Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Биология факультети, Микробиология ва биотехнология кафедраси 5А140102-микробиология ва вирусология таълим йўналиши талабаси Жалолова Бахора Шухрат қизининг
“ТОК ОРАСИГА ДУККАКЛИ ЭКИНЛАРНИЭКИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ”
мавзусидаги мақоласига
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги № 3932-сонли Фармони ҳамда Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича қабул қилинган Давлат дастурларида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 5 августда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар - ўсимлик дунёсини сақлаб қолиш, тиклаш, такрор кўпайтириш ва ундан оқилона фойдаланиш, ўсимликлар ўсадиган муҳитни сақлаб қолишга қаратилган, илмий асосланган тадбирлар мажмуи» да кўзда тутилган фаолиятга тегишли вазифаларни амалга ошириш бўйича чора тадбирлар белгиланган. Аммо ҳозирги кунда мамлакатимизда ток орасига дукакли экинлар, ловияни (Phaseolus) экиш ва биологик фаол перпаратларни қўллаш орқали экологик тоза махсулотлар етиштириш биотехнологиясини қўллаш жорий этилмаган. Шу сабабли ток орасига дуккакли экинларни экиш, уларнинг ризосфера микрофлорасини тадқиқ қилиш, азот тўпловчи микроорганизмларнинг фаоллигини ошириш, азотфиксатор бактерияларнинг ток ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш илмий малий аҳамиятга эга.
Кимёвий препаратларни ўсимлик 100 % ўзлаштира олмаганлиги сабабли тупроқда тўпланиб қолади ва атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатади. Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва жаҳон бозорига чиқиш экологик тоза қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқишни талаб этади. Экологик тоза қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ва улардан юқори ҳосил олишнинг асосий манбаи биологик ўғитларни қўллаш ҳисобланади
Хулоса қилиб айтганда, ловия билан ток ўсимлигини бирга екканда уларнинг жадаллшишига ва ҳосилдорликнинг ортишига самарали таъсир кўрсатади.
Албатта ушбу мақолада айрим камчиликлар ва хатолар мавжуд бўлиб, улар ишнинг мазмунига таъсир қилмайди.
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
Биология факультети
Микробиология ва биотехнология кафедраси мудири доцент Жўраева.У.М
Do'stlaringiz bilan baham: |