Тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика»


Download 1.68 Mb.
Sana26.10.2019
Hajmi1.68 Mb.

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
«Электроника ва автоматика» факультети

«Рақамли электроника ва микроэлектроника» кафедраси



«Кучли электрон қурилмалар» фанидан

5310800 “Электроника ва асбобсозлик” йўналишида таълим олаётган бакалаврлар учун



лаборатория ишлари учун
Услубий кўрсатма

Тошкент 2019

Ушбу услубий қўлланма «Кучли электрон қурилмалар» фанидан лаборатория ишлари учун 5310800 “Электроника ва асбобсозлик” йўналишида таълим олаётган бакалаврлар учун учун мўлжалланган.


Қўлланмада ҳар бир лаборатория иши учун ишнинг мақсад, иш бажариш юзасидан маълумотлар, назарий қисм, назорат учун саволлар ва адабиётлар берилган.

«Тасдиклайман»

«ЭА» факультети

Ўқув ва илмий

ишлар совети

____ сонли баён


«____» ____________ 2015й.

Услубий қўлланма «Рақамли электроника ва микроэлектроника» кафедрасида муҳокама этилган. Баён №___ «__» _________ 2019й.




Тузувчилар:

доц. Хажиев М.У.
















доц. Содиқов У.Х.

Тақризчи:

т.ф.н., доц.

Муҳаррир:

т.ф.н. доц.

1 – лаборатория иши
Бир фазали иккита ярим даврли тўғрилагични RC юкламада ишлашини тадқиқ қилиш


  1. Ишнинг мақсади

Бир фазали иккита ярим даврли тўғрилагични RC юкламада ишлашини ўрганиш.




  1. Иш бажариш юзасидан маълумотлар

Иш бажаришдан аввал қуйидагилар билан танишиб чиқиш тавсия этилади:







  • Бир фазали трансформаторларнинг салт юриши, бир ва ўрта нуқтали икки ярим даврли тўғрилагичларнинг ишлаш принципи.

  • RC занжирнинг уланиш усуллари ва характеристикалари




  1. Назарий қисм

Трансформаторнинг ишлаш принципини кириши бир чўлғамли ва чиқиши бир ва ўрта нуқтали икки чўлғамли трансформатор ёрдамида кўриб чиқамиз.











1- расм . Трансформаторларнинг ишлаш принципи.


2- расм. Икки чиқишли ва икки ярим даврли тўғрилагич уланган трансформаторларнинг ишлаш принципи.

Трансформаторларнинг ишлаш принципи бир бирлари билан электр жиҳатидан боғланмаган ва қўзғалмас икки ѐки бир неча чўлғамларнинг ўзаро электромагнит таъсирланишига асослангандир. Чўлғамлар U1 ва U2 (U3, U4, ...) ўрамлар сони орқали характерланади. Трансформаторнинг учта салт ишлаш, қисқа туташув ва юклама иш режимлари мавжуд.


Бир фазали трансформаторларнинг салт юриши.

Трансформаторнинг иккиламчи чўлғамнинг юкланишида ажратилган ҳолдаги иш режимига салт юриш дейилади. Бунда трансформатор иккиламчи чўлғамнинг қисмлари очиқ ҳолда қолади. Шунинг учун, иккиламчи чўлғамнинг токи I = 0 бўлади. Трансформаторнинг салт юриш режими ўзгарувчан токка уланган индуктивлик занжирининг ишидан фарқ қилмайди.

Трансформатор салт режимида ишлаганда унинг бирламчи чўлғамдаги ток салт юриш токи дейилади. Салт юришида трансформаторнинг иккиламчи чўлғам кучланиши иккиламчи чўлғам ЭЮК си E га тенг бўлади.

Ўрта нуқтали икки ярим даврли тўғрилагичларни тадқиқ қилиш
Трансфарматорнинг иккиламчи чўлғамидан VD1 ва VD2 диодлар трансформаторнинг иккиламчи чўлғамларининг учларига уланади. Юклама трансформаторнинг иккиламчи чўлғамнинг ўрта ва диодларнинг умумий нуқталари орасига уланган. Ўзгарувчан кучланишнинг мусбат ярим даврида диод VD1 очилади ва ток қўйидаги занжир бўйича ўтади: диод VD2 юкланиш Rю трансформаторнинг 0 нуқтасидан а нуқтасигача. Ўзгарувчан токнинг манфий ярим даврида диод VD2 очилади ва ток қуйидаги занжир бўйича ўтади: диод VD1 юкланиш RЮ – трансформаторининг 0 нуқтасидан В нуқтага. Шундай қилиб юкланишдан ўтаётган токнинг йўналиши ўзгармайди. Бу тўғрилагичнинг ток ва кучланиш графикларига ўхшайди.Тўғрилагичнинг диодларга қўйилган тескари кучланиши кўприкли тўғрилагичга нисбатан икки марта катта яъни,

UТЕС.М 3,14U0


Қолган параметрлари кўприкли тўғрилагичнинг параметрлари билан бир хил бўлади.



Ўрта нуқта билан икки ярим даврли тўғрилагичнинг ютуғи, унда тўртта диод ўрнига иккита диод ишлатилади.

3- расм Ўрта нуқтаси билан икки ярим даврли тўғрилагич




  1. Ишни бажариш тартиби

Ўрта нуқтали икки ярим даврли тўғрилагичларни схема ёрдамида теринг ва киришга ихтиёрий кучланиш бериб чиқишдаги кучланишнинг аниқланг. Бир фазали бир ярим даврли тўғрилагичлар ва ўрта нуқтали икки ярим даврли тўғрилагичларни тадқиқ қилиш натижасида олинган кучланишларни солиштиринг.

Сўнгра схеманинг чиқишига электролитли сиғим конденсатори (С) ва юклама сифатида қаршилик (Rю) уланг. С уланган кейин чиқиш кучланиш қиймати ўлчансин ва бу қиймат Rю уланган унинг қийматига боғлиқ равишда ўзгариши ўрганилсин. Олинган натижалар қуйидаги жадвалга киритилади.

Жадвал




Трансформаторнинг кириш кучланиши

(ўзгарувчан)



Трансформаторнинг чиқиш кучланиши

(ўзгарувчан)



Диодлардан сўнг (ўзгармас)

Электролитли сиғим конденсаторидан сўнг (ўзгармас)

Юклама қаршилигидан сўнг





















  1. Назорат учун саволлар


1. Трансформаторнинг ишлаш принципи?

2. Бир фазали трансформаторларнинг салт юриши?



3. Ўрта нуқтали икки ярим даврли тўғрилагичларни чиқишдаги кучланишнинг қайси формула орқали аниқланади.
Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling