Тупроқ xариталари ва улардан қишлоқ xўжалигида фойдаланиш. Тупроқ хариталарида гат технологияларини қўллашни ўрганиш


Download 436.5 Kb.
bet1/6
Sana11.01.2020
Hajmi436.5 Kb.
  1   2   3   4   5   6

Aim.uz

Тупроқ xариталари ва улардан қишлоқ xўжалигида фойдаланиш. Тупроқ хариталарида гат технологияларини қўллашни ўрганиш.

Режа:


  1. Тупроқ хариталари хақида тушунча.

  2. Тупроқларни хариталашда географик ахборот тизимларини (ГАТ) қўллашни ўрганиш.



Тупроқ хариталари хақида тушунча

Тупроқшуносликда хариталардан: тупроқ харитаси, бонитировка харитаси, иқлим харитаси, харитограммалардан: шўрланиш харитограммаси, агрокимёвий харитограммалар, гумус билан таъминланганлик харитограммасидан кенг фойдаланилади.

Тупроқ харитасини чизиш ва анализ қилиш учун даладан намуналар олинади. Хўжаликларда ерлардан тўғри ва самарали фойдаланиш тупроқ хариталари, тупроқ ва агрокимёвий харитаграммалари асоосида олиб борилиши лозим.

Тупроқ харитаси-маълум территория (хўжалик, туман, вилоят каби) тупроқ қопламини маълум масштабда кичрайтирилган ҳолда қоғозга акс эттириш демакдир.



Тупроқни хариталашнинг асосий вазифаси ер юзасининг маълум майдонини харитасини тузишдан, тупроқ ва тупроқ ҳосил қилиш шароитларини ўзаро боғлиқлигини ўрганишдан, тупроқ типлари типчалари ва хилларини тарқалиш қонуниятларини очиб беришдан иборат. Тупроқни хариталашнинг асосий усули В.В.Докучаев томонидан ишлаб чиқилган тупроқ географияси усулидир. Тупроқни табиатда ва лаборатория шароитида биргаликда ўрганиш тупроқ ҳосил бўлиши, ривожланиши, тарқалиши ва унумдорлигини аниқлаш каби жуда мураккаб масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.

Тупроқдан ва ўғитдан самаралироқ фойдаланиш йўлларини тўлароқ илмий асослаб бериш учун бажриладиган харитавий ишлар натижасида қуйидагилар тузилади: Тупроқ хариталари, агротупроқ раёнлаштириш хариталари, тупроқларни ва фермер хўжалиги ер -сувларини сифат жиҳатидан баҳолаш хариталари, тупроқларни агрономик ишлаб чиқариш ҳарактеристикаси ва ҳар - хил хаританомалар (ўзгарувчан фосфор, калий ва х.к.) тузилади.

Фермер ва деҳқон хўжалиги тупроқ хариталари ва тупроқ тавсифи қуйидаги ишлар учун зарур:

  1. Фермер ва жамоа хўжаликларида агротехник, мелиоратив, тупроқ эрозиясига, қарши ва бошқа тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишда қўлланиладиган янги усулларни қўллашда.

  1. Фермер эр фондини ҳясоблашда ва янгн эрларни ўзлаштиришда.

  1. Хўжаликлар ичида ер тузишда ва алмашшб экишни тўғри жорий қилишда.

  1. Туман, вилоят, республика тупроқ хараталарини тузишда.

  1. Қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш ва режалаштириш ҳамда кўплаб қишлоқ хўжалик тажрибалари учун.

Бизга маълумки, тупроқ харитаси маълум масштабда тузилади.
Тупроқ хариталарининг масштабига қараб гуруҳларга ажратилади:

1-умумий тушунтирувчи харита. 1:2500000

2-майда масштабли. (маштабдаги) 1:300000.

3-ўрта масштабдаги. 1:300000-1:100000.

4-йирик масштабдаги. 1:50000-10000

5-аниқ хариталар. 1:5000-1:200.



1. Умумий тушунтирувчи харита 1:2500000. Тип ва типчалар берилади (Фермер хариталари).

2. Майда масштабдаги 1:300000 (Республика, вилоят ва туманлар) бунда тупроқ типларидан ташқари қ.х. раёнлаштирилганлиги, эр майдонлари ҳисоби, қишлоқ хўжалик экинларини раёнлаштирилганлиги берилиши билан бири қаторда тип, типчалар ва уларни аралашмалари ҳақида берилади ва кўп тарқалган тип хақида маълумот беради.

3. Ўрта масштабдаги хариталари 1:300000 - 1:100000. Бу масштабдаги хариталар вилоят, туман миқёсида тузилиб минерал ўғитлари, мелиоратив ишларни амалга оширишлари режалаштиришга ёрдам беради.Бу масштабдаги харитада тупроқ тип, типчалардан ташқари тип турлари ҳақида ҳам маълумот беради. Асосан йирик масштабдаги хариталарни умумлаштириб тузилади.

4. Йирик масштабдаги хариталар 1:50000 - 1:10000. Бу хариталар жамоа хўжаликлари учун тузилиб, хўжалик ички ишларини режалаштиришда фойдаланилади, Бу масштабдаги харата асосида агротехник талаблар табақаланади.

5. Аниқ харитадаги 1:5000 - 1:200. Фермер хўжаликлари ва тажриба станстиялари, тажриба далалари қиймати баҳоланади.

Дала шароитида тупроқларни ўрганиб харитага тушириш борасида бажариладиган ишлар асосан 3 даврга ёки босқичга бўлинади.

1. Тайёргарчилик ишлари.

2. Дала шароитида тупроқни ўрганиш.

3. Камерал ва аналитик ишлар.



Тупроқни далада ўрганиш ишларининг сифати асосан олдиндан бажарилган таергарлик ишларига боғлиқ бўлади. Ҳаммадан олдин жойнинг унинг географик ҳолати, майдони, ўрганиш мақсад аниқланади. Сўнгра тупроқни ўрганиш ишларини ташкил қилишга киришилади. Тайёргарлик ишлари ва дала шароитида тупроқни ўрганиш босқичининг асосий вазифаси иложи борича текшириладиган жой тўғрисидаги адабиётларни тупроқ харитавий маълумотларни ўрганиб чиқиш ва дастур, услубий ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилиш, экспедистияни ташкил қилишни ўрганиш сметасини тузиш ва режаларни ҳал қилиш керак. Далада тупроқни ўрганиш даврида тупроқшуноснинг асосий вазифаси - тупроқ ҳосил қилувчи шароитларни, тупроқни ишлаб чиқариш қуроли ва манбаи сифатида, улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ҳар томонлама ўрганишдан ва бирламчи тупроқ харитасини тузишдан ва унга тушунтириш текстини тузишдан иборат.

Камерал ва аналитик даврда тупроқларни дала шароитида, лаборатория шароитида ўрганилганда тўпланган маълумотларни қайта ишлаб чиқилади, тизимга солинади ва ана шулар асосида охирги тупроқ харитаси тузилади ва тупроқ очерки ёзилади.



Тайёргарлик ва дала даврида қанчалик мувофаққиятли ишланган бўлса охирги камерал даврида, далада ва лабораторияда тўпланган маълумотлар шунчалик тез ва осон қайта ишланади, бир тизимга келтирилади, тупроқ хариталари ва тупроқ очерклари сифатида тайёрланади. Тайёргарчилик даврида қанча хатога ёки камчиликка йўл қўйилса тупроқни ўрганиш ва харитага туширишда бу ўз аксини кўрсатади ва тузилаётган тупроқ хариталари, очерклари сифатига ҳам салбий таъсир қилади, ҳамда бу ишларни ўз вақтида бажарилишга тўскинлик қилади.
Қишлоқ хўжалиги учун ер айрим керакли маълумотларни ва фермер хўжаликлари учун тайёрланган тупроқ хариталари орқали оладилар. Бу хариталарда тупроқ қопламларининг, хилма-хиллик хусусиятлари ва сифати кўрсатилади. Агрономлар шу хариталарга асосланиб, у ёки бу далада қандай тупроқ борлигини аниқлайдилар.

Тупроққа қайта ишлов бериш, унга ўғит солиш, шунингдек, мелиоратив тадбирларни илмий асосда олиб боришда тупроқ ҳартилари катта ёрдам беради.



Корректировкалаш давридаги қилинадиган ишлар

  • Тупроқнинг харитасини корректировкалаш ишлари уч даврга бўлинади:

  • Тайёрлов камерал давр;

  • Дала ишлари даври;

  • Аналитик камерал.



H.М.Сатурмино, Ж.Н.Ландeрс ларнинг 8-10 йиллик тажрибаларида ресурс тежамкор ҳамда тупроқ ҳимоя қилувчи технологияларни қўллаганда тупроқнинг биологик жонланиши намоён бўлган, тупроқ намлиги ошган ва органик моддалар тўпланганлиги боис тупроқнинг биологик индикаторлари ҳисобланган фойдали жониворлар, ёмғир чувалчанглар сони кўпайган. Юқорида келтирилган илмий тадқиқотчиларнинг маълумотлари асосан лалми деҳқончилик юритилидаган ҳудудларда амалга оширилган.1



Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling