Тест топшириғи намуналари 11. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлардан тўлиқ келтирилган қаторни кўрсатинг?


Download 75 Kb.
Sana21.05.2022
Hajmi75 Kb.
#685136
Bog'liq
2 5240184250891769323
MUS ISH, 141 20 Tarmoqlar iqtisodiyoti mustaqil ish taqsimoti-1, yaxlit va yig\'ma temirbeton konstruksiyalari (Lotincha), 4-tajriba ishi, 3-tajriba ishi, mustaqil 25.12.21.Nurillo, bohodirjonova shohsanam, 1649843058 (1), 3 Informacija dlja priezda NEW, Diplom, Hujjat matni - 552419-(554454), 2 мавзу, №2-laboratoriya topshiriqlari KI104-19, beta1

ТЕСТ ТОПШИРИҒИ НАМУНАЛАРИ


11. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлардан тўлиқ келтирилган қаторни кўрсатинг?
1) Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ/ЯМД; иқтисодиётнинг тармоқ таркиби; инфляция; истеъмол нархлар индекси; ЯИМ дефлятори, аҳолининг реал даромадлари.
2) Аҳоли жон бошига маҳсулотларнинг асосий турларини ишлаб чиқариш; истеъмол нархлар индекси; ЯИМ дефлятори, аҳолининг реал даромадлари.
3)Аҳоли турмуш даражаси ва сифати; иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи; инфляция; истеъмол нархлар индекси; аҳолининг реал даромадлари; Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи.
4)Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ/ЯМД; иқтисодиётнинг тармоқ таркиби; аҳоли жон бошига маҳсулотларнинг асосий турларини ишлаб чиқариш; аҳоли турмуш даражаси ва сифати; Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи.


12. Иқтисодий ривожланиш эволюцияси бўйича ривожланиш моделларининг туркумланиши қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
1) Кўҳна анънавий хўжалик юритишга асосланган
2) Бозор иқтисодиётига асосланган
3) Маъмурий-буйруқбозликка асосланган, аралаш
4) кўҳна анънавий хўжалик юритишга асосланган, бозор иқтисодиётига асосланган, маъмурий-буйруқбозликка асосланган, аралаш


13. Иқтисодий ривожланиш бағишланган асосий назариялар қайси қаторда тўғри ва тўлиқ келтирилган?
1) Иқтисодий ривожланиш босқичлари назарияси, ягона индустриал жамият назарияси, цивилизациялар тўқнашуви назарияси;
2) Иқтисодий ривожланиш босқичлари назарияси, постиндустриал жамият назарияси, ягона цивилизация назарияси;
3) Иқтисодий ривожланиш босқичлари назарияси, ягона индустриал жамият назарияси, постиндустриал жамият назарияси, ягона цивилизация назарияси, цивилизациялар тўқнашуви назарияси;
4) Цивилизациялар тўқнашуви назарияси, ягона цивилизация назарияси.
14. Либерал модель, англосаксон мамлакатларининг неолиберал модели, хусусий корпоратив моделининг асосий жиҳати қайси қаторда тўғри келтирилган?
1) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кучли даражада;
2) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал даражада;
3) Бозор тамойилларига асосланган демократик давлат қуришга қаратилган, режали ва бозор иқтисодиёти механизмлари аралаш қўлланади;
4) иқтисодиётга давлатнинг фаол таъсири, кучли ижтимоий таъминот ва кафолатлар.


15. Ижтимоий бозор хўжалиги модели асосий жиҳати қайси қаторда тўғри келтирилган?
1) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кучли даражада;
2) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал даражада;
3) Бозор тамойилларига асосланган демократик давлат қуришга қаратилган, режали ва бозор иқтисодиёти механизмлари аралаш қўлланади;
4) иқтисодиётга давлатнинг фаол таъсири, кучли ижтимоий таъминот ва кафолатлар.


16. Шарқий Осиё модели асосий жиҳати қайси қаторда тўғри келтирилган?
1) миллий менталитет, шарқона ҳаёт тарзи, халқ бирлиги ва садоқатлилик;
2) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал даражада;
3) Бозор тамойилларига асосланган демократик давлат қуришга қаратилган, режали ва бозор иқтисодиёти механизмлари аралаш қўлланади;
4) иқтисодиётга давлатнинг фаол таъсири, кучли ижтимоий таъминот ва кафолатлар.


17. Лотин Америкаси модели асосий жиҳати қайси қаторда тўғри келтирилган?
1) миллий менталитет, шарқона ҳаёт тарзи, халқ бирлиги ва садоқатлилик;
2) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал даражада;
3) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кучли даражада, ривожланган давлатлар талабини қондириш, табиий ресурс ва арзон иш кучи;
4) иқтисодиётга давлатнинг фаол таъсири, кучли ижтимоий таъминот ва кафолатлар.


18. Африка модели асосий жиҳати қайси қаторда тўғри келтирилган?
1) миллий менталитет, шарқона ҳаёт тарзи, халқ бирлиги ва садоқатлилик;
2) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал даражада;
3) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кучли даражада;
4) малакасиз меҳнатнинг эксплуатацияси, ишлаб чиқаришда зўравонлик усулининг қўлланиши, иқтисодиётнинг паст самарадорлиги.


19. Иқтисодий ривожланиш моделини танлаш омилларидан бири тўғри келтирилган қаторни кўрсатинг?
1) миллий менталитет, шарқона ҳаёт тарзи, халқ бирлиги ва садоқатлилик;
2) табиий иқлим шароити;
3) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кучли даражада, ривожланган давлатлар талабини қондириш, табиий ресурс ва арзон иш кучи;
4) малакасиз меҳнатнинг эксплуатацияси, ишлаб чиқаришда зўравонлик усулининг қўлланиши, иқтисодиётнинг паст самарадорлиги.


20. Хитой модели асосий жиҳати қайси қаторда тўғри келтирилган?
1) миллий менталитет, шарқона ҳаёт тарзи, халқ бирлиги ва садоқатлилик;
2) бозор тамойиллари билан коммунистик ғоянинг уйғунлиги, иқтисодиётда хорижий капиталнинг роли юқори, ижтимоий таъминот паст даражада;
3) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кучли даражада, ривожланган давлатлар талабини қондириш, табиий ресурс ва арзон иш кучи;
4) малакасиз меҳнатнинг эксплуатацияси, ишлаб чиқаришда зўравонлик усулининг қўлланиши, иқтисодиётнинг паст самарадорлиги.


Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling