Тошкент-2019 Умумий ўрта таълим муассасаларида кузатув кенгаши фаолиятини ташкил этиш юзасидан


Download 229.86 Kb.
bet1/8
Sana04.10.2022
Hajmi229.86 Kb.
#830602
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кузатув кенгаши тавсиялари
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ БАЁНИ №10, Урта Осие архитектураси тарихи, 2016-fozilov-fuqar-jamiyat-lot, 2 5384490543537457127.dot, 2 5384490543537457127.dot, 2-amaliy mashg’ulot. Statistik kuzatish uslubiyati, 6c5250bf9823629f27bfa7b600157225, ozbekistonni jaxon xamjamiyati davlatlari orasida tutgan orni, geog. test, 2 5402081630070247128, 2 5402081630070247128, 2 5402081630070247128, abu nasr forobiyning ijtimoiy-falsafiy qarashlari, Janubiy Koreyaning siyosiy tizimi, davlat organlarining faoliyat-fayllar.org, AXBOROT DAN MUSTAQIL ISH

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КУЗАТУВ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН


Т А В С И Я Л А Р
ТОШКЕНТ-2019


Умумий ўрта таълим муассасаларида кузатув кенгаши фаолиятини ташкил этиш юзасидан
Т А В С И Я Л А Р
Мазкур тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил
26 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги
16-мҳ-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил
11 январда 3118-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган
)га мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган.
Кенгаш Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасалари (кейинги ўринларда мактаб деб юритилади) учун татбиқ этилади.
Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди ва давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Кенгаш мақсади: Таълим жараёнининг шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик таъсирини кучайтириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш.

Ҳуқуқий асоси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида 2018 йил 26 декабрдаги
16-мҳ-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 январда 3118-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Кенгаш фаолиятини ташкил этиш.
Кенгаш 7 нафардан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Кенгаш таркибига ўқувчиларнинг ота-оналари орасидан камида
2 нафар, собиқ битирувчилар орасидан 2 нафар
ва нафақадаги собиқ педагоглар орасидан 1 нафар ҳамда ҳомийлар орасидан 2 нафар аъзо киритилади.
Кенгаш аъзоларининг сони чекланмайди.
Кенгаш аъзолари тегишли мактабнинг умумий йиғилишида ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.
Кенгаш таркибини тузиш уч босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич - синфлардан вакил (номзод) тавсия этиш:
Ҳар бир синфда ота-оналар йиғилиши ўтказилади. Йиғилишда ота-оналар “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги Намунавий низом” билан таништирилади, мактабнинг умумий йиғилишига камида бир нафар вакилликка номзод сайлаб олинади.
Вакилларга йиғилиш қарори билан мактабнинг умумий йиғилишида синф ота-оналарининг умумий манфаатларини ифода этиш, муҳокамаларда фаол қатнашиш ва қарор қабул қилиш давомида овоз бериш ваколатлари берилади.
Изоҳ: синф ота-оналари йиғилишида таълим муассасаси кенгаши аъзолигига 1 нафар номзод тавсия этилиши ёки муносиб номзод бўлмаса, тавсия этилмаслиги ҳам мумкин (1-илова баённома намунаси).
Иккинчи босқич - Кенгаш таркибини сайлаш:
Мактабнинг умумий ота-оналар йиғилиши ўтказилади. Йиғилишда Кенгаш ҳақидаги Низом, унинг мақсади, ваколатлари таништирилиб, Кенгаш таркибига тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилади ҳамда очиқ овоз бериш йўли билан умумий кўпчилик овози билан Кенгаш таркиби сайланади (2-илова баённома намунаси).
Учинчи босқич - Кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказиш:
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан мактабда Кенгашнинг биринчи йиғилиши ташкил этилади.
Йиғилишда Кенгаш аъзолари орасидан оддий, кўпчилик, очиқ овоз бериши орқали Кенгаш раиси ва котиби сайланади.
Эсда тутинг!
Мактаб директори ёки унинг ўринбосарлари, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари Кенгаш аъзолари сифатида сайланишига йўл қўйилмайди.
Кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади. Бунда Кенгаш таркиби ҳар ўқув йили бошида кўриб чиқилиши мумкин.
Кенгаш йиғилишлари камида уч ойда бир бор ўтказилади (Баённома намунаси 3-илова).
Кенгаш раиси:
Кенгаш йиғилишларига раислик қилади;
Кенгаш йиғилишини чақиради ва ўтказади;
Кенгаш ҳужжатларини (баённома, қарорлар, тавсияномалар) имзолайди, уларни тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилиши учун масъул ҳисобланади.
Кенгаш йиғилиши ўтказилишидан камида 10 кун олдин йиғилиш ўтказиладиган кун, вақти, жойи ва муҳокама этиладиган масалалар ҳақида кенгаш аъзолари хабардор қилиниши лозим. Кенгаш аъзоларини хабардор қилиш учун Кенгаш раиси масъул ҳисобланади.
Эсда тутинг!
Кенгаш фаолиятига туман (шаҳар) халқ таълими бўлими аралашмайди ва унга ҳисобдор эмас.
Тавсия: Кенгашнинг фаолияти бўйича маълумотларни ҳар чоракда таълим муассасасининг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ёки таълим муассасасининг барча кўриши мумкин бўлган жойига жойлаштириш тавсия этилади.
Эслатма: Мактаб директори Кенгаш ишини ташкил қилиш (ҳужжатларни расмийлаштириш ва сақлаш учун зарур бўлган хона, таълим муассасаси фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ва канцелярия жиҳозлари билан таъминлаш) учун масъул ҳисобланади.
Кенгаш томонидан мактаб директорлигига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш (сайлаш) тартиби
1-босқич: туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари вакант бўлган мактаб директори лавозими учун ҳудудий халқ таълими бошқармасига камида уч нафар номзод тавсия этади.
2-босқич: Номзодлар 3 кун муддатда ҳудудий халқ таълими бошқармаси жамоатчилик комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, муносиб номзодни танлаш (сайлаш) учун ҳужжатларни (расмий хат, унга илова тарзида номзоднинг маълумотнома (объективка)си, паспорт ва диплом нусхаси) Кенгашга юборади.
3-босқич: Кенгаш аъзолари томонидан 10 кун муддатда тавсия этилган номзодларнинг меҳнат фаолияти, хулқ-атвори, тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда жамоадаги обрўсини ўрганади ва Кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилишида тавсия этилган номзодлар орасидан энг муносибини очиқ овоз бериш йўли билан директор лавозимига сайлайди. Сайлов натижалари (мандат) Кенгаш йиғилиши баённомаси билан расмийлаштирилади ва 3 кун муддатдан кечиктирмай ҳудудий халқ таълими бошқармасига юборилади.
4-босқич: Ҳудудий халқ таълими бошқармаси
3 кундан кечиктирмай Кенгаш сайлаган номзодни келишиш учун Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.
5-босқич: Халқ таълими вазирлигининг тегишли кўрсатмаси (ижобий хулосаси) олинганидан сўнг, ҳудудий халқ таълими бошқармаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ 1 кун муддатда номзодни директор лавозимига тайинлаш ҳақида буйруқ чиқаради ва у билан меҳнат шартномаси тузади.
Изоҳ: Бевосита Халқ таълими вазирлиги тасарруфида бўлган мактабларнинг директор лавозимига номзодлар танлаш (сайлаш) учун вазирлик томонидан Кенгашга тавсия этилади ва вазирлик буйруғи билан лавозимга тайинланади.
Эътибор беринг!
Кенгаш аъзолари томонидан номзодга қарши овоз берилган тақдирда, уни директорлик лавозимига тайинлашни рад этиш ҳақида номзодни тавсия этган Халқ таълими вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига маълум қилинади.
Кенгаш мактабда ижтимоий-маънавий муҳитнинг бузилиши, таълим сифатининг пасайиб кетиши, тизимли муаммоларнинг келиб чиқиши, педагоглар билан маъмурият ўртасида ёки ота-оналар билан маъмурият ўртасида низоли ҳолатлар келиб чиққан тақдирда, мактаб директорини лавозимидан озод этиш бўйича ҳудудий бошқармаларга таклиф киритади.

Кенгаш томонидан мактабнинг молиявий ҳўжалик фаолиятининг очиқлиги, шаффофлигини назорат қилиш механизми


Кенгаш таълим муассасасининг молиявий ҳисоботлари, ҳомийлик ва хайрия маблағларининг кирим қилиниши ҳамда сарфланиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш ваколатига эга.
1-босқич: Кенгаш раиси таълим муассасасининг тегишли давридаги (чораклик, ярим йиллик, йиллик) молиявий фаолияти бўйича мактаб директоридан ёки туман (шаҳар) халқ таълими бўлимидан тегишли молиявий ҳужжатларни (харажатлар сметаси, шартномалар, тўлов варақалари...) сўраб олади.
2-босқич: Кенгаш аъзолари билан биргаликда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини кўриб чиқиб мактаб раҳбарига ўз таклифларини беради ҳамда тақдим этилган молиявий ҳужжатларни ўрганиб, режалаштириш, сарф-харажатларнинг мақсадли амалга оширилганлигини таҳлил этади.
Шунингдек, пуллик хизматлар нархларининг миқдори ва ушбу нархларнинг шаклланишига асос бўлган барча ҳисоб-китоб (калькуляция) харажатларини ҳамда тушган маблағларни харажатлар тури бўйича иш ҳақи ва ундан ажратма учун тўловларга, машғулотларни ташкил этиш учун моддий-техник базани мустаҳкамлашга, шунингдек, мактабнинг раҳбар ва педагог ходимларини моддий рағбатлантиришга, коммунал тўловларга мақсадли сарфланишини ўрганиб чиқиб, мактаб раҳбарига ўз таклифларини билдиради.
3-босқич: Кенгаш йиғилишида (чоракда бир маротаба) мактабнинг молиявий фаолияти юзасидан мактаб директорининг ҳисоботларини тинглаб боради.
4-босқич: Кенгаш аъзолари томонидан мактабнинг умумий ота-оналар йиғилишида мактабнинг молиявий фаолияти, бюджетдан ташқари топилган ва ҳомийлик маблағларининг мақсадли сарфланиши ҳақида ахборот бериб боради.
5-босқич: Кенгаш аъзолари томонидан қўшимча маблағлар топиш, бюджетдан ташқари маблағларни кўпайтириш, ҳомийлик маблағларини жалб этиш, молиявий фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш юзасидан мактаб директорига тавсиялар бериб боради.
6-босқич: Мактабнинг молиявий фаолиятида ноқонуний хатти-ҳаракатлар, мақсадсиз маблағларнинг сарфланиши ёки ноқонуний ўзлаштириш, ноқонуний пул йиғимлари каби ҳолатлар аниқланган тақдирда Халқ таълими вазирлигининг Аудит хизмати ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларни хабардор қилади.

Огоҳ бўлинг!


Кенгаш таълим муассасаси директори ва директор ўринбосарларининг бошқарув фаолияти, таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этилиши ҳамда ўқувчилар, уларнинг ота-оналаридан ноқонуний пул йиғимлари ундирилмаслиги бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатади.



Download 229.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling