Тошкент архитектура қурилиш институти


Download 15.87 Kb.
Sana16.06.2022
Hajmi15.87 Kb.
#759681
TuriДиссертация
Bog'liq
ички тақриз
1, Календар режа 2 семестр18.02., 1, 1, 1918-1945 yillarda Xitoy, boshqaruv pedagogikasi va etikasi, курс ишини бажариш бўйича услубий кўрсатма, axborot xafsizligi test uzb(1), jamoani shakllantirish uslubiyoti, jamoani shakllantirish uslubiyoti, KT mus ish v-21, 9-mavzu boyicha topshiriq, Olimlar, Гули 207-18, волейбол

Тошкент архитектура қурилиш институти
Бино ва иншоотлар қурилиши факультети” 5А340201-“Бино ва иншоотлар қурилиши” ( иншоотлар турлари бўйича) мутахассислиги магистранти Оралов Улуғбекнинг «Сейсмик кучни ҳисоблашда замин билан бинонинг ўзаро таъсирини моделлаштириш» мавзусидаги магистрлик диссертациясига


ИЧКИ ТАҚРИЗ


Мазкур магистрлик диссертация иши кириш қисми, иш мазмунини ёритувчи 3 та боб ва умумий хулосаларни ўз ичига олади. Диссертация иши 65 бет, 45 номдаги хорижий ва маҳаллий адабиётлардан ҳамда интернет сайтлардан иборат. Диссертация мавзуси бўйича илмий татқиқот ишлари натижалари асосида, 2 та илмий мақола Халқаро илмий- амалий анжуманлар тўплами журналларида чоп этилган
Амалдаги лойиҳалаш меъёрлари асосидаги чизиқли спектрал назария ,зилзила пайтида бинонинг ўз вақтида қаршилик кўрсатиши ҳақида ишончли маълумот олишга имкон бермайди.Содир бўлган зилзилалар оқибатларини лойиҳалаш ва таҳлил қилиш амалиёти шуни кўрсатадики,лойиҳавий сейсмик таъсир, конструкциянинг параметрларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши бино учун энг хавфли бўлиши мумкин.Ишончли формулаларда ҳисоб - китобларни амалга ошираётганда,замин грунтлари , пойдевор конструкциялари ва улар устидаги конструкцияларнинг физик,геометрик ночизиқликларни ҳисобга оладиган чизиқли бўлмаган ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
У.Ораловнинг диссертация ишининг асосий мақсади,кучли зилзилалар пайтида замин грунтларида жойлашган биноларнинг ишончлилигини тўғридан тўғри динамик усуллардан фойдаланиб, конструкциялар ва замин грунтлари деформациясининг ночизиқли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ қилишдир.
Бундай ҳолда мумкин бўлган ёндошувлардан бири турли интенсивлик,спектрал таркиб ва давомийликдаги тезланишлар акселеграммаларидан фойдаланиш,тасодифий сейсмик таъсирни тўғридан -тўғри моделлаштириш усулларидан фойдаланиш зарур.


У. Ораловнинг диссертация ишининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
-зилзилани ҳисоблашда бинонинг пойдевор билан ўзаро таъсирини тўғри ҳисоблаш усули ишлаб чиқилганлиги;
-чизиқли ва чизиқли бўлмаган моделлардан фойдаланган ҳолда заминда жойлашган турли баландликдаги биноларнинг кучли сейсмик кучга таъсирининг қиёсий таҳлили ўтказилганлиги;
-турли спектрал таркиби ва интенсивлиги сейсмик таъсири бўйича конструкция пойдевор системасини ўрганиш натижалари таҳлил қилинган;
-темирбетон бинонинг ишончлилиги, сейсмик таъсирнинг тасодифий параметрлари ,грунт хоссалари остида ,замин грунтлари билан ўзаро ишлашини ҳисобга олиш ҳолати баҳоланган;
У.Оралов диссертация устида ишлаш жараёнида мавзу бўйича маҳаллий ва хорижий адабиётларни, интернет маълумотларини етарлича ўрганган, қилинган ишлар таҳлилидан фойдаланган.
Диссертант мавзуни ёритишда магистрлик даврида олган назарий ва амалий билимларини қўллаган.
У.Оралов томонидан бажарилган илмий- тадқиқот ишида алгоритм ҳисоблаш, изланиш ва дастурлаш натижалари ҚМҚ, ШНҚ ва Давлат стандартлари меъёрларига асосланган. Илмий тадқиқот ишлари натижаларини илмий- тадқиқот ва лойиҳалаш институтларига тадбиқ этса бўлади. Тақдим этилган магистрлик диссертация иши, якунланган илмий тадқиқот бўлиб, ҳимояга тавсия этилади ва ижобий баҳога лойикдир.
Магистрант У.Ороловни 5А340201 “Бино ва иншоотлар қурилиши ( иншоот турлари бўйича ) “ мутахассислиги бўйича магистр академик даражасига лойиқ деб ҳисоблайман.
Бино ва иншоотларни лойиҳалаш”
кафедраси профессори С.Сайфиддинов
Download 15.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling