Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


-боб. Кирим касса операцияларини бажариш


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома
2 Математик маятникЛаборатория иши, @Kutubxona Elektron-Qaytganimda uyda bo l, Davron ibrat, TUPROQNING ORGANIK MODDALARI VA U BO’YICHA OLIB BORILGAN, keyboard-ru, AKILOV 69260, Law, Fo`rmula, 8-amaliy mashg‘ulot Mavzu Klassik shifrlarni dasturiy ko‘rinish, try, Document 2 2, Yangi qollanma tayyorlashga
3-боб. Кирим касса операцияларини бажариш
27. Банк кассасига кирим қилинаётган нақд пуллар ва бошқа қимматликлар 
кассирлар томонидан сараланган ва доналаб саналган ҳолда қабул қилиниши шарт.
Банк кассаларига нақд пулларни қабул қилиш қуйидаги ҳужжатларга асосан амалга 
оширилади:
а) банк мижозлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан мазкур Йўриқноманинг 
2-иловасидаги 
нақд пулларни топшириш эълони бўйича;
б) банк ходимлари томонидан банкка етказилган зарарни қоплаш учун, хизмат 
сафарига олинган бўнакнинг сарфланмаган қисмини қайтариш ва бошқа шу каби ҳолатларда 
банк ходимларидан мазкур Йўриқноманинг 
3-иловасидаги 
кирим касса ордери (банк 
фаолияти билан боғлиқ бўлган нақд пулдаги кирим операцияларини, хусусан банкнинг бир 
ҳисобварағидаги нақд пулларини иккинчи бир ҳисобвараққа кирим қилишда, шунингдек 
олиб келинган мадад пулларини банк кассасига кирим қилишда фойдаланилади) бўйича; 
в) жисмоний шахслардан коммунал тўловларни қабул қилиш, аҳолига коммунал 
хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган махсус бланклар бўйича;


г) жисмоний шахслардан бир марталик (солиқ тўловларидан ташқари) тўловларни 
мазкур Йўриқноманинг 
4-иловасига 
мувофиқ шаклдаги аҳолидан бир марталик тўловларни 
қабул қилиш бланки бўйича;
д) аҳолидан банк депозит ҳисобварақларига омонатларни нақд пулда қабул қилиш 
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби 
тўғрисидаги 
йўриқномада 
(рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) кўрсатилган бланклар 
бўйича; 
е) жисмоний шахслардан солиқ тўловларини қабул қилиш мазкур Йўриқноманинг 
5-
иловасига 
мувофиқ шаклдаги жисмоний шахснинг солиқ тўловлари учун махсус бланки 
асосида амалга оширилади. 
28. Нақд пулларни топшириш эълони уч қисмдан — «эълон», «квитанция» ва 
«ордер»дан иборат. Ушбу кирим ҳужжатининг «эълон» қисми кунлик касса ҳужжатларига 
тикилади, «квитанция» қисми кирим кассаси кассири томонидан имзоланган ва кассанинг 
муҳри босилган ҳолда нақд пулни топширган мижозга, «ордер» қисми эса бухгалтерия 
ходимига берилади.
Кирим касса ордери уч нусхада тўлдирилади. Унинг биринчи нусхаси кунлик касса 
ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусхаси бухгалтерия ходимларига ва учинчи нусхаси 
кирим кассаси кассирининг имзоси ва муҳри қўйилган ҳолда нақд пулни топширган банк 
ходимига берилади.
Банк бир ҳисобварақдаги нақд пулларни иккинчи бир ҳисобвараққа кирим қилишда 
кирим касса ордери икки нусхада расмийлаштирилади ҳамда унинг биринчи нусхаси кунлик 
касса ҳужжатларига тикилади ва иккинчи нусхаси бухгалтерия ходимларига берилади. 
Фуқаролардан солиқ тўловларини қабул қилишда фойдаланиладиган жисмоний 
шахснинг солиқ тўловлари учун махсус бланки уч қисмдан — «хабарнома», «патта» ва 
«кирим ордери»дан иборат. Махсус бланкнинг «кирим ордери» деб номланган қисми кунлик 
касса ҳужжатларига тикилади, «патта» қисми солиқни тўлаган жисмоний шахсга ва 
«хабарнома» қисми (банкнинг бухгалтерия бўлинмаси ходимлари томонидан) тегишли туман 
(шаҳар) давлат солиқ инспекциясига, уларнинг сўровномасига асосан тақдим этилади.
29. Хўжалик юритувчи субъект банк кассасига нақд пулларни топширишдан олдин 
бухгалтерия бўлими ходимларига мурожаат этиши лозим. Бухгалтерия ходимлари кирим 
касса ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш 
ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги 
йўриқнома
(рўйхат рақами 
1834, 2008 йил 11 июль) талаблари асосида тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб, 
уларни кирим касса журналига қайд этган ҳолда кирим кассаси кассирига топширади. 
30. Кирим кассаси кассири кирим ҳужжатларини қабул қилишда: 
ҳужжат банкнинг бухгалтерия ходимлари томонидан имзоланганлигини; 
ушбу имзоларнинг кассирда сақланаётган имзо намуналарига мос келишини;
ҳужжат мижоз томонидан имзоланганлигини; 
ҳужжатда кўрсатилган сумманинг рақам ва сўзлар билан тўғри ёзилганлигини ҳамда 
уларнинг ўзаро мослигини текширади ва кирим касса журналига имзо қўйиб, кирим касса 
ҳужжатларини қабул қилиб олганлигини тасдиқлайди.
31. Кирим кассаси кассири кирим ҳужжати бўйича мижозни чақириб, у 
топшираётган нақд пулларини саралаб ва бирма-бир санаб, қабул қилиб олади. 
Мижоз нақд пулларни бир вақтнинг ўзида бир қанча ҳисобварақларга кирим қилиш 
учун бир нечта кирим ҳужжатлари асосида топширса, бундай ҳолларда кассир нақд пулни 
ҳар бир кирим ҳужжати бўйича алоҳида қабул қилиб олиши шарт. 
Кирим кассаси кассири мижоздан нақд пулларни қабул қилиб олаётганида, унинг 
столи устида қабул қилинаётган пуллардан бошқа нақд пул ва бошқа қимматликлар 
бўлмаслиги, кассир томонидан аввал қабул қилинган барча пуллар стол тортмаларида, 
металл шкафларда ёки сейфларда сақланиши керак. 


Кирим кассаси кассирининг иш жойи шундай жиҳозланган бўлиши керакки, унда 
нақд пулларни топшираётган мижозга, унинг пулларини кассир томонидан саралаш, санаш 
жараёнини бевосита кузатиш учун имконияти яратилган бўлиши керак. 
32. Кассир мижознинг нақд пулларини қабул қилиб олганидан сўнг, кирим касса 
ҳужжатида кўрсатилган суммани, саралаб ва санаб қабул қилинганида ҳақиқатда чиққан 
нақд пуллар суммаси билан таққослаб кўради. Тафовут аниқланмаса кирим кассаси кассири: 
нақд пулларни топшириш эълонининг «эълон», «квитанция» ва «ордер» қисмларига 
имзо қўйиб, квитанция қисмига муҳр босади ҳамда уни мижозга беради; 
кирим касса ордерларининг учта нусхасига ҳам имзо қўйиб, учинчи нусхасига муҳр 
босади ва уни мижозга беради.
33. Мижоз томонидан топширган нақд пуллар суммаси кирим ҳужжатидаги 
суммадан: 
кам бўлса, мижозга етишмаётган суммани топшириш ёки кирим касса ҳужжатини 
қайтадан расмийлаштириш; 
кўп бўлса, мижозга ортиқча сумма қайтарилади ёки кирим касса ҳужжатини 
қайтадан расмийлаштириш таклиф этилади. 
Мижоз кирим касса ҳужжатини қайтадан расмийлаштирган тақдирда, бухгалтерия 
ходими кирим касса журналидаги тегишли (дастлабки) сумма устидан чизиқ тортади ва 
ҳақиқатда топширилган нақд пул суммасини ёзиб, қайта расмийлаштирилган ҳужжатни 
белгиланган тартибда кирим кассаси кассирига топширади.
34. Кирим касса ҳужжатлари бухгалтериянинг кирим касса журналида қайд этилиб, 
кирим кассаси кассирига тақдим этилганидан сўнг, мижоз томонидан банк кассасига нақд 
пуллар топширилмаса, кассир ушбу кирим касса ҳужжатини бухгалтерия ходимига қайтариб 
бериши лозим. Бунда банк кассасига мижоз томонидан нақд пуллар нима сабабдан 
топширилмаганлиги аниқлангач, бухгалтерия ходими кирим касса журналидаги тегишли 
ёзувлар устидан чизиқ тортади ва ушбу тузатиш кассир имзоси билан тасдиқланади. Ушбу 
ижро этилмаган кирим касса ҳужжати банк бош бухгалтери хабардор этилган ҳолда 
бухгалтерия ходими томонидан йўқ қилинади. 
35. Кассир банк иш куни давомида қабул қилиб олган нақд пулларни мазкур 
Йўриқноманинг 
7-бобида 
белгиланган тартибда саралайди, санайди ва ўраб боғлайди. 
Мижоз томонидан топширилаётган нақд пуллар орасидан шубҳали, тўловга яроқсиз 
ёки қалбаки пуллар аниқланганда, кирим кассаси кассири бу ҳақида касса мудирига хабар 
қилиши ҳамда бундай пулларни текшириш учун унга топшириши шарт. 
Банк касса мудири шубҳали пулларни тўловга яроқли ёки яроқсиз эканлиги бўйича 
асосланган ҳолда хулоса чиқаришга қийналса, бундай ҳолларда шубҳали пулларни мазкур 
Йўриқноманинг
 15-бобида 
белгиланган тартибда мижоз аризасига асосан экспертизага қабул 
қилиниши мумкин. 
36. Фавқулодда вазиятлар, бахтсиз ҳодисалар оқибатида нақд пуллар жиддий 
шикастланган бўлса, уларнинг ҳақиқийлиги ва тўловга яроқли эканлигига тўлиқ ишонч 
ҳосил қилингач, банк касса мудирининг рухсати билан улар муомалага яроқли пулларга 
алмаштириб берилиши мумкин. 
Банк кассаларига топширилган шикастланган, лекин тўловга яроқли эканлиги шубҳа 
уйғотмайдиган банкнот ва тангаларни алмаштириб берилиши, бухгалтерия ўтказмаларисиз, 
ҳеч қандай касса ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ҳолда амалга оширилади. 
37. Шикастланган, лекин «тўловга яроқли» банкнотлар алмаштириб берилганида, 
уларга «Алмаштирилган» деган банк кассирининг тўртбурчак муҳри босилади. 
Шикастланган банкнотларга, унинг алмаштирилган санаси, пулнинг ҳақиқийлигини кўздан 
кечирган касса ходимининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилиб, имзоси 
қўйилади. Шикастланган банкнотлар «эскирган» пуллар тоифасига ўтказилади. 
Шикастланган, лекин «тўловга яроқли» банкнотларнинг бутлигини сақлаш 
мақсадида, кассирларга ушбу банкнотларни бутун ҳолда калькага ёки юпқа қоғозга 
ёпиштириш шунингдек, табиий эскириш, кислота тўкилган ёки ёнғин оқибатида куйган 


пулларни алоҳида ўраб-боғлаш тавсия этилади. Банк кассирлари томонидан шикастланган, 
лекин «тўловга яроқли» пулларни полимер материаллар (скотч, целлофан ва бошқалар) 
билан елимлаш қатъиян ман этилади. 
38. Кассирлар томонидан банкнот ва тангаларнинг тўловга яроқли эканлигини 
аниқлашда қийинчилик туғилса, бундай ҳолда якуний хулосани касса мудири, зарур 
ҳолларда эса банк раҳбари қабул қилади. 
Мижоз томонидан банк кассасига топширилаётган нақд пуллар орасида «тўловга 
яроқсиз» ёки «қалбаки» пуллар мавжуд эканлиги аниқланиб, ушбу ҳолат касса мудири 
томонидан тасдиқланса, бундай ҳолатда мижозга бу ҳақида батафсил ва асосли 
тушунтиришлар берилиши шарт. Мижоз банк кассасига топшираётган нақд пулини «тўловга 
яроқсиз» эканлигига ишонч ҳосил қилгач, бундай банкнотга кирим кассаси кассирининг банк 
номи туширилган «Алмаштириб бериш рад этилди» ёзувли тўртбурчак муҳри босилади ва 
мазкур қарорни қабул қилган касса ходимининг имзоси қўйилади. «Алмаштириб бериш рад 
этилди» деган тўртбурчак муҳр босилган банкнотлар мижозга қайтариб берилмайди. 
39. Мижоз касса ходимлари томонидан қабул қилинаётган пулнинг «тўловга 
яроқсиз» ёки «қалбаки» эканлигини асослаш бўйича билдирилган мулоҳазаларидан қониқиш 
ҳосил қилмаса, у ҳолда мижознинг хоҳишига кўра, унинг аризасига асосан (ушбу банкнотга 
ҳеч қандай муҳр босилмаган ҳолда) мазкур Йўриқноманинг
 15-бобида 
белгиланган тартибда 
экспертизага қабул қилиниши мумкин. 
40. Қабул қилинаётган нақд пуллар орасидан шубҳали, тўловга яроқсиз ёки қалбаки 
пул аниқланса, ушбу пул суммаси банк кассасига мижоздан қабул қилинган нақд пуллар 
суммасини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди, балки мижозга унинг ўрнини қоплаш ёки 
ҳақиқатда қабул қилинган нақд пуллар суммасига кирим касса ҳужжатини қайтадан 
расмийлаштириш таклиф этилади. 
41. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шубҳали, тўловга яроқсиз, қалбаки пуллар мижозларга 
қайтариб берилмайди. Бунда банкда аниқланган: 
шубҳали пул экспертизага қабул қилинганида, бундай пулнинг номинал қиймати 
бўйича 90141 — «Экспертизага қабул қилинган банкнот ва тангалар» ҳисобварағига кирим 
қилиш учун мазкур Йўриқноманинг 
6-иловасига 
мувофиқ шаклда кўзда тутилмаган ҳолатлар 
ҳисобварағи бўйича кирим касса ордери расмийлаштирилиши лозим; 
қалбаки ёки тўловга яроқсиз пулнинг ҳар бир донасини 1 сўм шартли баҳода 90145 
— «Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» ҳисобварағига кирим қилиш учун кўзда 
тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича кирим касса ордери расмийлаштирилиши керак. 
Қалбаки пул бўйича мазкур Йўриқноманинг 
81-банди 
талаблари асосида тегишли чоралар 
кўрилиши лозим. 
42. Кирим кассаси кассири қабул қилиб олган нақд пулларни, зарур ҳолларда, банк 
иш куни давомида касса мудирига бир неча марта топшириши мумкин. Бундай ҳолларда ҳар 
сафар, кирим кассаси кассири нақд пулларни касса мудирига топширишдан аввал, ҳақиқатда 
қабул қилиб олган нақд пулларини кирим кассаси ҳужжатларида қайд этилган суммаларга 
мос келишини текшириши, топшираётган нақд пул боғламлари (дасталарини) қайта санаб 
кўриши лозим. Шунингдек, тегишли ёзувларни мазкур Йўриқноманинг 
7-иловасига
 мувофиқ 
155-шаклдаги китобга қайд этиб, касса мудирига имзо қўйдирган ҳолда топшириши керак. 
43. Кирим кассаси кассири банк иш куни якунида кирим кассаси ҳужжатларининг 
умумий сонини ва умумий суммасини 155-шаклдаги китобда қайд этади ҳамда кирим касса 
ҳужжатлари суммасини ҳақиқатда қабул қилиб олган нақд пуллар суммаси билан таққослаб 
кўради. Шунингдек, сақлаш учун топширилган қимматликларни 93609 — «Сақланаётган 
қимматбаҳо буюмлар» кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича расмийлаштирилган 
кирим касса ордерларида қайд этилган маълумотлар билан таққослайди. Тафовутлар 
аниқланмаса, мазкур Йўриқноманинг 
8-иловасига 
мувофиқ 109-шаклдаги кирим касса 
ҳужжатларининг сони ва суммаси ҳамда сақлашга қабул қилинган қимматликлар сони ва 
суммаси тўғрисида маълумотнома тузади ҳамда имзолайди. 


Кирим кассаси кассири ва бухгалтерия ходими 109-шаклдаги маълумотномада қайд 
этилган касса айланмаларини, кирим кассаси журналидаги ёзувлар билан таққослайди. 
Тафовутлар аниқланмаган тақдирда, кирим кассаси журналини юритувчи бухгалтерия 
ходими 109-шаклдаги маълумотномага, кирим кассаси кассири эса бухгалтериянинг кирим 
кассаси журналидаги умумий суммани тасдиқлаган ҳолда имзо қўяди. Ушбу таққослашнинг 
амалга оширилиши ва масъул ходимлар томонидан юқоридаги ҳужжатларнинг имзоланиши 
банкнинг бир кунлик кирим касса операциялари якунланганлигини ҳамда бир кунлик кирим 
касса операциялари тегишли ҳужжатларда тўғри қайд этилганлигини билдиради. 
44. Кирим кассаси кассири кассадаги нақд пуллар қолдиғини ўраб-боғлайди ҳамда 
қолдиқ суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобига қайд этади. Кирим кассаси кассири 109-
шаклдаги маълумотнома билан бирга кирим касса ҳужжатларини касса мудирига топширади. 
Касса мудири 109-шаклдаги маълумотномада қайд этилган ёзувларни кирим касса 
ҳужжатлари билан таққослайди ҳамда кассирнинг 155-шаклдаги китобида қайд этилган 
ёзувларни таҳлил қилади. Шунингдек, сақлаш учун топширилган қимматликларни, кўзда 
тутилмаган ҳолатлар бўйича кирим касса ордерида қайд этилган маълумотлар билан 
таққослаб кўради. 
Тафовутлар аниқланмаса, касса мудири кирим кассасидаги барча нақд пул ва бошқа 
қимматликларни, кассирнинг 155-шаклдаги китобига имзо қўйган ҳолда қабул қилиб олади 
ва ўзининг 155-шаклдаги китобига бу тўғрисида тегишли ёзувларни қайд этади ҳамда кирим 
кассаси кассирининг 109-шаклдаги маълумотномаси тўғри тузилганлигини тасдиқлаган 
ҳолда, уни имзолайди ва кирим касса ҳужжатларини кунлик касса ҳужжатлари 
йиғмажилдига тикиш учун ушбу ишга масъул бўлган касса ходимига топширади. 
45. Банк кассаларига банк иш куни давомида кирим қилинган барча нақд пуллар ва 
бошқа қимматликлар, шу иш кунининг ўзида айланма кассага кирим қилиниши ва банк 
балансининг тегишли ҳисобварақларида акс эттирилиши лозим. 
46. Нақд пул тушумига эга бўлган мижозлардан тушум пулларини бевосита банк 
кассасига қабул қилиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling