Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 11-мажлиси бўлиб ўтди


Download 20.46 Kb.
Sana03.08.2022
Hajmi20.46 Kb.
#790122
Bog'liq
Ўзбекистон ва Озарбайжон
Means of Transport, Iqtisodiy, moliya va bank sohalarida qo’llaniladigan dasturlar. , Prof ta'lim ma'ruza, 1-sinf (atrof olam) konspekt, Т. Қайыпбергенов , Т. Қайыпбергенов , 5 мавзу Молиявий рискларни пасайтириш, kushon, O'zbekiston tarixi 2020, qang' Dovon, o'zbekiston tarixi metodologiyasi, @super matematika 2015, 2-qism, ichki taqriz (2), Qaxramon KURS ISHI, 纳沃伊205桩基乌国工人考勤表

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 11-мажлиси бўлиб ўтди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев мамлакатимизга ташриф буюрган Озарбайжон Иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан учрашди.
Анжуман аввалида дастурга мувофиқ, делегация аъзолари юртимиз маъсул вакиллари ҳамроҳлигида Тошкент вилоятидаги замонавий тўқимачилик кластерлари фаолияти билан яқиндан танишди, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан меморандум имзоланди.
Шундан сўнг Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида “Ўзбекипаксаноат” ва “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмалари масъул ходимлари иштирокида амалий мулоқот ўтказилди.
Суҳбат чоғида меҳмонлар “Ўзбекипаксаноат” уюшмасидаги “Showroom”ни кўздан кечиришди. Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилаётган илмий ишланмалар, тут плантацияси яратилиши, ипак қурти селекцияси, пиллачиликни механизациялаш, сунъий озуқа яратиш, ипак қурти генетикаси ҳамда ипакчилик соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар билан яқиндан танишди.
Делегация аъзоларига ўзбек ипакчилигининг тарихи ва бугунги куни ҳақида сўзлаб берилди, истиқболдаги режалар хусусида маълумот берилди. Жумладан, ўтган 4-5 йиллик давр мобайнида ушбу соҳага доир ўнлаб қарор ва фармонлар қабул қилиниб, амалиётга босқичма-босқич татбиқ этилаётгани алоҳида қайд этилди. Тадбир давомида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва Озарбайжон Иқтисодий ҳудудларни ривожлантириш агентлиги ўртасида меморандум имзолади.
Куннинг асосий воқеаси Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги 11-мажлиси бўлди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқи ва қонуний манфаатини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан Озарбайжон кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги (KOBIA) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумга имзо чекилди.
– Икки мамлакат саноат, энергетика, сармоя, кичик ва ўрта бизнес, савдо, транспорт-транзит ва бошқа соҳаларда алоқани мустаҳкамлаш учун кенг имкониятга эга, – деди Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов. — Бугунги мулоқотда биз иқтисодий алоқани янада ривожлантириш, ўзаро сармоя, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, шунингдек, саноат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини муҳокама қилдик.
Юқорида имзоланган ҳужжат тадбиркорларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик доирасида келишган ҳолда ҳаракат қилишни назарда тутади.
Мулоқот давомида меҳмонлар Озарбайжонда қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳити мавжудлигини алоҳида таъкидлаб, ҳамюртларимизни ушбу имкониятлардан фойдаланишга чақирди.
У.Маҳмирзаев,
ЎзА
Download 20.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling