Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома
2 Математик маятникЛаборатория иши, @Kutubxona Elektron-Qaytganimda uyda bo l, Davron ibrat, TUPROQNING ORGANIK MODDALARI VA U BO’YICHA OLIB BORILGAN, keyboard-ru, AKILOV 69260, Law, Fo`rmula, 8-amaliy mashg‘ulot Mavzu Klassik shifrlarni dasturiy ko‘rinish, try, Document 2 2, Yangi qollanma tayyorlashga
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ортиқча пуллар, камомад (ёки тўловга яроқсиз пуллар) аниқланса, ушбу сумкага 
(қопга) тегишли бўлган илова қайдномаси ва юк хатининг далолатнома қисми кечки касса 
назоратчиси томонидан тўлдирилади ҳамда ушбу ҳолатлар мазкур ҳужжатларнинг 
далолатнома қисмида ҳам қайд этилади. Мижоз вакили унинг шикастланган (ёки нуқсонли) 
сумкасини (қопини) очиш ва ундаги нақд пулларни кечки кассада қайта санаш жараёнида 
иштирок этмаган ҳамда қайта санаш жараёнида камомад аниқланган ҳолларда инкассация 
сумкасининг (қопининг) тизимчаси пломбадан ажратилмаган ҳолда, шунингдек тузилган 
далолатноманинг нусхаси ашёвий далил сифатида кечки кассанинг бухгалтер-назоратчида 10 
иш куни мобайнида сақланади.
(81-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 
2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли 
қарори 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
Мижоз сўровига асосан ушбу ашёвий далиллар кўриб чиқиш учун унга тақдим 
этилиши мумкин. Аниқланган камомад суммаси Ўзбекистон Республикасида белгиланган 
энг кам иш ҳақининг 10 фоизига тенг ёки ундан юқори бўлса, бундай касса хатоликлари 
тўғрисида зудлик билан касса мудирига хабар берилиши шарт.
қалбаки пуллар аниқланса, ушбу сумкага (қопга) тегишли бўлган илова қайдномаси 
ва юк хатининг далолатнома қисми тўлдирилади ҳамда ҳар бир пулнинг номинал қиймати, 
серияси ва тартиб рақами, ишлаб чиқарилган йили ҳамда умумий суммаси кўрсатилган ҳолда 
мазкур Йўриқноманинг 
17-иловасига 
мувофиқ далолатнома тўрт нусхада тузилади. Ушбу 
ҳолат бўйича касса мудирига ва банк раҳбарига хабар берилади. 
Бунда аниқланган тўловга яроқсиз ёки қалбаки пулларнинг ҳар бир донасини 1 сўм 
шартли баҳода 90145 — «Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» ҳисобварағига кирим қилиш 
учун кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича кирим касса ордери 
расмийлаштирилиши лозим. 
Банк тузилган далолатноманинг бир нусхасини илова қилган ҳолда қалбаки пулнинг 
қандай ҳолатда аниқланганлигини ёзма равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 
маълум қилади.
Банк томонидан қалбаки пуллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим 
этилганлиги тўғрисида Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига ёзма 
маълумот юборилиши лозим. 
82. Кечки кассага инкассаторлар гуруҳидан барча инкассация йўналишлари бўйича 
қабул қилинган мижозларнинг нақд пул тушумлари солинган ва бўш сумкаларини 
(қопларини) кейинги иш куни эрталаб қайта санаш кассасига топширишдан аввал, кечки 
касса бухгалтер-назоратчиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 
18-иловасига 
мувофиқ банк 
кассасидаги нақд пул тушумлари солинган ва бўш инкассация сумкалари (қоплари) 
тўғрисидаги маълумотнома икки нусхада тузилади.
83. Мазкур Йўриқноманинг 
18-иловасида 
кўрсатилган маълумотноманинг бир 
нусхаси (иккинчи нусхаси) кечки кассада бир йил сақланиб, шундан сўнг банк махсус 
комиссияси ходимлари иштирокида белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.
Банк кечки кассаси ходимлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 
16-иловасидаги 
журналини ҳамда 
18-иловасидаги 
маълумотноманинг бир нусхасини (биринчи нусхасини), 
шунингдек инкассация қилинган нақд пул тушумлари солинган ҳамда бўш сумкаларни 


(қопларни) қайта санаш кассасининг назоратчисига кейинги банк иш куни эрталаб мазкур 
Йўриқноманинг 
94-95-бандларида 
белгиланган тартибда топширилади.
84. Инкассаторлар гуруҳидан кечки кассага қабул қилиб олинган, банкнинг банк 
биносидан ташқарида жойлашган кассаларидан олиб келинган инкассация сумкаларидаги 
(қопларидаги) сараланган, саналган ва ўраб-боғланган нақд пуллар қайта санаш кассаси 
назоратчисига топширилади.
85. Кечки кассадаги нақд пул тушумлари солинган ва бўш инкассация сумкалари 
(қоплари) қайта санаш кассаси назоратчисига топшириб бўлингач, кечки кассанинг 
бухгалтер-назоратчиси нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкаларининг 
(қопларининг) юк хатларини бухгалтерия бўлимининг тегишли ходимларига топширади. 
Бухгалтерия бўлимининг тегишли ходимлари томонидан инкассация сумкаларининг 
(қопларининг) юк хатларида қайд этилган маълумотлар асосида бухгалтерия ўтказмаларини 
амалга ошириб, тушум суммаларини банкдаги тегишли ҳисобварақларга кирим қиладилар 
ҳамда юк хатларини бухгалтериянинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling