Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


-боб. Қайта санаш кассасида нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома
2 Математик маятникЛаборатория иши, @Kutubxona Elektron-Qaytganimda uyda bo l, Davron ibrat, TUPROQNING ORGANIK MODDALARI VA U BO’YICHA OLIB BORILGAN, keyboard-ru, AKILOV 69260, Law, Fo`rmula, 8-amaliy mashg‘ulot Mavzu Klassik shifrlarni dasturiy ko‘rinish, try, Document 2 2, Yangi qollanma tayyorlashga
6-боб. Қайта санаш кассасида нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш
86. Нақд пул ва бошқа қимматликларни саралаш, қайта санаш, ўраб-боғлаш ҳамда 
уларнинг дасталари ва боғламларини шакллантириш мақсадида банкда қайта санаш кассаси 
ташкил этилади.
Қайта санаш кассасининг хонаси касса тармоғининг бошқа хизмат хоналаридан 
алоҳида ажратилган бўлиб, кириш эшигига ички томондан қулфланадиган мослама ва 
кузатув туйнукчаси ўрнатилган бўлиши керак. 
87. Қайта санаш кассаси кассирининг иш жойи ишлаш учун қулай, нақд пулларни 
дахлсиз сақланиши, саналаётган нақд пулларни бошқа кассирнинг столидаги пуллар билан 
қўшилиб кетмаслиги таъминланишини инобатга олган ҳолда жиҳозланиши ҳамда назоратчи 
ҳар бир кассирнинг фаолиятини назорат қилиб туриши учун имконият яратилган бўлиши 
лозим. 
88. Қайта санаш кассасининг назоратчиси қабул қилиб олган нақд пул тушумлари ва 
бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкаларини (қопларини), шунингдек қайта 
санаш кассаси ҳар бир кассири томонидан сараланиб-саналган ва ўраб-боғланган нақд 
пулларни алоҳида сақлаш учун қайта санаш кассаси қулфланадиган металл шкафлар ёки 
сейфлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
89. Тангаларни санаш машинкасида қайта санаш учун алоҳида хона ёки кабина 
ажратилиши ва унинг деворлари ҳамда шифти шовқин ютувчи материаллар билан қопланган 
бўлиши лозим. 
90. Нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш — қайта санаш кассасининг 
саноқ бригадалари ёки мустақил ишловчи кассирлар томонидан амалга оширилади. Банк 
қайта санаш кассасида иш бригада усулида олиб борилса, унда ҳар бир саноқ бригадаси 7 
тадан кўп бўлмаган кассирлардан ташкил топиши ва ҳар бир бригадага алоҳида назоратчи 
бошчилик қилиши шарт. 
91. Банкда бир нечта саноқ бригадалари ташкил этилган бўлса, зарурат туғилган 
тақдирда, нақд пул тушумлари солинган, очилмаган инкассация сумкалари (қоплари) банк 
иш куни давомида бир бригададан олиниб, иккинчи бир бригадага топширилиши мумкин. 
Бунда нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкаларини (қопларини) топшираётган 
саноқ бригадаси назоратчининг мазкур Йўриқноманинг 
19-иловасига 
мувофиқ 176-шаклдаги 
нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш натижалари бўйича назорат қайдномасини 
олд тарафига топширилаётган сумкаларнинг (қопларнинг) умумий сони ва эълон қилинган 
суммасини қайд этган ҳамда олувчи бригада назоратчисига имзо қўйдирилган ҳолда 
топширилиши лозим. 
92. Қайта санаш кассасида битта бригада фаолият юритаётган бўлса, дам олиш 
вақтида (тушлик вақтида) кассирлардаги нақд пуллар умумий металл шкаф ёки сейфда 
сақланиши мумкин. Бунда ҳар бир кассир қайта санаш учун ўзи қабул қилиб олган нақд пул 
ва бошқа қимматликларини алоҳида қоп ёки қутичага солиб қўйиши шарт.


Бундай ҳолларда қайта санаш кассасидаги металл шкаф ёки сейф иккита калит 
(бригада назоратчиси ва кассирлардан бирининг калити) билан қулфланиб, назоратчининг 
пломбири билан пломбаланиши ҳамда металл шкаф ёки сейфнинг қулфланиши ва очилиши 
бригаданинг барча кассирлари иштирокида амалга оширилиши лозим. 
93. Қайта санаш кассасининг назоратчиси кассирлар томонидан нақд пул ва бошқа 
қимматликларни саралаш-санаш, ўраб-боғлаш ҳамда бир-бирига топшириш, қабул қилиш 
ишлари тўғри амалга оширилаётганлигини назорат қилиб бориши лозим. 
Банк қайта санаш кассасининг муҳри ҳам ушбу кассанинг назоратчисига 
бириктирилган бўлиши ва унинг сейфида сақланиши шарт.
94. Банк иш куни бошида қайта санаш кассаси назоратчиси, кечки касса 
ходимларидан нақд пул тушумлари солинган ва бўш сумкаларни (қопларни) қабул қилиб 
олиш вақтида, кечки касса пул омборининг олдидаги хонада бошқа касса ходимларининг ёки 
бегона шахсларнинг бўлиши тақиқланади. 
Кечки касса пул омборининг олдидаги хонада кечки касса ходимлари мазкур 
Йўриқноманинг 
15-иловасида 
кўрсатилган маълумотномани
16-иловасидаги 
журнални 
ҳамда 
18-иловада 
кўрсатилган маълумотномани, уларда қайд этилган маълумотларнинг 
ўзаро мослигини текшириш учун қайта санаш кассаси назоратчисига беради. 
Мазкур ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўртасида тафовут аниқланмаса, 
қайта санаш кассасининг назоратчиси мазкур Йўриқноманинг 
18-иловасида 
келтирилган 
маълумотноманинг иккала нусхасига имзо қўйган ҳолда кечки касса кассири ва бухгалтер-
назоратчисидан: 
мазкур Йўриқноманинг 
15-иловасида 
келтирилган маълумотномани; 
мазкур Йўриқноманинг 
16-иловасида 
келтирилган журналининг биринчи нусхасини; 
мазкур Йўриқноманинг 
18-иловасида 
келтирилган маълумотноманинг биринчи 
нусхасини қабул қилиб олади. 
95. Қайта санаш кассасининг назоратчиси, кечки касса ходимларидан ҳақиқатда 
қабул қилиб олаётган ҳар бир инкассация сумкаси (қопи) рақамини ҳамда сумкалар (қоплар) 
умумий сонини: 
мазкур Йўриқноманинг 
15-иловасида 
келтирилган маълумотномада қайд этилган 
ёзувларга; 
мазкур Йўриқноманинг 
16-иловасида 
келтирилган журналидаги маълумотларга мос 
келишини текшириши лозим. 
Шунингдек, қайта санаш кассасининг назоратчиси нақд пул тушумлари солинган 
ҳар бир инкассация сумкасини (қопини), мазкур Йўриқноманинг 
76-бандида 
белгиланган 
тартибда, бирма-бир текшириб қабул қилиши шарт. 
96. Инкассаторлар гуруҳи томонидан йиғиб келинган инкассация сумкалари 
(қоплари) банк иш куни мобайнида банк кассасига топширилса унда, ушбу сумкаларни 
(қопларни) қайта санаш кассасининг назоратчиси ва бухгалтерия бўлимидан ажратилган 
бухгалтер-назоратчи алоҳида хонада мазкур Йўриқноманинг 
72 — 77-бандлари 
талабларига 
мувофиқ қабул қилиб олади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling