Урганч Давлат университети Туризм ва иқтисодиёт факультети 181- Туризм (рус) гуруҳи талабаси Рахимов Дониёрбек Оллаёровичга
ТАВСИФНОМА
Урганч Давлат университети 4-боскич туризм йуналиши 181-гуруҳ талабаси Рахимов Дониёрбек Оллаёров Урганч шахридаги “Qamish” кафесида амалиёт ўташ учун келди. Амалиёт даврида талаба Рахимов Дониёрбек унинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштирди ва янада мустаҳкамлади.
Д.Рахимов амалиёт даврида бошқа талабалардан ажралиб турди. Хусусан, у бу даврда рестораннинг ички тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиб келди. Д.Рахимов мазкур муддатда ходимлар билан яхши муносабатда бўлди, ўзига берилган вазифаларни ўз вақтида бажаришга яқиндан ёрдам берди ва бошқа ходимлар билан яхши муносабатда бўлиб келди. У шунингдек, ўзининг билими ва тажрибасини оширишга сидқидилдан ҳисса қўшди. Шу билан бирга, у амалиёт даврида барча ходимларда яхши таассурот қолдирди ва ўзининг шижоати, ташаббускорлиги ва фидоийлигини кенг намоён қила олиб, бошқалардан ажралиб турди ҳамда уларга яхши ўрнак бўлиб қолди. Унинг туризм соҳасига қизиқиши юқори ҳамда бу бўйича амалий билим ва кўникмаларга эга. Ҳамда талаба ташаббускорлиги, билимга чанқоқлиги ва интизоми билан ресторан жамоаси орасида тезда ҳурмат козонди, ўткир зеҳни билан иш юритиш тартибини яхши ўзлаштирди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ресторан раҳбарияти Рахимов Дониёрбек келажакда республикамиз туризм ва меҳмонхона соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшадиган мутахассис бўлиб етишувига катта ишонч билдиради.
Урганч шаҳар “Qamish x/k”
кафеси раҳбари: ___________________
Do'stlaringiz bilan baham: |