, максад вазифалари, характери ва таълим тизими.

  3. Мирзо Улугбек академияси ва унинг илм-фан тараккиётидаги урни.

  4. Алишер Навоий карашларида шахс камолоти концепцияси.

  5. Жамолиддин Давонийнинг «Ахлоки Жалолий» асарида ахлок-одоб, инсон рухиятига оид карашлари.

таянч тушунчалар: Шарк Уйгониш даврининг иккинчи боскичи,Уйгониш даврининг узига хос хусусиятлари,таьлим-тарбия йуналишлари, мазмуни,шакллари,воситалари.
Бир ярим асрдан сунг Мовароуннахр халка ХIV асрнинг бошларига келиб мугул истилосидан кутулиш харакатини бошлаб юборган эди. Истилочиларга карши Бухорода Махмуд Таробий бошчилигидаги козголон, Самарканд ва Хуросонда сарбадорлар кузголонлари булиб утди. Сарбадорлар хатто узок вакт мобайнида хокимиятни бошкариб турдилар. Улар тимсолида халк манфаатини химоя килувчи, озодлик учун курашувчи инсонлар уюшмасини курамиз.
ХIV асрнинг иккинчи яримида Мовароуннахрнинг феодал таркоклигига бархам берилди, мамлакат мухул боскичларидан тозаланди. XIV асрнинг охири ва XV асрларда Марказий Осиёда феодал мунособатлар янада ривож топа бошлади. Сохибкирон Темур ва дастлабки темурийлар хукмронлик килган давр Мовароуннахр тарихида алохида урин эгаллади.
Академик М. Хайруллаевнинг таърифича, ХIV асрнинг иккинчи ярими XV аср тарихда Шарк Уйгониш даврининг иккинчи боскичи бошланди. Марказлашган буюк Темур давлатининг барпо этилиши билан Мовароуннахрда яна фан ва маданият, маориф кайтадан равнак топа бошлади. Бу давр маданияти уз тамойиллари, йуналиши, иктисодий асоси жихатидан IХ – ХII аср маданиятининг давомида саналади. Айнан, илм-фан, маданият, санъат, адабиёт, меъморчилик, иктисодий, маданий алокаларни ривожланишида ва ижитмоий мухитнинг яратилишида Сохибкирон Амир Темурнинг роли бекиёсдир. Тарихчи олим Фосих Хавофий узининг «Мужмал-и Фосихий» асарида маълумот беришича, Амир Темурнинг 1336-1387 йиллардан тортиб 1404-1405 йилларгача булган хаёт йули асосий саналар хисобланади. Сохибкирон 1370 йилдан то 1404 йилга кадар 30 марта кушин торган, хамма вакт кули баланд келиб, 27 дан ортик мамлакат ва элатларни забт этган.
Амир Темурнинг тарих олдидаги хизмати бенихоя катта. Биринчидан, у мамлакат кучайиб кетган феодал таркокликка бахам бериб, эл-юртни уз туги остида бирлаштира олди. Марказлашган йирик феодал давлатга асос солди. Иккинчидан, Амир Темур бир катор халклар ва юртларга мустамлакачилар зулимидан халос булишга ёрдам берди. Масалан: 1402-йили Боязид Илдирни тор-мор келтириб Усмонли туркларнинг мустамлакасига айланган «Болкон» ярим ороли халклари ва мамлакатларига озодлик багиллади. Олтин Урда хони Тухтамишни икки марта (1391-1395) тор-мор келтириб, Русларнинг мугуллар хукмронлигидан кутулишини карийиб 300 йилга тезлаштирди. Учинчидан, Темурнинг саъй-харакати билан обод этилган шахарлар, кишлокларни Шахрисабз, Бухоро, Ясси шахарларида кад кутарган иморатлар, «Темур ва Темурийлар давлати», «Темур маданияти», «Улугбек ва Самарканд», «Обсерватория мактаби» каби улуг тушунчаларни дунёга келиши ва дунё халклари тарихига олтин харфлар билан ёзилиши хам Амир Темур номи билан богликдир. Темур забт этган мамлакатлардан, шахарлардан куплаб олимларни, меъморларни, хунармандларни, наккошларни, заргарларни, табибларни диний уломаларни, рассомларни Самаркандга олиб кетди ва Самаркандни юксалишига шарт-шароит яратди. Урта Осиёнинг куплаб марказий шахарларида мадрасалар, кутубхон, расадхоналар, хамомлар барпо этилди. Тиббиёт илмини урганишга булган кизикиш кучайди, риёзиёт, фалакиёт, жугрофия, тарих, адабиёт, фалсафа ва тарбияшуносликка оид бугунги кунда илмий кийматга эга булган асарлар яратилди.
Самарканд ва Хирот шахарлари маданият, илм-маърифат марказига айланди. Шохизинда, Гуриамир макбараси, Бибихоним жоме масжиди, Регистон майдони ва шу сингари, куплаб масжид ва мадрасаларнинг йирик меъморчилик намуналари бунёд этилди. Бу даврда Шарк Уйгониш даврининг биринчи боскичида Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Умар Хаём, Саъдий ва бошка комусий олимлар хамда юнон рим олимларининг асарларини урганиш давом этди. ХIV-XV асрда узбек адабиётида анча силжиш руй бериб, Атоий, Сакокий, Хайдар Харозимий, Дурбек, Лутфийлар томонидан кимматли асарлар яратилди. Куплаб араб, форс тилидаги асарлар узбек тилига таржима килина бошланди.
Темур тамгасининг накши «рости русти» булиб, «хакгуй булсанг нажот топасан» демакдир. Унинг отларига босиладиган тамга, тангаю-тиллоларига зарб бериладиган асосий белги хам мана шундай уч халхадан иборат эди. Хеч вакт унинг хузурида уятсиз сузлар, кон туукиш, асир олиш, нахбу горат килиш, хотин-кизлар хакида хакорат каби гаплар булмасди. Темур куркмас, шижоатли ботир кишиларни узига итоат килдирувчи булиб, жасур ва довюрак мардларни ёктиради. У улар ёрдамида мустакил жойларни фатх килиб, одамларни улжа олар, улар зарбалари оркали баланд тоглар чуккиларини эгалларди. Темур мамлакатни одилана бошкариш ва уни химоя килиш сирларини ургатувчи «Темур Тузуклари», «Темур угити» каби мерослари узок йиллар жараёнида сарой адабиёти ва кулланмаси булиб хизмат килиб келди.
Сохибкирон Темур уз давлатини ривожлантиришда ислом динига таянди, диний маърифат ишларига кенг урин берди. Давлат бошкарув органларида диний уламолар асосий уринни эгаллаган эдилар.
...Яна тажрибамдан куриб билдимки, давлат агар дину ойин1 асосида курилмас экан, тура-тузукка богланмас экан, ундай салтанатнинг шукухи, кудрати ва тартиби йуколади. Бундай салтанат ялонгоч одамга ухшарким, уни курган хар кимса, назарини олиб кочади. Ёхуд касу нокас тап тортмай кириб чикадиган томсиз, эшиги-тусиги йук уйга ухшайди.
Шунинг учун хам мен уз салтанатим биносини дини ислом, тура ва тузук асосида мустахкамладим. Салтанатни бошкаришимда учраган хар кандай вакеа ва ишни тура ва тузук асосида бажардим.
Дилимнинг машрикидан кутарилган биринчи тузук шундан иборат булдики, ислом динини ёйиб, Мухаммад, унга тангрининг мархаматлари ва саломлари булсин, шариатни кувватладим. Жахоннинг турли мамлакатлари катта ва кичик шахарларида ислом динини ва одамларнинг энг хайрлиси2 (хазрати Мухаммад)нинг тугри йулларини таргиб этдим. Уз салтанатимни шариат билан безадим.
____________________

  1. расиум, коида, усул, одат... 2.бошлик, раис, мусулмон пешволари.

Равшан динга ривож беришда кулланган биринчи тузугим шу булдики, сайидлар орасидан лаёкатли биттасини ахли исломга садр1 этиб тайинладим. Тамом вакфларни2 бошкариш ва назорат килиш учун мутаваллий3 танлашни, хар бир шахар ва вилоятда козий, муфтий4, Мухтасиб5, тайинлашни унинг узига хавола этдим. У саййидлар, уламо, шайхлар ва бошка динийарбобларга суюргол6 белгилаб, хар бирининг вазифасини тайин килсин дедим.


Лашкарлар учун махсус козий ва раият учун алохида козий тайинладим: мамлакатда шайхулислом юбордимки, токи мусулмонларни гунохли ишлардан кайтариб, уларни яхши ва савоб ишларга ундасин.
...Мусулмонларга диний масалалардан таълим бериб, шариат ажидаларни ва ислом дини илмлари: тафсир, хадисдан дарс берсинлар деб хар бир шахарга олимлар ва мударрислар тайин килдим.
(Темур тузуклари. Т., 1991 й. – 57-58 бетлар)
Сохибкирон Темур ёш авлодни тарбиялашдаги маорифнинг бекиёс ахамиятини англаб мачит кошидаги мактаблар ва мадрасаларга кенг урин берилди. У диний тарбияга узига хос булган ислохатчи сифатида ёндашди ва мактаб тизимига катта эътибор берди. Мугуллар боскини жараёнида вужудга келган бидиъатлардан тозалади, диний мактаблар тикланди, мачитлар учун имомлар, корилар, хатотлар тайёрланган. Бу даврда Куръон Хадич, тафсир, фикр урганиш мадрасаларнинг асосий машгулотлари булиб колганди. Хар бир боскич муддати саккиз йил булиб билим олиш муддати 24 йилни уз ичига оларди. Таълим-тарбия максади асосан диний дунёкарашни шакллантиришга каратилган булиб, диний-ахлокий тарбия, хукукий (шариат) тарбия, харбий-жисмоний тарбия асосий уринни эгаллаган эди.
Умуман олганда Темури ва Темурийлар даврида мактаб-маориф тизими куйидаги куринишда эди деб хисоблаймиз:

Фойдаланилган адабиётлар:





  1. К. Хошимов ва бошкалар. «Педагогика тарихи». Т. 1996 йил.

  2. К. Хошимов. Сафо Очил. Узбек педагогикаси антологияси. Т. 1995 йил.

  3. О. Хасанбаева, Педагогика тарихидан хрестоматия. Т, 1993 йил.

  4. М. Хайруллаев. Узбекистонда ижтимоий-фалсафий эфикрлар тарихидан. Т.,1995 йил.

  5. www.ziyonet.uz

  6. www.nur.uz

Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling