Турларга бўлинади. Тишли тирмалар


Download 267.5 Kb.
bet1/4
Sana24.03.2022
Hajmi267.5 Kb.
#613001
  1   2   3   4
Bog'liq
Тирмалар
Буюк ипак йўли тест, 13, mig va manaviyat, mig va manaviyat, 1427606139 60918, Model va modellashtirish asoslari. Boshqarish nazariyasi element- (Автосохраненный), lfk-tutor, yaxshi niyat ulug prezident, Qishloq xo`jaligining ixtisoslashuvi, 1-MAQOLA Shahlo Mansurova NEMIS TILIDA FRAZEOLOGIZMLARNING TASNIFI, 1 mln dasturchi ro`yhatTF

Тирмалар
Тирмалар тишли (70- расм) ва дисксимон турларга бўлинади.
Тишли тирмалар битта тишга тушадиган оғирликка қараб оғир (16-20 Н), ўрта (12-15 Н) ва енгил (6-10 Н) турларга бўлинади. Тишли тирма шудгорланиб қўйилган ердаги кесакларни майдалаб, дала юзасини экин экишдан олдин текислаш, қатқалоқни бузиш, сепилган уруғ ва сочилган ўғитни тупроқ билан аралаштириб кўмиш, бегона ўтларни йўқотиш, ўтлоқ ерларни қисман юмшатиш учун ишлатилади.
Тирма тиши икки ёнли пона каби ишлайди, агрегатнинг ҳаракат йўналишига нисбатан ўрнатилганлигига кўра, тупроқни ён томонга суриши, қисман зичлаши, тупроқни майдалаб юмшатиши, аралаштириши мумкин. Дала юзасининг микрорелефига мосланиб, ерга бир текис таъсир қилиши учун, тирма қамров кенглиги бирмунча энсиз (1,0 м атрофида) ясалиб, дала юзасининг нотекислигига мосланадиган қилиб улар бир-бирига ён томонлари билан эркин улангандан кейин, катта қамров кенглигига эга бўлган агрегат тузилади.
Тишлар конструксияси бўйича тик, ўқ ёйсимон (Д), букилган пружинасимон (Ж) кабиларга бўлинади. Тишларининг кўндаланг кесими квадрат (А), думалоқ (Б1), овалсимон (Б), тўртбурчаксимон (E, Ж), учбурчаксимон бўлиши мумкин (71- расм).

70- расм. Тирмалар:
а - тишли ва б - шлейф тирмалар; 1 - тиш; 2 - планка; 3- ботиш чуқурлигини созлагич.

71- расм. Тирманинг ишчи қисмлари:
А, Б1, Б - кўндаланг кесими квадрат, думалоқ ва овалсимон бўлган тишлар; Д1- ўқ-ёйсимон тиш; Д- тўрсимон тирманинг тиши; Э- пи- чоқсимон тиш; Ж- пружинасимон тиш; З- ротатсион юмшаткич.
Кесими квадрат шаклидаги тишнинг учи бир томонидан қийиқ кесилган бўлади (71- а расм). Агар тирма тиши қийиқ кесилган C томонга ҳаракатланса, тупроқнинг реаксия кучи таъсирида тиш юқорига кўтарилиб ерни саёзроқ юмшатади ва аксинча, тирма Т томонга ҳаракатланса, ерга чуқурроқ ботади.
Тишли тирма билан тупроққа 3-10 см чуқурликда ишлов берилади. Тирма билан юмшатилган ердаги кесаклар ўлчами 5 см дан, тиш қолдирган изнинг чуқурлиги 3-4 см дан ошмаслиги керак.

Download 267.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling