Tezkorlik va uni tarbiyalash metodikasi Bajardi: 117-21 guruh ibragimova shaxrizoda tekshirdi: sariboyev sh
Download 8.1 Kb.
|
шахризода жмнм
Tezkorlik va uni tarbiyalash metodikasiBajardi: 117-21 guruhIBRAGIMOVASHAXRIZODATekshirdi: SARIBOYEV SHHarakat reaksiyarini tarboyalash Tezkorlik haqida tushuncha Harakat tezkorligini tarbiyalash vosita va metodikasi REJA Тезкорлик деганда кишидаги ҳаракатларнинг тезлик ҳар актеристикасини, шунингдек ҳаракат реакциясининг вақтини бевосита ва асосан белгиловчи функционал хусусиятлар комплекси тушунилади. Яъни тезкорлик инсоннинг киска вақт ичида максимал ҳаракат қилиш қобилиятидир.Тезкорлик намоен бўлишининг 3 та асосий шакли мавжуддир: Ҳаракат реакциясининг латент (яширин) вақти; Якка ҳаракатлар тезлиги; Ҳаракатлар частотаси Кўрсатиб утилган 3 та шаклнинг биргаликда келиши тезкорликнинг намоен бўлишини таъминлайди. Масалан: спринтер югуришидаги натижа старт олишдаги реакция вақтига ,якка ҳаракатларнинг(депсиниш, сонни олдинга ўтказиш ва бошқалар) тезлигига ва кадамлар частотасига боғлиқ. Жисмоний тарбияда ҳаракат реакциялари икки турга бўлинади. Биринчиси шартли равишда «ҳаракат реакциялари тезлиги», иккинчиси эса «Ҳаракатлар тезлиги» дейилади. Оддий реакция (Реакция - бу ахборот қабул қилиш, анализ-синтез ва жавоб бериш) олдидан маълум бўлган, лекин тусатдан пайдо бўладиган сигналга илгаритдан маълум бўлган ҳаракат билан жавоб беришдир Реакция тезкорлиги катта аҳамиятга эга бўлган холларда уни такомиллаштириш учун махсус усуллардан фойдаланилади. Бу усуллардан бири – аналитик ёндашиш усули – реакция тезкорлигини енгиллаштирилган шароитларда ва ундан кейинги ҳаракат тезлигини алоҳида – алоҳида такомиллаштиришдан иборатдир. Бошқа усул – шартли равишда «Сенсомотор усул» деб аталади (профессор С.Г.Геллерштейн таклиф этган) – реакция тезкорлиги билан секунднинг ундан бир ва ҳатто юздан бир бўлагигача киска муддатли интервалларни фарқ қила билиш қобилиятининг мустахкам алоқасига асосланган. Вақт микроинтервалларини яхши идрок қилувчи кишиларда одатда реакция тезкорли юкори бўлади. Машқ уч босқичда олиб борилади: Биринчи босқичда шугулланувчилар сигналга максимал тезликда реакция кўрсатишга интилиб ҳаракат қиладилар. (масалан, стартдан беш метргача отилиб бориш) ҳар бир уринишдан сўнг ўқитувчи шугулланувчига унинг кўрсатган вақтини маълум қилади. Иккинчи босқичда ҳам реакция ва ундан кейинги ҳаракатлар энг катта тезликда бажарилади, лекин бу гал ўқитувчи ўқувчидан унинг фикрича ҳаракатни қанча вақтда бажарганлигини сурайди. Учинчи босқичда шугулланувчига топшириқларни олдиндан белгиланган хилма – хил тезликда бажариш тавсия этилади. Натижада у реакция тезкорлигини бемалол бошқаришга ўрганади. Мураккаб реакцияга танлаш ва ҳаракатдаги объектга бўлган реакция таълуклидир. Танлаш реакцияси бу мумкин бўлган бир неча хил жавоб реакцияларидан бирини зудлик билан ракиби хатти – ҳаракатларининг ёки теварак – атрофдаги шароитнинг ўзгаришига мувофик танлаб олиш билан боғлиқ. Тезкорликни тарбиялаш методикаси. Тезкорликни тарбиялаш методикасининг асосини катъий тартиблаштирилган машқ методлари ташкил этади. Бу ерда у ҳаракатни максимал ёки шунга якин тезликда такрор бажариш билан ҳар актерланади. Бу ерда унинг барча моментлари тартиблаштирилади. Ҳаракатлар тезлигинининг стабиллашуви ва унга карши кураш йўллари Баён қилинган методиканинг ички жиҳатидан карама-каршилиги бор. Бир томондан, бирор бир ҳаракатдаги тезликни ошириш учун уни кўп маротаба такрорлаш керак, иккинчи томондан шу кўп маротаба такрорлаш динамик стереотип пайдо бўлишига олиб келади. Тезлик стабиллашади, «тезлик тусиги» пайдо бўлади. Download 8.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling