Тест саволлари Ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар неча нафар ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳақли?


Download 82.44 Kb.
Sana23.05.2022
Hajmi82.44 Kb.
#694852
Bog'liq
5-мавзу тестлар-жавобсиз
Hosildorlik, 1-маъруза-2019, 1-маъруза-2019, Gramm usulida bo, oyin bogcha yoshidagi bolalarda yetakchi faoliyat sifatida, maktabgacha yoshidagi bolalarda oyinning roli, 05. Литература как вид искусства. Художественная литература, 1481109262 kimyoviy-termodinamika-asoslari arxiv.uz (1), SAVOL, kichik maktab yoshidagi oquvchilar xulq atvorining psixologik xususiyatlari, MAKTABGACHA YOSH DAVRIDA PSIXIK RIVOJLANISH XUSUSIYATLARI, Glossariy Biozararlanish, ijtimoiy psixologiya, 2 маърузаTermodinamikaning ikkinchi va uchinchi qonunlari, 2 маърузаTermodinamikaning ikkinchi va uchinchi qonunlari

Ҳудудларда маҳаллий солиқларни ундириш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишни ташкил этиш масалалари


Тест саволлари


1. Ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар неча нафар ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳақли?
a) ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланиши мумкин эмас;
b) 3;
c) 2;
d) 1.


2. 2021 йилда ўзини ўзи банд қилган шахс йилига қанча миқдорда ижтимоий солиқни тўлайди?
a) базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида;
b) базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч баравари миқдорида;
c) базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш баравари миқдорида;
d) базавий ҳисоблаш миқдорининг камида тўрт баравари миқдорида.


3. Солиқ кодексига кўра ўзини ўзи банд қилган шахс ижтимоий солиқни қачонгача тўлаши лозим?
a) ҳисобот йилининг 1 декабригача;
b) ҳисобот йилининг 1 февралигача;
c) ҳисобот йилининг 1 апрелигача;
d) ҳисобот йилининг 1 августигача.


4. Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадлар неча фоизлик ставкада даромад солиғига тортилади?
a) солиққа тортилмайди;
b) 12 фоиз;
c) 5 фоиз;
d) 10 фоиз.


5. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг неча хил тартиби мавжуд?
a) 2 хил;
b) 3 хил;
c) 4 хил;
d) 5 хил.


6. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилган ой учун қанча миқдорда даромад солиғини тўлайди?
a) давлат рўйхатидан ўтказилган ой учун даромад солиғи тўланилмайди;
b) ҳисобланган даромад солиғининг 50 фоизини тўлайди;
c) ҳисобланган даромад солиғини 30 кунга бўлиб, ишлаган кунидан келиб чиқиб тўлайди;
d) давлат рўйхатидан ўтказилган ой учун ҳам даромад солиғи тўлиқ тўланади.


7. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг базаси нима?
a) кадастр идораси томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати;
b) кадастр идораси томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг инвентаризация қиймати;
c) кўчмас мулкнинг бозор қиймати;
d) кўчмас мулкнинг кадастр қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ.


8. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар мазкур энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан қанча муддатга мол-мулк солиғидан озод қилинган?
a) 3 йил муддатга;
b) 2 йил муддатга;
c) 5 йил муддатга;
d) 7 йил муддатга.


9. Ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланилганда фуқаролар учун ер солиғи ставкаси қанча миқдорда белгиланади?
a) солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 3 баравари миқдорида белгиланади;
b) солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 6 баравари миқдорида белгиланади;
c) солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 2 баравари миқдорида белгиланади;
d) солиқ ставкаларига 1,8 бараварлик оширувчи коэффициентлар белгиланади.


10. Ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда ер солиғи неча баравар миқдорда тўланади?
a) уч баравар;
b) икки баравар;
c) беш баравар;
d) ўн баравар.
Download 82.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling