Тизимли таҳлил асослари


Download 0.66 Mb.
bet1/24
Sana01.06.2020
Hajmi0.66 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ

“Тизимли таҳлил асослари“ фанидан лаборатория

ишларини бажариш учун
У С Л У Б И Й К Ў Р С А Т М А

TATУ Самарқанд филиали

ўқув – илмий услубий кўрсатмаси сифатида тавсия этади

С А М А Р Қ А Н Д - 2019



ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА МАЗМУНИ
Ишнинг мақсади: Тизимли таҳлил асосларининг асосий тушунча ва таърифларини ўрганиш. Лаборатория ишларини бажариш жараёнида тизимли таҳлил масалаларини алгоритмларини текшириш. Алгоритмларнинг амалий масалаларни ечишда қўллашида малака ва куникма ҳосил килиш.

Ишнинг мазмуни: Талаба «Тизимли таҳлил асослари» фанидан олган назарий билимлари орқали малака ва кўникмалар ҳосил қилиш учун мустақил тарзда 4 та лаборатория ишини бажариши керак. Ҳар-бир лаборатория ишини бажариш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Масаланинг қўйилиши (бунда иш мавзуси ва максади ёзилади);

  2. Қўйилган масалани ечиш алгоритмини танлаш (кискача назарий кисм);

  3. Масалани ечиш (Гурух журнали тартиб ракамига мос ракамли вариантда мисол);

  4. Юқори босқичли алгоритмик тиллардан фойдаланиб масалани ечиш дастурини тузиш;

  5. Натижаларни олиш ва уларни таҳлил қилиб, хисоботни тайёрлаш.

Ҳисоботнинг расмийлаштириш.

        1. Мукова (1 бет).

        2. Масаланинг қўйилиши ва назарий кисм (5-10 бет).

        3. Топширик вариантига кура мисолнинг ечилиши (1-2 бет).

        4. Масалани ечишнинг блок схемаси (1 бет).

        5. Юқори босқичли алгоритмик тилда тузилган дастур (1-2 бет).

        6. Берилган аниқ бошланғич қийматларда масала ечимининг натижалари (1 бет).

1-лаборатория иши. Тизим: Обекни танлаш ва таҳлил қилиш. Транспорт тизими: транспорт масаласини потенциаллар усули ёрдамида ечиш ва тахлил килиш.
Ишдан мақсад:
Масалани қўйилиши: Транспорт тизими: транспорт масаласини потенциаллар усули ёрдамида ечиш ва тахлил килиш.
Назарий қисм.

Транспорт масаласи. Маълум миқдордаги юкларни, ишлаб чиқариш корхоналаридан истеъмол қилувчи корхоналарга ташиб бориш учун чизиқли программалаштиришнинг транспорт масаласи моделидан фойдаланилади. Бунда транспорт воситалари учун сарфланадиган харажат, энг кам сарф қилган ҳолда истеъмолчиларнинг талабини тўла қондиришдан иборатдир. маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналари дейлик. шу маҳсулотларга бўлган истеъмолчилар бўлсин. Ҳар бир корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг миқдори . Худди шунингдек истеъмолчиларнинг маҳсулотларга бўлган талаби – бўлсин. корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг умумий миқдори, Бж истеъмолчиларнинг маҳсулотларга бўлган талабининг умумий миқдорига тенг бўлсин деб фараз қилайлик. У ҳолда

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling