Тест мавзуси: Жиноят ҳукуқи асослари. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси қачон қабул қилинган?


Download 17.67 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi17.67 Kb.
#1042969
TuriКодекс
Bog'liq
1-ТЕСТ


ТЕСТ МАВЗУСИ: Жиноят ҳукуқи асослари.



  1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси қачон қабул қилинган?

а) 15.07.1995 б) 22.09.1994 д) 22.10.1994 с) 21.10.1994



  1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси қачон кучга кирган?

а) 15.04.1995 б) 15.05.1995 д) 15.03.1995 с) 15.02.1995




  1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси неча қисмдан иборат?

а) икки қисм б) уч қисм д) беш қисм с) тўрт қисм



  1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нечта принципдан иборат?

а) олти б) беш д) етти с) тўрт



  1. Жиноят- бу нима?

а) ЖК билан таъқиланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш жазо қўллаш билан жиноят деб топилади.


б) ЖК билан таъқиланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
д) ЖК билан таъқиқланган, ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
с) ЖК билан таъқиқланган, ижтимоий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.



  1. Қасддан ёки эҳтиётсизлик- бу нима?

а) айбнинг шакллари


б) қилмишнинг шакллари
д) айб ва қилмишнинг қасд ва эхтиётсизлик шакллари
с) жиноят содир этиш



  1. Оддий иштирокчилик, мураккаб иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма- бу нима?

а) Жиноий уюшма турлари


б) Жиноятда иштирокчилик шакллари
д) Иштирокчиликнинг тоифаланиши
с) жиноятларга аъзо бўлиш



  1. Низолашаётган икки давлатдан бирининг фуқароси икинчисининг ҳудудида моддий манфаат эвазига ҳамда ҳарбий ҳаракатларида иштирок қилиши- бу?

а) демобилизация


б) ёлланиш
д) манфаатдор ҳарбий хизматчи
с) фойда олиш



  1. Суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш мажбурияти кимларга юкланади?

а) судда жабрланувчини камситган шахсларга


б) суд иштирокчиларига
д) вояга етган айбланувчиларга
с) вояга етмаган шахсларга



  1. Суд жазо тайинлаш чоғида ушлаб туришнинг ҳар бир кунини АТИ жазосининг неча кунига тенглаштириб ҳисоблайди?

а) етти кунига


б) беш кунига
д) уч кунига
с) икки кунига

ЖАВОБЛАР:

1.б
2.а


3.а
4.д
5.б
6.а
7.б
8.б
9.с
10.д
Download 17.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling