Ҳудудларда коммунал хизматлар сифатини ошириш


Download 21.15 Kb.
Sana31.03.2023
Hajmi21.15 Kb.
#1311341
Bog'liq
ҲУДУДЛАРДА КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШ

ҲУДУДЛАРДА КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШ


Турмушимиз сифатини кўрсатадиган муҳим омиллардан бири, шубҳасиз, уй-жой масаласи, коммунал хизматларнинг барча учун мақбуллигидир. Коммунал хизмат кўрсатишнинг ривожлангани нафақат жамият маданияти, маиший турмуш тарзи даражасини ифода этади, балки иқтисодий салоҳият ўсиши ва инвестициялар жалб қилиш учун ҳам муҳим шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади. Айнан шунинг учун ҳам уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг узвий таркибий қисми ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 15 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида Коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-617-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 22 июлдаги 371-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил қилинган бўлиб, бу давргача Ўзбекистон ССР Уй- жой-коммунал хўжалиги министрлиги фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида»ги ПФ2791- сонли Фармонига мувофиқ "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ташкил этилди.
Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига берилди.
Республика аҳолисининг сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида барча ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги уйғунлашган технологик занжирини шакллантириш асосида уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларнинг сақланиши талабларига риоя этилиши устидан техник назоратнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек,
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг иш сифатини ошириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5017-сон Фармони ҳамда 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сон қарорига асосан
Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг “Нормативҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига асосан [7]. “Вазирлик, давлат қўмитаси ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган идора қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворисга ўз ваколати доирасида нормативҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи билан бирга илгари қабул қилинган нормативҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари ҳам ўтади”. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари сифатида қуйидагилар
белгиланган [8]:

  • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

  • Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлик ва сифатини таъминлаш, шунингдек, ягона сув балансини шакллантиришни мувофиқлаштириш;

  • кўп хонадонли арзон уйлар қурилиши бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини таъминлаш, кўп хонадонли арзон уйлар, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектлари

қурилиши бўйича буюртмачи функцияларини амалга ошириш, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкиллаштириш;

  • кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;

  • хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй- жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини аниқлаш бўйича талабларга, кўп хонадонли уйларни техник эксплуатация қилиш қоидалари ва нормаларига, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда сақланишига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

  • ҳудудларни ободонлаштириш соҳаси муаммоларини ўрганиш ва методологик таъминлаш;

  • сув таъминоти ва канализация объектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ҳолда ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини ташкиллаштириш, мазкур соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувини таъминлаш;

  • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни татбиқ этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисоблаш ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш, қурилиш-монтаж ишлари таннархининг пасайишини таъминлайдиган маҳаллий замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ҳамда буюмларини кенг қўллаш;

  • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, ўқув стажировкаларини чет элларда ўтказишни назарда тутган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотлар, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси жорий этилишини назарда тутиш.

Мамлакатимизда уй-жой-коммунал соҳаси бўйича муносабатларни тартибга солиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни яратиш мақсадида тегишли қонунлар, ҳукуматнинг қатор қарорлари қабул қилинган ҳамда тегишли дастурлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда соҳадаги айрим корхоналар томонидан кўрсатилаётган коммунал хизматлар учун тўловлар билан боғлиқ баъзи муаммолар учраб турганлиги ҳам сир эмас. Соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жалб қилиш орқали уларга самарали ечим топиш имкониятлари жуда катта. Тобора шиддат билан тараққий этиб бораётган бугунги куннинг ўзи коммунал хизмат ходимларининг иш жараёнларига ахборот тизимларини қўллаш ва уларнинг масъулиятли ишини автоматлаштириш заруратини келтириб чиқарди. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг қўлланилиши эса коммунал тўлов ҳисоб-китобларига кетадиган харажатларни камайтириш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади. Бу эса коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун ҳам, аҳоли учун ҳам катта қулайликлар туғдиради.
Шу маънода, мамлакатимизда уй-жой-коммунал хўжалиги муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонунчиликни Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш зарур. Буларнинг барчаси уй- жой-коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини янада замонавийлаштириш, уларнинг арзон ва сифатли бўлишини таъминлашга хизмат қилиши билан муҳим аҳамиятга эгадир.
Download 21.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling