Ўзбекистон Республикаси
Қурилиш вазирлиги
Мирзо Улугбек номидаги Самарқанд Давлат
архитектура-қурилиш институти
ҚУРИЛИШ
ФАКУЛЬТЕТИ
"Қурилиш конструкциялари" кафедраси
« 5340300-Шаҳар қурилиши ва хўжалиги»
бакалавр таълим йўналиши талабаларига
«Бино ва иншоатлар реконструкцияси»
фанидан курс лойиҳасини
бажариш бўйича
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Самарқанд - 2022
Кириш
Бино ва иншоотларни функционал вазифасини қисман ёки бутунлай ўзгартириш, янги самарали муҳандислик қурилмалари ўрнатиш, бино ҳудудини ободонлаштириш, уни замоннинг юксак меъорий талабларига мослаштириш мақсадида қилинган тадбирлар реконструксия деб аталади. У ишлаб чиқариш корхонаси, шаҳар раёни, турар-жой массивлари, ижтимоий-маиший, маданият муассасалари мажмуининг бир қисми бўлиб қолади.
Қайта жойлаштириш қайта режалаштирувни, хоналар баландлигини ошириш, конструксияларини қисман ажратиш ва алмаштириш ҳамда баландлаштириш, ёндош қурилмаларини амалга ошириш ва бино фасадини афзаллаштиришни ўз ичига олади.
Реконструксиялаш ва техник қайта қуроллаштиришни амалга оширганда янги қурилишга нисбатан сезиларли равишда капитал маблағлар кам сарфланиб, қилинган харажатлар 2-2.5 баробар тезроқ қопланади.
Реконструксия мажмуий тавсифга эга бўлиб, шаҳар раён, корхона тараққиётининг узоқ истиқболини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда фақат бугунги кун талаби билан бажарилган ишлар келгусида қилиниши керак бўлган реконтруксия эҳтиёжларини бажаришда қатор мураккабликлар туғдириши мумкин. Бу мураккаблик нафақат техникавий ва жойнинг меъморий қиёфаси нуқтайи назаридан, иқтисодий томондан ҳам катта аҳамиятга эга.
Реконструксия бино ва иншоотлар юк кўтарувчи устунларини эксплуатациявий кўрсаткичларини тиклаш ва кучайтириш билан боғлиқдир.Бу ишлар эса ҳар бир муайян вазиятда, янги қурилишдан фарқли алоҳида ёндашувини талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |