The Success Story of Nike Company


Download 1.53 Mb.
bet1/4
Sana30.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1141185
  1   2   3   4
Bog'liq
Германия Федератив Республикаси Молия тизими

Германия Федератив Республикаси Молия тизими, бюджети ва банклари.

SMМ 51 Abduraimov Abduvohid

Режа: 1. Германия Федератив Республикаси Молия тизими ва давлат бюджети. 2. Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари. 3. Давлат карзи ва бюджет такчиллиги. 4. Германияда молиясини бошкариш тизими. 5.Германия банк тизими.

Германия Федератив Республикаси Молия тизими ва бюджети. Германия Федератив Республикаси жахоннинг ривожланган давлатлари каторига киради.Иктисодий ва илмий-техник салохияти буйича АКШ ва Япониядан кейинги учинчи уринда туради.Саноат ишлаб чикариш буйича товар ва хизматларнинг асосий экспорт килувчисидир.ГФР молия тизими федерал бюджет,16 та федерал ерлар бюджети, обшиналар бюджети, хукуматнинг бюджетдан ташкари фондлари,федерал темир йул ва федерал почта давлат корхоналари ,ижтимоий сугурта,мехнат буйича федерал идора молиясини ўз ичига олади. Бюджет ГФР молия тизимининг асосий бугинини ташкил этади.Давлат бюджетига маъмурий бошкарувнинг учта даражаси даромадлари ва харажатлари киради: 1.Der Bundeshaushalt-Федерация бюджети. 2.Die Londerhaushalt- Федерал ерлар бюджети яъни худудий бюджетлар. 3.Die Geveindehaushalte-Махаллий хокимиятлар бюджети.

Давлат йигма бюджети 3-даражанинг бюджетлари даромадлари ва харажатларини уз ичига олади ва улардан бюджетлараро трансферларни айириш йули билан хосил килинади. ГФРда давлат молиясининг олий назорат органи бўлиб,Федерал хисоб палатаси хисобланади. Давлат бюджети даромадларини шакллантириш бу шундай тартибга солувчи жараёнки,бунда иктисодиёт учун мухум бўлган ЯММдаги улиши аникланади. Даромадларни шакллантиришда бюджет сиёсатининг энг мухум бўгини сифатида солик сиёсати хисобланади. Соликдан тушумлар бюджет барча даромадларнинг 4/5 кисмини ташкил этади. Бунда мазкур тушумларнинг 2/3 кисми тугри соликлар хисобидан шакллантирилади. Федерал спиртли ичимликлар истеъмолига ва сугурта полисига солик,шунингдек барча божхона туловларини уз ичига олади. ГФР солик тизими тўгри ва эгри соликларни ўз ичига олади.


Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling